Сир эмаски қадим-қадимдан тасаввуф халқимизнинг маънавий юксакликка эришувида беқиёс хизмат қилган. Тасаввуф узоқ даврлар мобайнида халқни ягона мақсад атрофида бирлаштирган, жамиятнинг турли табақалари ўртасида дўстлик, биродарлик ришталари илдиз отишига замин яратган. Ҳозир ҳам дунёнинг кўп мамлакатларида Баҳоуддин Нақшбандий сиймоси ва “Нақшбандия тариқати” катта нуфузга эга. Чунки мазкур тариқатда ислом шариати мезонлари бузилишига йўл қўйилмай, чин инсоний фазилатлар улуғланган.
Тасаввуф Мовароуннаҳр мусулмон мамлакатлари ижтимоий-маънавий ҳаётига, фан, маданият ва адабиёт ривожига катта ижобий таъсир кўрсатганини мутахассислар қайд этганлар.
Тасаввуфий қарашларнинг яхлит таълимотга айланиб, ислом ўлкаларига кенг ёйилиши ва инсонлар ҳаётида муҳим воқеъликка айланишида улкан ҳисса қўшган мовароуннаҳрлик, Абдухолиқ Ғиждувоний, Хожа Муҳаммад Порсо, Баҳоуддин Нақшбанд, Хожа Аҳмад Яссавий, Сўфи Оллоёр ва бошқа олимларнинг араб, форс ва туркий тилларда битган асарлари Ислом оламида ҳозирга қадар эъзозланади. Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, ўрта асрларда кенг тарқалган уч тил – араб, форс ва туркийда асарлар бита олиш малакаси асосан Мовароуннаҳр уламоларида шаклланган. Зеро, минтақа аҳолисининг талаб ва эҳтиёжи шуни тақозо қилган эди.
Абдулқодир Жийлоний “Сиррул асрор” китобининг “Тасаввуф аҳли хусусининг баёни” бобида тасаввуф аҳлини иккига бўлади. Биринчиси “суннийлар”, иккинчиси эса “бидъат аҳли” деб тилга олинади. Афсуски, кейинги йилларда тасаввуфни мол-дунё орттириш, муридбозлик воситасига айлантирувчи “Сохта тариқатчилик” юз кўрсата бошлади. Ачинарлиси, улар орасида таркидунёчилик кайфиятининг устунлиги, пирларини ҳаддан зиёд улуғлаш, ихтилофли масалаларга берилиб кетиш, илм олишга бўлган рағбатнинг сусайиши, оила моддий таъминотини ташлаб қўйиш ҳолатлари кузатилади. Айрим ҳолларда ота-оналари, турмуш ўртоғи, фарзандлари ва бошқа яқинларига ўз қарашларини мажбуран сингдиришга ҳаракат қилиб, оилада келишмовчиликлар юз беришига сабаб бўлади.
Баъзи ҳолларда суннийликдаги “Нақшбандия” ва бошқа шу каби тариқатларни аҳоли орасида “Шайх” ва “Сўфий”лар томонидан бузиб тарғиб қилинаётганлиги афсусланарлидир. “Сохта тариқатчи”лар томонидан тасаввуфнинг мазмунини бузиб, унинг таълимотларини шариат аҳкомлари ва ижтимоий хаётдан зид ҳолда талқин этилиши нотўғри албатта. Масалан: Исломда бирор бир шайхга мурид бўлиш ҳеч кимга мажбурий шарт қилинмаган. “Сохта сўфий”ларнинг: “Пири йўқнинг пири шайтон” деган хато даъвоси ҳеч қандай шаръий далилларга тўғри келмайди, аслида бу сўз бошқа маънода айтилган. Яна, “Сўфий”ликни даъво қилаётан шахслар оиласини ойлаб нафақасиз, болаларини тарбиясиз қолдирган ҳолда “Пир”ининг уй ишлари-ю, хизматини қилиб юриши ва бировнинг эҳсони билан кун кечириши ижтимоий иллат бўлиб, муқаддас динимиз таълимотларига зиддир. Жаноб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларнинг яхшиларингиз дунё ишини деб охират ишини, охиратини деб дунё ишини тарк қилмайдиган ва одамларга малоллик келтирмайдиганингиздир” деганлар.
“Сохта тариқатчилар”нинг қуйидаги амалларда мутаассибона ёндошган ҳолда даъволарини санаб ўтишимиз мумкин:
- Кечаси таҳажжуд намозини ўқиш фарз (ёки вожиб) деб ҳукм қилиш.
-Шукри вузуъ намозини қайси вақтда бўлса ҳам (яъни макруҳ вақтларда ҳам) ўқиб олиш зарур дейиш.
-“Пирга қўл берганнинг олдинги гуноҳлари кечирилади, қазо бўлган (қолдирилган) намозларини ўқимаса ҳам бўлаверади” дейиш.
-Муридидан бошқа кишининг тўй-маракаларига бормаслик.
-Расмий имомларнинг маърузаларини менсимаслик.
-Пирнинг уйи томонига оёқ узатиш қиблага оёқ узатишдек гуноҳ бўлади дейиш.
-Доимий катта салла, узун оқ кўйлак ва ёз кунларида ҳам маҳси-ковушда, гуруҳ-гуруҳ бўлиб юриш ва ҳоказолар.
Тасаввуф илмида сохта шайхлар, илмсиз сўфийлар ва ботил тариқатлар қаттиқ танқид остига олинади ва уларга эргашмасликка буюрилади. Тариқат асосчилари ва улуғ валийлар Қуръон ва ҳадисга асосланмаган ҳар қандай тариқатни рад этиб, ботил санашади. Баъзи кимсалар “Тариқатга кирдим” деб фақатгина кийим бошларини, юриш-туришларини ўзгартиришади. Жаноб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таоло сизларнинг ташқи кўринишларингиз ва мол мулкларингизга эмас, балки амалларингизга қарайди”, деганлар. (Имом Муслим ривояти).
Минг афсуслар бўлсинки ҳозирги кунда баъзи жойларида учраётган, ўзларини “Пир” деб, “Сохта тариқатчилик”ни тарғиб қиладиган кимсалар бирор бир диний маълумотга эга бўлмаган, диннинг назарий асосларидан мукаммал илмга эга бўлишмасдан, ўзларича янги тариқатларни эълон қилишмоқда. Хусусан, “Қора саллалилар”, “Нурсафардия”, “Нақшбандия”нинг янги шахобчалари ва ҳоказолар шулар жумласидандир. Уларнинг сохта даъволари, тарғиб этаётган расм русумлари баъзи ўринларда ислом динига мутлақо зид эканлиги юртимиз уламолари томонидан диний манбаълар асосида исботлаб келинмоқда.
Тасаввуф тариқатлари тарихига назар ташлайдиган бўлсак “Сохта пир”лар барча даврларда ҳам мавжуд бўлган экан. Хусусан, Ҳусайн Воиз Кошифий пиру муридлик муносабатларини баён этар экан, аввало тариқат йўлида билимли устоз зарурлигини қуйидагича изоҳлайди: “Билгилки, тариқат йўлининг қароқчилари кўпдир, улар нодон ва калтафаҳмларни ҳийла-найранг донаси билан макру фириб домига тортиш пайидадурлар. Шунинг учун раҳнамо бўла оладиган, пирлик(шайхлик) шарт(асос)ларини яхши биладиган одамни “Пир” деб танлаш лозим, Мавлавий Румий айтганларидек: “Одам қиёфасидаги иблислар кўп, бас шундай экан, ҳар кимга қўл бериб бўлмайди”.
Ҳозирги кунда кўплаб диний қадриятларимиз қатори юртимизда “Тариқатчилик анъаналари”ни тиклашга бўлган ҳаракатлар ҳам олиб бориляпти. Жоҳилликнинг давоси илм бўлгани сабабли, аслни сохтадан, яхшини ёмондан ажратиш учун ҳам илму-маърифатли бўлишимиз ва келажагимиз ворислари бўлмиш бугунги кундаги ёшларимизни ҳам илм олишга тарғиб қилишимиз лозим.
Хатирчи туман бош имом хатиби Б.Ҳакимов