Тасаввуф ва замонавий тариқатчиликнинг фарқлари.

18-09-2021, 13:10 muslim Мақолалар 599

Тасаввуф ва замонавий тариқатчиликнинг фарқлари.

Тасаввуф таълимоти узоқ даврлар турли табақалар орасида биродарлик ришталарини боғлаб келган. Аммо барча даврларда тасаввуфни тор доирада ўзларича талқин қиладиганлар ҳам кўп бўлган. Абдулқодир Ғийлоний ўз китобларида “Тасаввуф” аҳлини иккига бўлганлар. Биринчиси “Суннийлар”, иккинчиси “Бидъат аҳли”. Биринчи гуруҳдагилар ибодатда қойим бўлиб, “Аҳли сунна вал жамоа” – деб юритилади. Бидъатчиларга эса шариатга ва тариқатга мос тушмаган амалларни қилаётганлар киради. Ҳозирги вақтда тасаввуф деганда тор маънодаги маросимбозлик, пирпарастлик, худойима-худойи юриш, бошқалардан ажралиб турадиган либослар кийиб юриш деб тушунадиган инсонлар кўпай иб кетди. Улар тасаввуф “Комил мусулмон” етиштирадиган бир восита эканлигини тушунтириш қолиб кетиб, асосан мусулмонларни тариқатга кириши пирга қўл бериши, пирларни хизматида бўлиши хақидаги даъволарни илгари суришмоқда. Шу сабабли уларни бошқа оқимлардан ажратиб кўрсатиш мақсадида уларни “тариқатчилар”-деб атай бошлашди. Уларнинг фикрича “Тариқатчи” маълум бир пирни этагидан ушлаган, унинг хизматида бўлишни асосий мақсад деб билганлар тушунилади. Мисол учун Фарғонадаги холатни оладиган бўлсак, улар қабрларга сиғинишни, пирларни ҳаддан зиёда улуғлаш, пирлардан ортган тахорат сувини ичиш, дунёвий илмлардан, тараққиёт ютуқларидан четлашиш, бидъат хурофотларни тарқатиш билан машғул бўлишади. “Тариқатчилар” мустақиллик муҳимлигидан қулай фойдаландилар. Уларнинг кескинлашув фаолияти 2000-йиллардан бошланди. Улар “Пир”лари атрофида “мурид”лар бўлиб бирлаша бошлашди. Бундай етакчилар қўштирноқ ичидаги “эшон”, “шайх”, “хазрат” каби унвонлар билан атала бошланди. Улардан Иброхим эшон Фарғонадан, Дўстмуҳаммад эшон Сурхандарёдан анча машхур бўлиб кетдилар. Тариқатчилик ҳаракатида экстремистик унсур йўқ бўлсада бироқ тариқатчилар томонидан илгари сурилаётган илм шарт эмаслиги (мисол учун Пирни ҳаддан зиёда улуғлаш, қиз боланинг таълим олишига тўсқинлик қилиш, шаъриий бўлмаган фатволарга амал қилиш) бу йўлларни жамиятда қўллаб бўлмайди. Улар қуйидаги ноанъанавий амалларини қўллашади.
- Таҳажжуд намозларини ўқишни фарз ёки вожиб деб хисоблайди.
- шукру вузу (тахорат олгандан сўнг шукур намози) қайси вақтда бўлса ҳам ўқиб олиш шарт деб билади.
- пирга қўл берган киши олдинги барча гуноҳлари кечирилади ва қазо бўлган намозлари зиммасидан соқит бўлади деб хисоблайди.
- тариқатчиларнинг маракасидан бошқа маракага боришмайди.
- расмий имомларини маърузаларини менсишмайди.
- пирни тахоратидан ортган сувни табаррук деб билиб ичишади.
- пирни уйига оёқ узатиш, қиблага оёқ узатиш билан баробар дейишади.
- саққолсиз, сунъий тиш қуйдирган имомларни масжидда ишлашни хохлашмайди.
- радио, телевизор, ахборотлардан фойдаланишни ман этишади.
- барча оила аъзоларини ўз пирларига хизмат қилишга мажбурлашади.
- фарзандларини давлат мажбурий таълимдан олиб ўз пирларини қўлларига таълим олиш учун беришади.
Улар кийинишларида ҳам бир талай фарқлар билан кўринишади. Жамоат жойларида узун саққол билан гуруҳ-гуруҳ бўлиб юриш, доимий равишда катта саллада, узун оқ куйлак, махси кавушда юришади. Умуман олганда гуёки тарки дунёчилик қилгандек бўлиб, элдан ажралиб ўзларининг маълум бир кийим кийиб юриш кўринишини тариқатчиларга мос деб билишади.
“Тасаввуф”- деганда оила, тирикчилик маъсулиятни унутиб тарки дунё қилиш тушунилмайди. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) “Сизларни яхшиларингиз бу дунёни ишини деб охиратни, охиратни - деб дунёни тарк қилмайдиган ва одамларга малоллигини тушурмайдиганларингиздир” - деб мархамат қилганлар. Тариқатчиман деб бу дунёдан узулиб оиласини унутиб, фақат кийиниб юриш, ислом таълимотига тўғри келмайди. Хақиқий мусулмон эса бошқаларга нафи тегадиган, оғирлиги тушмайдиган, ўз оиласига ғамхўрлик кўрсатадиган бўлади. Улар хавфсизликка таҳдид солишмайди, лекин тариқатчилар тарафдорлари кўпайиши, улар ўртасидаги келишмовчилик, низолар, муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Яна уларни кўринишларидан бири табобат усуллари орқали ўт-дамламалар тайёрлаб “суфий табобати”, “суфий гимнастикаси” каби марказларни очиб одамларни жалб қилишмоқда. Улар “пири йўқнинг дини йўқ” - қабилида иш тутишмоқда. Тасаввуф одамларни турли табақаларга бўлиш, бировни бошқасидан устун қўйиш, одоб, ахлоқ, масъулият, мажбуриятни қўйиб, маросимбозликка берилиш бандага хос бўлмаган одатлар яъни инсон шаънини пастга уриш, баъзи бир инсонларни муқаддас деб тан олиш, шариатимиз таълимотига зид амаллардан бўлиб хисобланади. Аслида тасаввуф инсонлар орасида тенглик, тинчлик, биродарлик, аҳиллик ва жамиятга манфаатли бўлишни тарғиб этиб келган. Хозирги вақтда кўп мамлакатларда Нақшбандия тариқати кенг тарқалган. Баҳоуддин Нақшбанднинг “Дил ба ёру, даст ба кор” - шиори бунинг аниқ исботидир. Бутун тасаввуф илмини ёйган машҳур алломаларимиз Ҳаким Термизий, Абдухолиқ Ғиждувоний, Суфи Аллоҳёр каби уламоларимизни бутун дунё таниган ва тан олган. Ҳар биримиз илмсиз тариқатчилар йўлидан эмас, ана шундай буюк аждодларимиз йўлидан боришликка интилиб яшашга ҳаракат қилайлик.



ЎМИ Навоий вилояти вакиллигининг
хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси: У.Холова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш