Замонавий тариқатчилик – нима?
“Тасаввуф” – сўзи суфийлик, тариқат ёки тариқатчилик атамалари билан маънодо бўлиб унинг келиб чиқишида бир қанча қарашлар мавжуд.
1.Бу сўз биринчидан “Сўф” сўзидан келиб чиқган дейдилар. Чунки сўфий илоҳ йўлига кирганлардир.
2. Баъзи олимлар “Суффа” – сўзидан олинган бўлиб, Пайғамбаримиз (соллалоҳу алайҳи васаллам) даврларида тарки дунё қилган тақводорлар бўлиб суфийлар шуларга тақлид қилади деганлар.
3. Яна баъзилар суфий сўзи “Сафо” – сўзидан келиб чиқган бўлиб сафо қалби тоза инсонлар, қалби офтобдай порлаб туради деганлар.
4. Яна суфий “суф” – сўзидан олинган яъни юнг матох киювчилар деганлар. Чунки, суфийлар кўп холларда жун матодан тикилган кийим кийишган.
Тасаввуф таълимотини халқимиз тарихига боғлиқлик жихати шундаки истиқлолнинг дастлабки кунларидан бошлаб маънавий-маданий меросимизни ўрганиш учун тиклашга давлатни устивор йўналиши сифатида катта эътибор қаратилмоқда. 2003 йил мутафаккир олим А.Ғиждувоний таваллудининг 900 йиллиги, 2004 йил Нақшбандия тариқатининг йирик намоёндаси Хожа Ахрор таваллудининг 600 йиллиги бунга мисол бўла олади. Тасаввуф илмига хос бўлган олимлар А.Яссавий, А.Ғиждувоний, Н.Кубро, Пахлавон Махмуд, А.Навоий, Хожа Ахрор валий каби зотлардир. Бу каби мутафаккир аждодларимизнинг асарлари бир томондан инсон ўзини англашига шу орқали унинг камолотига, иккинчи томондан ислом динининг инсонпарвар тараққийпарвар мохиятини.тушиниб олишига хизмат қилади.
Бугунги тариқатчиларнинг тасаввуфдаги ўрини ҳақида айтадиган бҳлсак ҳалоллик, мехнатсеварлик, адолат, ростгўйлик каби умуминсоний ахлоқ нормаларни ўзида мужассам қилган тасаввуф таълимоти: - халқни ягона мақсад атрофида бирлаштириб, турли табақалар ўртасида дўстлик, биродарлик, риштасини боғлашга хизмат қилади. Хозирги суликлар тасаввуф таълимотининг ғояларидан анча узоқлашиб кетган. Шайхлик мақоми маблағ тўплаш мабаи бўлиб қолган жойлари ҳам йўқ эмас. Тасаввуфнинг илк кўринишлари тарки дунёчилик бўлиб, ибодатга кучли берилиш, Аллоҳнинг Ўзига ҳаётини барча ғам-ташвишларини ҳавола этиш, ўз меҳнати билан кун кўриш, шахсни камол топтириш, комил инсон бўлиш каби тушунчаларни ўз ичига олади. Шариат - кўрсатмаларига қатъий амал қилиш бўлса, тариқат барча суннатларга амал қилиш ибодатларни кучайтириш. Устоз бошчилигида тасаввуф илмини мукаммал ўрганиб, шариатни мукаммал ўзлаштириб сўнг тариқатга ўтиш керак бўлади. Маърифат барча илмни эгаллаган шогирт ўзига хос илм малакаси бўлган шогиртига тасаввуфдан дарс бериш мумкин. Хақиқат охирги босқич бўлиб, авлиёларнинг эришган даражаларидир дейди. Бу борада А.Яссавий “Шариатсиз тариқатга кирганларни, шайтон лаин имонини олар эмиш” – каби байтларини битиб қолдирганлар. Туркияда тариқат вакилларини баъзи кимсалар томонидан жуда улуғланиши, уларнинг тавоф қилишлик каби амаллар ҳам кузатилмоқда. Ўзбекистон худудида ҳам тариқатчиларнинг соф ислом тариқатидан йироқлашган холатларини кўриш мумкин. Тасаввуф илми халқни Нақшбандия тариқати асосида ягона мақсад атрофида бирлаштириб келган. Афсуски, сўнгги пайтларда айрим шахслар тариқатни мол-дунё орттириш йўлига айлантириб олишган.
ЎМИ Навоий вилояти вакиллигининг
хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси: У.Холова