"Қадр кеча жуда қадрли кеча".
Қадр кечаси минг ойдан яхшироқдир.( Қадр - сураси 3 оят). Қадр кечасининг фазилати ҳақида " Қадр" сурасида батафсил айтиб ўтилган.Бу кечанинг қатъий тайин қилинмаганлиги Аллоҳнинг ҳикматидандур.Росулуллоҳ, салоллоҳу алайҳи васаллам " Эй Роббим менинг умматимни умматлар ичида умри қисқа , амали оз қилгин" - дедилар.Аллоҳ, таоло Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга жавобан : " Лайлатул Қадр сен ва умматингга ўша одам жиҳод қилган минг ойдан афзалдир".- деб марҳамат қилди.Ушбу муборак кечада Аллоҳнинг амри билан фаришталар ибодат қилган бандалар атрофида тонгга қадар айланиб турадилар, ҳамда Аллоҳ, таолонинг саломи солиҳ, бандаларга юборилади.Ушбу муборак кечада қилинган дуолар рад этилмайди.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар ." Агар жаннатдан бир одам чиқса ва бутун дунё аҳли меҳмон бўлса, у ҳаммасини едиради, ичиради ва кийинтиради.Қадр кечаси ҳам Аллоҳнинг меҳмонларидан биридир.Унинг зиёфати бутун дунё аҳлига етади.Бандаларнинг барчаси Аллоҳ, таолонинг меҳмонларидир. Унинг марҳамати лутфи уларга тўғри келмайдими?". Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, шундай деганлар:" Лайлатул Қадрни имон билан савоб талабида бедор ўтказган кишининг ўтган гуноҳлари мағфират қилинади". Қадр кечасининг файзи шарофати шунчалик кўпки уни айтиб адо қилиб бўлмайди.Тавбалар қабул бўлиб гуноҳлар кечириладиган кеча ажр савоблари кўп кеча. Аллоҳ, таоло рўзамизни тўлиқ тутиб, Қадр кечасида бедор бўлишликни ҳаммамизга насиб этсин.
Хатирчи тумани Навбаҳор МФЙ
отинойиси Қоҳҳорова Сафия.