“Нубувват хонадони қизларининг ҳаёт йўллари”.
Бу маърузамиз-севикли Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи васалламнинг қизлари Зайнаб ,Руқайя, Умму Кулсум ҳамда Фотима розияллоҳу анҳоларнинг хаёт йўллари ёритилган.Уларниниг одоб ахлоқлари юриш-туришлари рўзғорлари, умматга намуна бўладиган йўллари ҳақида фикр юритамиз.Биз умматлар фарзанд таълими, одоби ,қизларни муносиб жойга турмушга узатиш, куёвлар билан қайноталарнинг муомаласи келин-куёвларнинг сарпо-суруқлари ҳамда туйларни содда қилиб ўтказиш борасида Расули Акрам солаллоҳу алайҳи васаллам га эргашиш имкони бор ва бу имкониятдан ўз вақтида тўғри фойдаланишимиз зарур.Нубувват хонадонида туғилган биринчи чақалоқ- Зайнаб бинти Муҳаммад (600-629) йилларда туғилганлар .613-йили мушриклар томонидан Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам оилаларига ва у зотга нисбаттан азият ва қийинчиликлар бошланди. Бу мусибатларнинг барчасида Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи васалланинг завжалари Хадича онамиз ва қизлари шерик бўлганлар.Иккинчи қизлари Руқайя розияллоҳу анҳо туғилган пайтларида Пайғамбаримиз 33-ёшда эдилар.Рисолат келишидан олдин Руқайя ва Умму Кулсум Абу Лаҳабнинг икки ўғли Утба ва Утайбага унаштирилган эдилар.Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи васаллам га нубувват келгач иккала қизлари ҳам исломни қабул қилдилар. Бўлажак куёвлар мусулмон бўлмадилар.”Масад” сурасида Абу Лаҳаб ва аёли Умму Жамил айбланиб, дўззахий эканликлари айтилгач ,отаси ўғилларига :”Икковинг ҳам аёлларингни талоқ қилмасаларинг менинг сизлардек фарзандларим йўқ”-деб дағ-даға қилди. Руқайя розияллоҳу анҳо талоқ қилинганларидан сўнг Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу Расулуллоҳнинг қизлари Руқйяни қўлини сўрадилар.Расулуллоҳ солаллоҳу алйҳи васаллам қизларини Усмонга никоҳлаб бердилар.Ушбу икки жуфтлик ҳавас қилса арзигудек иноқлик билан яшай бошладилар.Набиий солаллоҳу алайҳи васалламнинг Ҳадича онамиздан кўрган учинчи қизлари, Умму Кулсумдир (604-630) йилларда туғилганлар. Умму Кулсум куняси бўлиб,асл исмлари манбаларда қайд этилмаган. У киши нубувватдан олти йил олдин туғилганлар .Умму Кулсум розияллоҳу анҳони ҳеч кимга никохлаб бермадилар.Нубувват хонадониниг тўртинчи қизлари Фотима бинти Муҳаммад (605-632) йилларида туғилганлар , Расули Акрам солаллоҳу алайҳи васалламнинг энг суюкли фарзандлари эдилар.”Заҳро” (гул) Фотима онамизнинг ранглари қизғиш оқ бўлган.Сабаби араблар қизил аралаш оқ ранг-“Азҳар”, муаннас шаклини “Заҳро”- дейишар эди.Фотима онамизнинг ўзларига хос ибодати, дуо ва вирдлари ҳам бўлганлигини айтиб ўтадилар.Улар “Заҳро тасбеҳи”,”Заҳро дуоси” ва “Заҳро намози деб аталар эди. Чунки Фотима онамиз “Ер аҳлига нур сочиб турган юлдузлар сингари,осмон аҳли учун очилиб турган гул каби” эдилар.Бундай ўхшатишга Фотима онамизнинг ўта ибодатли тақводор ва зоҳида бўлганликлари сабаб бўлган.
Навоий шаҳар “Янги обод “МФЙ отинойиси :
Матжонова Фароғат ая.