“Сўфийлик сулуклари”.

14-04-2022, 15:23 admin Мақолалар 570

“Сўфийлик сулуклари”.
Исломдаги сунийлик “Аҳли сунна вал жамоа” йуналишида саккизинчи асрларда “суфийлик “ диний -фалсафий оқими вужудга келди. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ва сиддиқлар-хулафои рошидинлар, илк саҳобалар йўлидан оғишмай борган, парҳезкор, ўта тақводор, тарки дунё қилган, зоҳидликка юз бурган Аллоҳнинг азиз бандалари- “суфий”, улар юрган йўлга эса “ тасаввуф” дейила бошланди.Тасаввуф суфийликнинг диний- фалсафий таълимоти бўлиб, унинг турли йўллари “тариқат”, “ сулук” деб аталди. “Сулук”ни туркий маъноси йўл тутиш бўлиб,, Сўфийларни ҳаёт , кечириш тарзини ифодалайди.“Сўфий “ атамаси арабча “суф “–жун- сўзидан олинган бўлиб, “жун кийимликлар”,тариқат, сулук эса “уюшма”,” жамоа” деган маъноларни беради ва уларнинг ҳаёт кечириш тарзини ифодалайди. Бу диний фалсафий оқим шарофатидан Ислом дини Ер юзида жуда тез ривожланиб, кенг қулоч ёйиб кетди. Суфийлар моддий бойликни қоралаб, ҳақиқий бойлик маънавий , руҳий бойлик деб ҳисобладилар ва асосий эътиборни унга қаратдилар. Бу дунёни ўткинчи, бевафо, ундаги ҳаёт ҳақиқий эмас, қоронғу зулматдан иборат деб тушундилар. Суфийлик ва тасаввуф таълимотининг вужудга келиш сабабларидан бири шу эдики, Пайғамбаримиздан кейин учинчи халифа Усмон Зуннурайн даврларидан-( 644-656 йиллардан) бошлаб айрим мусулмон жамоалари орасида махаллийчилик, таниш- билишлик, ошна-оғайнигарчилик, ҳокимият ловозимларига қариндош- уруғларни тайинлаш, бойлик йиғишга ружу қўйиш , айниқса , Араб халифалигининг Уммавийлар даврида Аллоҳ йулидаги тоат- ибодат ўрнини дунёвий ишлар, дунё молига ҳирс қўйиш, зеб-зийнатларга, ҳою- ҳавасга берилиш каби салбий хислатлар эгаллай бошлади. Бундай ишлар эътиқоди мустаҳкам тақводор мусулмонларнинг норозилигига сабаб бўлди. Бундай ишларнинг олдини олиш учун улар Пайғамбиримиз ҳадисларини йиға бошладилар.Баъзи мусулмонлар бундай ҳолга карши норозилик белгиси сифатида таркидунёчилик - зоҳидлик ғояларини тарғиб қилиб, сурункали тоат- ибодат билан шуғуллана бошладилар. Уларнинг дунё лаззатларидан воз кечишлари, ғайриоддий сўзлари ,ишлари, кароматлари ҳалқни лол қолдирар, шунинг учун ҳам ҳалқ уларни ҳурматлаб, “авлиё ,”дарвеш”, ”қаландар” ,”фақир” деган ном билан тилга олар эдилар.Кейинроқ уларга нисбатан” умумий қилиб “суфий” деган номни қўллай бошладилар.Сўфийлик сулукларида муршид ва мурид -пир ва шогирд- муносабатлари асосий ўринни эгаллайди.Суфийликда руҳий камолотга эришишнинг асосий йўллари тўрт босқичдан иборат бўлган.Биринчи босқич шариат деб аталади. Бунга кўра тасаввуф аҳли аввало шариатнинг барча талабларига тўлиқ бўйсуниши ва уни тўла адо этиши керак. Шундан кейин иккинчи босқичга тариқатга кўтарилиши мумкин.Тариқат босқичида мурид ўзининг пирига бутунлай итоат этиши, ўз шахсий истакларидан ва тирикчиликнинг барча ташвишларидан воз кечиши ҳамда ихтиёрини пирига топшириши шарт ҳисобланади. Бу босқичда мурид доим камбағалликда, фақир бўлиб, хайр эҳсон ҳисобига яшаши, таркидунё қилиши, ҳар нарсани худога солиши, Унга таваккул қилиши, уни севиши ва фақат унга муҳаббат ва шавқ билан интилиши керак. Бу босқичдан ўтганлар учинчи босқичга - маърифатга кўтариладилар.Маърифатда мурид фақат Худонинг борлигини мутлақ ҳақиқат деб, бутун Олам- коинотни Худонинг ижоди деб, теварак- ва ёмонликнинг нисбийлигини ақл билан эмас, қалб билан атрофдаги нарсалар ва ҳодисаларга боғликдан халос бўлиб, инсон руҳининг Худо билан қўшилишини олий мақсад деб, яхшилик ва ёмонликнинг нисбийлигини ақл билан эмас, қалб билан англаш керак бўлган.Бунда улар қаттиқ жазава билан зикр самога тушиб, Худонинг жамолини кўришга ҳаракат қилганлар.Тўртинчи босқич эса Ҳақиқат дейилади. Ҳақиқатга эришув жараёнида суфий шахс сифатида тугаб , Худога етишади, Унга сингиб кетади ва натижада абадийликка эришилгандан сўнг бу охирги босқич ҳам тугалланади. Суфийлик таълимотлари аввало Қуръони каримга, сўнгра Пайғамбаримизсоллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларига суянади.
Сўфийлар зоҳирий илм билан ботиний илм гўё бадан билан руҳ кабидир, бир бирини тақозо қилади, тўлдиради, зоҳирга асосланмаган ботин ботилдир,ботинга асосланмаган зоҳир ҳам ботилдир , деб ниҳоятда ҳақ гапни айтганлар.
Нурота туман бош имом хатиби
Хотин кизлар масалалари буйича ёрдамчиси М.Джуманазарова





скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш