Соф ақийда ва эътиқод мустаҳкамлиги.
Аҳли сунна вал жамоа – Ислом тарихининг барча даврларида мусулмонларнинг катта қисми тутган йўлдир. Улар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ва хулафои рошидин разияллоҳу анҳунинг суннатларини ушлаган ва саҳобалар, тобеъинлар, тўрт мўътабар фиқҳий мазҳаб имомларидан иборат дин пешволари йўлига эргашган жамоадир. Аҳли суннат вал жамоа мазкур улуғларнинг йўлини нақл ва муттасил иснод (оғизма-оғиз эшитиш) билан қабул қилиб олганлар.
Имом Абулхасан ал -Ашъарий
Абулхасан Али ибн Исмоил ал -Ашъарий рахматуллоҳи алайҳ нинг насаблари улуғ саҳобий Абу Мусо ал-Ашъарий розияллоҳу анхуга бориб тақалади.У зот Боғдодда яшаб, ўша ерда 324 ҳижрий санада вафот этган. Абдулхасан Али ибн Исмоил ал-Ашъарий розияллоҳу анҳу, дастлаб муътазилийларнинг бошлиғи Абу Али дан дарс олган.Ва кейинроқ ўзи хам муътазилийларга бош бўлган.Кейин тавба қилиб, муътазилийларга қарши бўлган.Уларнинг айбларини фош қилган, ва аҳли сунна ва жамоанинг имоми бўлишга эришган.У зот аҳли сунна ва жамоа ақийдаси бўйича бир нечта китоблар ёзган .
1. Мақолатул исломиййин.
Бу китобда Аҳли сунна ва жамоанинг ақийдасини баён қилган.
2. Ал -Ибона.
Ахли сунна ва жамоанинг имоми Ахмад ибн Ханбал нинг ақллари асосида баён қилинган ва мўътазилий ва жаҳмийларга раддия қилинган.
3.Рисолатун ила аҳлис сағир.
У Зот мўътазилийларга маълум масалада раддия қилади, имом Аҳмад мазҳабларида эканлигини айтади. Учта китобида ҳам оят, ҳадисларни таъвил қилмайди.
4.Ал-Ламаъ.
Бу китобда аввалига 3 китобидан бошқачароқ йўл тутади, ақлий далилга эътиқод қилади.Салаф уламолари йўлиданмас, таъвил йўлини тутганлар изидан боради.Ул Зотнинг хаётини ўрганган шайҳ Муҳаммад Абу Захра розияллоҳу анҳу айтадилар,"Қуръони Карим ва ҳадиси шарифлар келган ақийдаларини олган ва тушунтиришнинг барча услубларини қўллаган."
Ташбихга ўтмаган Аллоҳ таолони бандаларига ўхшамаган юзи ва махлуқотларга ўхшамаган қўли борлигига эътиқод қилган. Ақоидга оҳод хадислар келтирган.Фалсафий масалалардан ҳам фойдаланган.У Зотни давомчилари ҳам кўп бўлган.
Имом Абу Мансур Мотуридий.
Имом Абу Мансур Муҳаммад ибн Маҳмуд ал- Мотурудий Самарқанд да туғилди, ижод қилди, шу ерда 333-ҳижрий санада вафот этди.
У Зот Ханафий мазҳабида бўлиб, имом Аъзамнинг шогирдлари имом Муҳаммад ибн Ҳасан розияллоҳу анҳудан икки восита ила шогирдлари бўлган.У зот Моварауннаҳрда аҳли суннанинг шайхи бўлган. Аввал бошдан мўътадил йўлдан бориш имконини топганлар, кези келса нақлга, кези келса ақлга суяниб иш кўрганлар, фиқҳ, усули фиқҳ ва бошқа диний таълим беришган.Бир қанча китоблар ёзганлар: " Китобул раддия ала ал- Каъбий ал Мўътазилий","Китоб авҳомул Мўътазила", "Китобур радди ала ал- Қаромия","Китобур радди ала ар-Рофиза","Китобут тавзид","Таъвилоту аҳли сунна".Баъзи уламолари Мотуридий ва Ашъарий ораларида уч масалада хилоф бор дейдилар.
Ал Ашъарий холни нафий қилади, шунинг учун уларнинг фикрича, сифати зоидалар йўқ ҳисоблайди.
Мотурудий эса уларни собит дейди.
Мотуридий розияллоҳу анҳудан таквийн сифати бор, у ҳар бир маҳлуққа Шомоил сифат деса, Ашъарий розияллоҳу анҳудан эса бу номдаги сифат йўқ дейди.
Мотуридий розияллоҳу анҳудан ўзининг тафсирида мўътазила, хавориж, рофиза, карромий, жаҳмий, мушаббиҳа, фолбин ва бошқаларнинг зиерига мушоҳада қилган ва раддия берган.Аҳли сунна ва жамоа мазҳабини қувватлаган.Саъдуддин Тафтазоний, имом Таҳовий, имом Умар Насафий, Фахрул ислом Баздавий, ибн Хумом ва бошқа уламолар ақоид илмини мотуридия йўналишидаги кўзга кўринган имомлари бўлди.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хазратларининг " Сунний ақийдалар" китобидан.
Учқудуқ туман бош отинойиси
Тўрақулова Одинахон Омановна.