«Суфийлик ва Накшбандия тарикати»

26-05-2021, 11:27 admin Мақолалар 3 243

«Суфийлик ва Накшбандия тарикати»
Купчилик олимлар суфий сузи арабча «Суфт» сузидан хосил булган, суфийлар куп холларда жун чакмон ва куй терисидан тикилган пустин кийиб юрганликлари учун уларни «Жун кийимлилар» деб юритганлар. Бу оким Ислом дини асосида вужудга келган хамда уз таълимотини Куръон ва Хадисларга асосланиб ривожлантирган. Суфийлик – тасаввуф – Исломдаги диний- фалсафий оким. VIII асрда араб мамлакатларида вуюудга келган Суфийлар шахсий истагидан тула воз кечиш гоясини таргиб килганлар. Суфийлик хилма- хил шакл ва окимларга эга. Суфийлик таълимотининг асосий объекти инсон ва унинг худога муносибатидир. Суфийлик тарикатларида пир ва шогирд (муршид ва мурид)лик муносабатлари асосий урин эгаллайди. Суфийликда рухий камолотга эришишнинг асосий йуллари 4 боскичдан иборат булган.1-боскич- шариат деб аталган. Бунга кура тасаввуф ахли аввало шариатнинг барча талабларига буйсиниши керак. Факат шундан кейингина иккинчи боскич- тарикатга кутарилиши мумкин. Бунда муридлар уз пирларига итоат этиши уз шахсий истакларидан воз кечиши шарт хисобланган. Бу боскичдан утганлар юкорирок 3-боскичга- маърифатга кутриладилар, бунда суфийлар коинотнинг бирлиги худода мужаасам булишини, яхшилик ва ёмонликнинг нисбийлигини акл билан эмас, калб билан англашлари керак деб талкин этилган. 4- боскич- хакикат дейилади. Хакикатга эришув суфийнинг шахс сифатида тугаб худога етишиши , унга сингиб кетиши ва натижада абадийликга эришиши деб кайд этилган. Бунга суфийлар махсус рухий ва жисмоний харакатлар сигиниш ва ибодатлар оркали интиладилар. Суфийлик тарафдорлари дастлабки даврлада моддий бойликга эга булишни коралаб , хакикий бойлик- маънавий- рухий бойлик деб хисобдаганлар.
Узбекистонда суфийлик 9- асрнинг 2- ярми 12- асрнинг бошларида кенг таркалди. Мавароуннахрда суфийлик оким Юсуф Хамадоний (12- аср) таракиатидан бошланган. Унда кейинчалик турли йуналишлар пайдо булган. Бу йуналишнинг йирик вакиллари- Абдулхолик Гиждивоний ва Ахмад Яссавий 13-14- асрларда Накшбандийлик вужудга келган.
Накшбанд буюк авлиё , Аллохнинг суюкли бандаси жахон тарихи ривожига жуда катта ижобий таъсир курсатган тарикат асосчиси ва йулбошчисидир. Киска давр ичида хали бу авлиёулло зод, толмас аллома суфийларнинг улуг пири муршиди тириклигидаёк у асос сролган Накшбандия тарикати Бухородан Кичик Осиёга, Мавуроунахрдан Кавказ ва Эронгача, Афгонистондан Хиндистон оркали Малазия ва Индонезияга ёйилди. Маърифатли мусулмонлар Б. Накшбандийнинг «Дил Аллохда, кул ишда булсин» леган чакиригини шодлик ва мамнуният билан кабул килишди. Накшбандянигг бошка тарикиатлардан фарки шундаки, уларда тарки- дунёчилик каттик таргиб килинса, бунда дилни Аллох билан боглаган холда касбу- хунар ва мехнатни тарк килмасликка чакирилади. Б. Накшбанднинг узлари хам кимхобга накш солувчи мохир хунарманд булганлар. Куп асрлар давомида шариат ва тарикат пешволарининг купчиликлари бирор касб ёки хунар оркали кун кечирганлар.
Б. Накшбанд шогирдларини юз бераётган узришлардан чучимасликка. Хак динга. Халк ва мамлакат хаётига замонанинг хар кандай тахдидига журъат билан муносиб жавоб беришга ургатди. Аллох суйган валий зод Хожа Бахоуддин Накшбандга булган халк мухаббати, хурмат- эхтироми орадан 7 аср утган булсада, асло сусаймаган. Дунёнинг турли бурчакларидан Хожа Бахоуддин Накшбанд хазратларини зиёрат килиш ниятида келаётган мусулмонлар Накшбанд тарикати издошлари сони йилдан- йилга купаймокда.

Нурота туман бош отинойиси : М. Джуманазарова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш