Экстремистик ғояларга қарши маърифий кураш

13-01-2017, 19:08 Istamjon Khamrayev Мақолалар 1 820

Истиқлолнинг дастлабки йилларидан мамлактимизда оила манфаатларини ҳимоялашнинг ҳуқуқий, маънавий-ахлоқий асосларини умуминсоний ва миллий қадриятлар уйғунлигида янада бойитиш ҳамда чуқур билимли, касб малакаси шаклланган, маънавий ва жисмоний соғлом авлодни вояга етказиш борасида кенг қамровли эзгу ишлар амалга оширилмоқда.
Зеро, инсоннинг оиласи тинч ва осойишта экан, у оила тараққиёти, фарзандлари таълим-тарбияси, ҳамда келажак омилларни амалга оширишга қодир бўла олади.
Шу маънода тинчлик – барча эзгусевар халқларнинг, шунингдек ўзбек халқининг ҳам азалий орзуси бўлиб келган. Тинчлик инсонпарвар ва бағрикенг халқимизнинг тили ва дилидан мустаҳкам жой олиб, энг олий қадрият сифатида қаралиб келган.
Тинчлик сўзи одатда тинч ва осойишта, уруш-жанжалсиз турмуш тарзини бир меъёрида бўлишлигини ифода этади. Айтайлик, оилада тинчлик ва осойишталик ҳукм сурса, оила бардавом ва мустаҳкам бўлади.
Эл-юртда тинчлик ва осойишталик давом этса, мамлакат тараққиёти, фаровонлиги, юрт аҳлининг турмуши обод бўлади. Обод турмушни акс эттирувчи муқаддас қадриятларимиз, миллий урф-одат ва расм-русумларимиз, динимиз бевосита хотиржамлик силсиласига узвий боғлиқдир.
Лекин, бу олий неъматни сақлашликда инсон фарзандидан қатор бурч ва вазифалар талаб этилади. Улар доимо огоҳлик ва ҳушёрликни, содир бўлаётган ҳодисаларга зийрак кўз ва теран нигоҳ билан назар ташлаш лозимлигини таъкидлайди. Бугунги кунда мавжуд биз хоҳламаган маънавий таҳдидларнинг моҳият-мазмунини англаб етиш, уларнинг зарарларини ота-оналар, оила аъзолари тушунчаларида шакллантириш ижтимоий барқарорлик ва юрт осойишталигини таъминлашнинг бирламчи шарти деб ҳисоблашимиз лозим.
Аниқроқ айтадиган бўлсак, бизни тинчлик-осойишталигимиз бардавомлиги атроф ҳудудларда бўлаётган уруш ва низоларни тўхтатиш, уларни зарарларидан доимо сақланишга эътибор қаратиш билан бўлади.
Афсуски, турли қарама-қаршилик ва зиддиятларни келтириб чиқарувчи ҳамда ўз мақсадларига эришишда ҳеч бир қабиҳликдан қайтмайдиган кучлар борлигини унутмаслик лозим. Бу каби “тинчлик кушандалари” борлиги ҳар биримизни огоҳликка чақиради.
Жаннатмакон юртимизга нисбатан таҳдидларни айтадиган бўлсак, улар диний ақидапарастлик, экстремизм ва терроризм гирдобига тушиб қолган тоифаларни оз бўлсада учраб туришини келтириш мумкин. Бундай диний-экстремистик гуруҳларнинг барчаларини бузғунчи ғояларининг мақсади бир, у ҳам бўлса тинчлик-осойишталикни бузиш, мавжуд эзгупарвар, бунёдкор ғояларни тан олмаслик, охир-оқибат ўзларини мудҳиш мақсадаларига етишдан бошқа нарса эмас. Ачинарлиси шундаки, динни ниқоб қилиб олган бу гуруҳлар юртимиздаги дунёвий-маърифий ва демократик тараққиётни йўлидан оғдиришга ҳаракатлари асосан ақл-идроки саёз, дунёқараш тафаккури комил бўлмаган шахсларни, хусусан, ҳаёт тажрибасидан узоқ бўлган ёшларни йўлдан оздириш орқали бўлаётганини кўряпмиз.
Хусусан, қони қизиқ баъзи ёшларимиз интернет орқали диний экстремистик мақсадларга чақирувчи ақидапараст шахсларнинг маърузаларини диск ёки қўл телефон хотирасида сақлаб, тинглаб юришлари соф ақидаларни бузишдан бошқа иш эмас. Буларнинг ҳам оқибати албатта, яхшилик эмас, балки, инсон қалбига бузуқ ақидаларни солишдан иборатдир.
Шуни эсдан чиқармайликки, ота-оналар фарзандларини бузғунчи ва зарарли ғоялардан сақлашда тўхтамасликлари лозим. Шундагина фарзандларининг орзу умидини кўрадилар. Фарзандларни хуқуқий саводхонлиги, ижтимоий ва сиёсий билим савиясига эътибор қаратишлик, ноқонуний диний адабиётлар, дисклар, телефонлардаги маъруза ва лавҳаларни олиб юришини қатъиян ман этиш ота-онанинг зиммасидаги бурчидир.
Зеро, муқаддас ислом дини тинчликка тарғиб қилишини, шайтоний йўлларга эргашмаслик лозимлигини таъкидлаб, Аллоҳ таоло: “Эй, иймон келтирганлар! Ёппасига итоатга киришингиз ва шайтоннинг изидан эргашмангиз! Албатта, у сизларга аниқ душмандир”, деди (Бақара, 208).
Демак, бизларни адаштирадиган ҳар қандай нотўғри йўлларни танламаслигимиз, балки, биз учун тинчлик-осойишталикни таъминлаб бераётган давлатимиз ва юртимизга содиқ бўлишимиз бахт-саодатимиздир.
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Муҳтарам Юртбошимиз “...ёвуз мақсадлари йўлида муқаддас ислом динимизни ниқоб қилиб олган ғаразли ҳаракат ва кучлар соғлом фикрлайдиган ҳеч бир инсонни ташвишга солмаслиги мумкин эмас. Дунёнинг турли бурчакларида, мусулмон мамлакатларида рўй бераётган қўпорувчилик ва бузғунчилик ҳаракатларидан барчамиз тегишли хулоса чиқариб, доимо ҳушёр, сезгир ва огоҳ бўлиб яшашимиз кераклигини ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда”.- деган оқилона сўзлари барчамиз учун ибратдир.

Абдулвоҳид Ҳакимовскачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш