ҚАДР КЕЧАГА ТАЙЁРГАРЛИК

26-04-2022, 15:57 admin Мақолалар 547

ҚАДР КЕЧАГА ТАЙЁРГАРЛИК

Биринчидан, Қадр кечасидан унумли фойдаланиш мақсадида бу кечага тайёргарлик кўриш лозим. Яъни, кундузи танага яхши дам бериш, камроқ таом тановул қилиш, издиҳомдан йироқроқ бўлиш, фарз ва бошка намозларни масжидда ўқиш, уйдаги ишларимиз вақтимизни тартибга солиш, масжиддан ташқарига чиқишимизга сабаб бўладиган ишларни олдиндан ҳал қилиб олиш, масалан, ҳайит учун харид қилмоқчи бўлган нарсаларимизни охирги ўн кунлигидан аввал сотиб олиш зарур. Зеро, бу вақтларда бозорларда одам кам ва нархлар арзон бўлади. Шунингдек, вақтни ғанимат билиш ва ундан унумли фойдаланиш, вақтни кўча ва бозорларда исроф қилмаслик лозим.
Иккинчидан, гуноҳи кабиралардан тавбаи насуҳ қилиб, нафс ва қалбни маъсият кирларидан тозалаш ва поклаш лозим. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай марҳамат қилганлар: “Ким Рамазонни имон билан ва савоб умидида қоим қилса, унинг олдинги гуноҳлари мағфират қилинади. Ким Қадр кечасини имон билан ва савоб умидида қоим қилса, унинг олдинги гуноҳлари мағфират қилинади". Бу ҳадисда гуноҳларнинг кечирилиши ва хатоларнинг афв этилишини катта гуноҳларни тарк қилишга боғланмоқда.
Учинчидан, қалбни Аллоҳнинг муҳаббати, Уни улуғлаш, ҳар лаҳзада кўзга ташланадиган неъмат ва мўъжизаларини мушоҳада қилиш, бизга берган улкан ва беҳисоб неъматлари ҳақида тафаккур қилиш, Унинг фазли ва эҳсони ҳамда азобининг қаттиқлигини доим ёдда сақлаш, Ундан қочиш имкони йўқлигини тушуниб етиш каби хислатлар билан тўлдириш лозим. Чунки банда Аллоҳнинг олдида хор ва арзимас эканини қалбан англаб етса, тавба ва амаллар қабул бўлиши ҳамда савобининг кўпайишига имконият туғилади. Зоҳиран амал қилиб, ботинан маъсият қиладиганлардан бўлиб қолишдан сақланинг! Чунки сиз назарга илмаган ва менсимаган нарсада Аллоҳнинг розилиги бўлиши ва у нажотнинг асосий сабаби бўлиши мумкин. Аллоҳдан ёрдам ва тавфиқ сўраймиз!
Тўртинчидан, бу улуғ кечада бандани Аллоҳга зоҳиран ва ботинан боғлайдиган савобли амалларни танлаб, амалга татбиқ қилиш даркор. Зеро, тоат-ибодатларнинг ҳам мартабалари бор. Чунки хузуъ, хушуъ, камтарлик, хокисорлик ва Аллоҳга муҳтожликни изҳор қилиш каби амаллар сабабли бир бандада ҳосил бўлган даража бошқа бандаларда топилмаслиги мумкин. Аллоҳ ҳаммамизга динни яхши тушуниш, комил ихлос қилиш ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга мукаммал эргашишни насиб этсин!
Бешинчидан, Қадр кечасининг вақти, унинг белгилари каби масалаларда бировлар билан тортишиб вақтни бекор ўтказмаслик лозим. Чунки бу кеча муайян бир вақтга яширинган бўлиб, уни Аллоҳдан ўзга ҳеч кимса билмайди. Шу боис вақтни турли тортишув ва мужодалаларга сарфламасдан тақво, хузуъ, қалбни поклаш ва шу каби бошқа савобли амаллар билан банд бўлиш лозим. Лекин билмаганларга ўргатиш мақсадида Қадр кечасининг вақти ва аломатлари ҳақида хабар беришнинг зарари йўқ. Ҳатто бу тарзда таълим бериш жуда савобли амаллардан саналади. Кераксиз нарсалар билан машғул бўлиб, муҳим нарсаларни унутадиганлардан бўлиб қолманг!
Олтинчидан, Рамазоннинг қолган кунларини ҳам бедор ва ибодат билан ўтказишга қаттиқ ҳаракат қилмоқ ва бу борада сусткашликка йўл қўймаслик лозим.

Навоий шаҳар бош отинойиси Бурхонова Чини.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш