Лайлатул қадр кечаси

20-06-2017, 22:31 admin Мақолалар / Рўза 2 087

Лайлатул қадр кечаси

Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:
Албатта, Биз у(Қуръон)ни Лайлатул Қадрда туширдик. Лайлатул Қадр қандоқ нарса эканини сенга нима билдирди? Лайлатул Қадр минг ойдин яхшироқдир. Унда фаришталар ва Руҳ(Жаброил) Роббилари изни билан барча ишлар учун тушадир. У то тонг отгунча салом бўлиб турадир. (Қадр сураси 1-5 оятлар)
Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам “Қадр кечасини рамазон ойининг охирги ўн кунлигининг тоқ кечаларидан изланглар”, деб марҳамат қилганлар.
Сурада Лайлатул қадр сўзи 3 маротаба такрорланган ҳамда 9 харфдан иборат. Жами 27 бўлади. Қадр сураси 30 та сўздан иборат. Шулардан “ҳия”(у кеча) лафзи 27 - сўздир.
Оиша онамиздан ривоят қилинган ҳадисда у киши пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрадилар: “Ё Расулуллоҳ, қадр кечасининг қайси кеча эканлигини билсам, унда қандай дуони қилай?”. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам жавоб бердилар: “Аллоҳумма иннака аъфуввун туҳиббул афва фаъфу анний”(маъноси: Аллоҳим, сен гуноҳларни кечиргувчи зотсан, ва кечиришликни яхши кўрасан. Бас, менинг гуноҳларимни кечиргин.)
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар: “Кимда ким иймон эътиқод ила, савоб умидида қадр кечасида қоим бўлса, ўтган барча гуноҳлари кечирилади”.
Пайғамбар алайҳиссаломга ўтган умматларнинг умрлари кўрсатилди. У зот Аллоҳ таолога умматларимнинг умри қисқа, савобда ўтган умматларга тенглаша олмайди дедтлар. Аллоҳ таоло Муҳаммад алайҳиссалом ва у кишининг умматларига лайлатул қадрни берди. У минг ойдан афзалдир.
Уламоларимиз шуни таъкидлайдиларки, 1 ой 30 кун бўладиган бўлса, 1000 ой 83,3 йилга тўғри келаркан.
Имом Розий ўз тафсирларида қуйидаги маълумотларни келтирадилар: Қадр кечасида Жаброил алайҳиссалом ва фаришталар ерга тушади. Аллоҳ таоло бу кечада қоим бўлганларнинг барчасига раҳмат назари билан қарайди. Фақат 4 тоифадан бошқа. Улар: 1. Ароқ ичишга муккасидан кетган инсонлар. 2. Ота-онасига оқ бўлган кишилар. 3. Қариндошчилик алоқаларини узган кишилар. 4. Уч кундан ортиқ бир бири билан аразлашиб юрган кишилар.
Қадр кечасининг фойдалари:
1. Ушбу кеча 1000 ойдан афзал кеча.
2. Осмондан Жаброил алайҳиссалом ва фаришталар ерга тушиб, мўъмин мусулмонларнинг дуоларига қўшилиб, омийн деб туришади.
3. То субҳгача Аллоҳнинг раҳмати ёғилиб туради.
4. Банданинг барча қилиб ўтган гуноҳлари кечирилади.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: “Ким қадр кечаси намоздан сўнг “Астағфируллоҳ ва атубу илайҳ”ни айтса, ўрнидан турмасданоқ унинг гуноҳлари кечирилади. Ва у бу дунёда ўзининг жаннатдаги ўрнини кўрмагунчи жони олинмайди”, деганлар.
Қадр кечасида дуолар мустажоб бўлишига ишониб, кейин дуо қилиш керак.
Бир Имом жумъа мавъизасида жамоатга шундай деди: "Азизлар, мана анчадан бери ёмғир ёғмай, экинларимиз қуриш арафасига келиб қолди. Шунинг учун, кейинги жумъага ҳаммамиз яхшилаб тайёргарлик кўриб келайлик. Мавъизадан сўнг Аллоҳ таолодан ёмғир сўраб дуо қиламиз".
Кейинги жумъа куни мавъиза қилиб бўлган Имом жамоатдан: "Дуо қилиш учун тайёргарлик кўриб келдингларми?" деб сўради. Ўтирганлар "Ҳа" дейишди. Имом яна жамоатга қарата: "Яхши тайёргарлик кўрмаганга ўхшайсизлар" деди. Одамлар: "Ғусл қилдик, янги, покиза либосларни кийиб, атирларни сепиб келдик" дейишди. Имом жамоатга: "Булар ҳам керак. Аммо мен бошқа нарсани назарда тутгандим" деди. Жамоатдагилар ҳайрон бўлиб, "Нимани назарда тутгандингиз, домла?" дейишди.
Шунда Имом "Соябонларингиз (зонтикларингиз) қани?" деди.
"Агар сизлар дуоларингиз хақиқатда мустажоб бўлишига ишонганларингизда, ўзларингиз билан соябон олиб келар эдингизлар", деган экан.
Ўтган улуғларимиздан бири: “Мусобақа майдонида югуриб бораётган от агар марра чизиғига оз масофа қолганини кўрса, соврин олиш учун бор кучи билан югураркан”, деган. Наҳотки, шу отнинг фаҳм-у фаросати етган нарсага бизнинг ақлимиз етмайди? Ахир рамазони шариф ниҳоялаб бормоқда. Қилаётган барча амалларимиз охири яъни, хотимаси билан ўлчанади. Рамазонни бошида яхши кутиб ололмаган бўлсак, ҳеч бўлмаса охирида уни чиройли кузатиб қўйайлик. Муҳими, охири тўла тўкис бўлса, бошидаги хато-ю нуқсонлар эътиборга олинмайди.

Қосим Шайх масжиди имом хатиби Юнусов Мустафо скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш