#Мақола
Муқаддас динимиз террордан йироқ
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.Динимиз муқаддас, тинчлигимиз эса ҳар доим ҳам қадрлидир.Оламлар Роббиси ўзининг китобида; “Эй имон келтирганлар! Ёппасига итоатга киришингиз ва шайтоннинг изидан эргашмангиз! Албатта, у сизларга аниқ душмандир”
(Бақара, 208), деб марҳамат қилган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!
“Бирор кишига мусулмонни қўрқитиш ҳалол эмас”, деган пайғамбаримиз Муҳаммад (алайҳиссалом)га, оилаларига ва саҳобаларига дуруд ва саловотлар бўлсин!
Маълумки, тинчлик ва осойишталик Аллоҳ таолонинг инсониятга берган олий неъматидир. Мамлакатимиз истиқлолга эришган кундан бошлаб тинчлик-тотувлик давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Ўзбекистон ўз ҳудудида тинчлик ва барқарорликни таъминлаш баробарида минтақада беқарор вазият келтириб чиқараётган муаммоларни ҳал этишда ҳам етакчи мамлакатга айланди.
Барча динларда бўлгани каби муқаддас Ислом динимизда ҳам тинчлик ва осойишталик масаласи алоҳида ўрин эгаллайди.
Аллоҳ таоло мукаррам қилиб яратган инсон ҳаёти учун энг зарур неъматлардан бири тинчлик ва осойишталикдир.Қуръони каримда шундай дейилади:
“У билан Аллоҳ ризосини топишга интилганларни (У) тинчлик ва саломатлик йўлларига йўллаб, Ўз изни билан уларни зулматлардан нурга чиқарур ва тўғри йўлга ҳидоят қилур” (Моида, 16)
Бугун дин душманларининг хунрезликлари сабаб “исломофобия” ибораси кенг ёйилмоқда. Гарчи бу атамани илк бор XX аср бошларида шарқшунос олим Этьен Дине “Шарқ Ғарбнинг нигоҳида” номли асарида қўллаган бўлса-да, исломдан чўчитиш ҳаракати тарихи узоқ ўтмишга бориб тақалади. Муҳаммад (алайҳиссалом)га пайғамбарлик келган илк йилларда ҳам мушриклар Ислом динини ёмонотлиқ қилиш, яъни исломофобия уруғларини сочиш учун турли қинғирликлар содир этишган. Жумладан, Қуръони карим ва Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) шаънларига номуносиб гапларни айтишган. Ваҳоланки, дин душманлари исломни қанчалик ёмон кўрсатишга уринишмасин, Аллоҳ ўз дини ва мусулмонларни азиз қилиб қўяверади. Зеро, Аллоҳ таоло: “Улар Аллоҳнинг нурини (исломни) оғизлари (беҳуда гаплари) билан ўчирмоқчи бўлурлар. Аллоҳ эса, гарчи кофирлар ёқтирмаса-да, Ўз нурини (динини) камолга етказувчидир. У ўз пайғамбарини ҳидоят ва ҳақ дин билан – гарчи мушриклар ёқтирмаса-да, барча динлар узра ғолиб қилиш учун юборган зотдир”, деб таъкидлаган (Саф, 32–33).
Аллома боболаримиздан Сўфи Аллоҳёрнинг ҳам шу маънодаги машҳур байтлари бор:
“Чироғиники, Ҳақ ёндирди-қўйди,
Ани ким “пуф” деди, соқоли куйди!”
Дин душманлари бу ҳақиқатни тан олмай, исломни обрўсизлантириш ҳаракатини давом эттирмоқда. Лекин улар мақсадларига етолмайди. Аллоҳ таоло бунга йўл қўймайди. Юқоридаги байтда таъкидланганидек, охир-оқибат ўзларини шармандаи шармисор қилади.
Шу ўринда таъкидлаш керакки, одамларни Ислом динидан қўрқитиш билан шуғулланувчилар – Аллоҳга ва охират кунига ишонмайдиган ёвуз кимсалардир. Модомики, улар ҳар қандай қабиҳ ишдан қайтмайди. Мусулмонларни ёмонотлиқ қилиш, бўҳтон ёғдириш, кўплаб хунрезликлар содир этишдан ҳам тап тортмайди. Париж шаҳридаги қўпорувчиликлар бунга яққол мисолдир. Бундай қинғирликларни қандайдир кўринмас кучлар қўлида қўғирчоқ бўлаётган ИШИД каби тўдалар зиммасига қўйиб, муборак Ислом дини билан боғлашга ҳаракат қилинади. Бу каби ҳийлаларни кимлар қилиши Қуръони каримда очиқ баён этилган: “Ёлғон сўзларни фақат Аллоҳнинг оятларига имон келтирмайдиганларгина тўқийдилар. Айнан ўшаларнинг ўзлари ёлғончилардир” (Наҳл, 105), дейилади.
Ислом дини ва террор бир-бирига бутунлай қарама-қаршидир. Ислом бир инсонни ўлдириш у ёқда турсин, унга бироз озор беришдан ҳам қайтаради. Пайғамбаримиз Муҳаммад (алайҳиссалом): “Ҳақиқий мусулмон унинг қўлидан ва тилидан бошқа мусулмонга озор етмайдиган кишидир”, деб таъкидлаганлар.
Муқаддас динимизнинг маърифатпарвар ғоялари ва ҳаётбахш ўгитларини душманлар ўзларининг қора мақсадларига етишларида тўсиқ деб билади ва уни таназзулга учратиш учун жон-жаҳдлари билан ҳаракат қилади.Улар бу мақсад йўлида ҳар қандай ёмонликни қилишга
тайёрдир. Аллоҳ таоло юртимизни нобакор инсонлардан ўзи асрасин!.
Қизилтепа тумани бош имом хатиби З. Орипов.