Тинч кунларнинг шукронасида бардавом бўлайлик!

11-09-2021, 13:19 admin Мақолалар 511

Тинч кунларнинг шукронасида бардавом бўлайлик!

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм . Тинчлик — бебаҳо неъмат. Унга эришиш осон эмас. Давлатимиз раҳбари таъкидлаб ўтганидек, Ўзбекистон мустақил тараққиёт йўлида дунёнинг ҳавасини келтирадиган ютуқ ва марраларга эришган, янада улкан марраларни кўзлаётган бўлса, уларнинг негизини юртимиздаги тинч ва осуда ҳаёт, миллатлар ва фуқаролараро тотувлик ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик каби фазилатлар ташкил этади. Бу фазилатларни асраб-авайлаш, ҳамиша ва ҳар жабҳада огоҳ бўлиб яшаш, озод ва обод, келажаги буюк Ватанимизнинг шуҳратига шуҳрат қўшиш, бойликларини кўпайтириш, борини асраш, йўғини яратиш — ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиз.Урушлар сабабидан меҳр-оқибат, инсонийлик унутилади, ҳар қандай эзгу амаллар, улуғ мақсадлар поёнига етмайди. Ер қанчалик кенг бўлиши билан шунчалар тор ва зиқ кўринишга мубтало бўлади. Демак, хотиржамлик, осойишталик неъматини сўрашда доно халқимиз нечоғлик тўғри ва гўзал йўл танлаган. Муқаддас динимиз дастури бўлмиш Қуръон оятларида тинчлик-осойишталикка катта эътибор қаратилиб, Аллоҳ таоло: “Қачон (Биз) инсонга (тинчлик, саломатлик, фаровонликни) инъом этсак, у (шукр қилишдан) юз ўгириб, ўз ҳолича кетур. Қачон унга (хасталик, камбағаллик каби) бирор ёмонлик етса, ноумид бўлур” (Исро, 83) деб, тинчлик-осойишталик тўғрисида марҳамат қилади.
Аллоҳ таоло бандаларини ўзаро иттифоқликда, аҳилликда, тинчлик-омонликда яшашга даъват этиб: “Агар мўминлардан икки тоифа ўзаро урушиб қолсалар, дарҳол улар ўртасини ислоҳ этингиз!”. (Ҳужурот, 9) деган инсонпарварлик тамойилини яратишга чақиради.
Тинчликнинг қиммати тириклик қадар муқаддас, ҳаёт қадар юксак. Шундай экан, ўтаётган ҳар бир кунимизни шукронасини адо этмоқликни унутмайлик азизлар ! Зеро, шукроналик ризқни кўпайишига,бараканинг зиёда бўлишига бошлайди.
Қизилтепа туман бош имом хатиби З. Орипов
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш