Рамазон фазилати

23-05-2018, 05:22 admin Мақолалар 1 290

Интизорлик ила кутган Рамазон ойидамиз. Бутун дунё мусулмонлари ушбу ойни интиқлик билан кутадилар. Зеро, ойларнинг султони бўлмиш Рамазон –Алоҳнинг рахмати ва баракоти, фазилат ва гўзалликларини ўз ичиги жо этган. Ушбу ойда бизни дуо ҳарорати ва зикр тафти эгаллайди ҳамда жисмимиз ва руҳимиз таскин топади. Рамазон ойида Қуръони Карим, бу эса Рамазон ойининг фазилатини янада зиёда қилади. Рўза инсонниг соғлигига шифо бўлса, Қуръон руҳимиз шифосидир. Бу ой мусулмон киши учун тарбия, меҳр шафқат ойидир.
Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон ойида иймон билан савоб умидида рўза тутганларнинг гуноҳлари мағфират қилиниши ҳақида марҳамат этганлар: яъни Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “ Ким Рамазонда имон ила савоб умидида рўза тутса, унинг олдинги гуноҳлар мағфират қилинади. Ким Рамазонда имон ила савоб умидида қоим бўлса, унинг олдинги гуноҳлари мағфират қилинади. Ким “Лайлатул қадр” да имон ила савоб умидида қоим бўлса (бедор ўтказса), унинг олдинги гуноҳлари мағфират қилинади”, дедилар”.
Муттафақун алайҳ.
Рамазонни фазилатини, унинг савобини камайтирадиган ёмон иллатлардан бири, кераксиз гап сўзларнинг кўп бўлишлиги ва бу иллатга бизнинг эътиборсизлигимиз Рамазонни файзини кетказади.
Факиҳ Абу Лайс Ас-Самарқандий айтадилар: Муҳаммад ибн Савқа Зоҳид деди: “Сизларга бир ҳадисларни айтайин, шоядки, сизларга ҳам фойда берса, менга фойда берди. Менга Ато ибн Абу Рабоҳ айтди: “Эй амакимнинг ўғли, сизлардан олдингилар ортиқча сўзни ёмон кўрардилар. Улар Аллоҳнинг китоби амри маъруф наҳий мункар ва ҳаётдан яшаш учун керак бўладиган зарур сўзлардан бошқа сўзларнинг ҳаммасини ортиқча деб ҳисоблар эдилар”.
Кейин айтди:
“Ҳолбуки, шак-шубҳасиз, сизларнинг устингизда (қилган ҳар бир амалингизни) ёд олиб, ёзиб, тургувчи улуғ (фаришта) лар бордир”
(Инфитор, 10-11). Ва яна:
“Зотан, ўнг ва чап (томон) да ўтирган икки қабул қилгувчи (ёзиб тургувчи фаришта инсоннинг айтган ва қилган барча яхши-ёмон сўз- амалларини) қабул қилиб, ёзиб турурлар. У бирон сўзни талаффуз қилмас, магар (талаффус қилса) унинг олдида ҳозиру нозир бўлган бир кузатувчи (фаришта у сўзни ёзиб олур)” ( Қоф, 17-18). Биронтангиз куннинг бошида ёзилган саҳифаси очилганда, ундаги кўп амаллари, дин ва дунё ишларидан бўлмай, уялиб қолмайдими ?”
Абдуллоҳ ибн Масъуд (р.а) айтди: “Қайси банда рамазон ойини сукут ва ёмон гапларни гапирмасдан тутса, Аллоҳни зикр қилиб, ҳалол деганини ҳалол, ҳаром деганини ҳаром деса ва бу ойда фаҳш иш содир қилмаган бўлса, рамазондан онадан туғилгандек пок чиқади. Унинг ҳамма гуноҳлари кечирилади. Унинг Аллоҳга айтган ҳар бир тасбеҳлари ва таҳлиллари учун жаннатда кўк зумраддан бир уй бино қилинади. Унинг ичлари қизил ёқутдандир. У ёқутнинг ичида дур чодир бор. Чодирда ҳур бўлиб, унинг тилло тақинчоқлари қизил ёқут билан безатилган, жилоси бутун ер юзини ёритиб юборадиган даражада”.
Барчаларимиз Рамазоннинг улуғ фазлидан умидвор бўлиб, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам қайтарган ва улуғ саҳобаи киромлар огоҳ этган ёмон иллатлардан тийилсак, руҳимизни Рамазонда чинакам поклаган бўламиз.

“Хўжа Муҳаммад Восий”
жоме масжиди имом хатиби И.Икромов

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш