Суҳайб Румий розияллоҳу анҳунинг ҳаёти ва фаолияти.

13-04-2022, 19:18 admin Мақолалар 512

Буюк саҳобалар ҳаёти.
Суҳайб Румий розияллоҳу анҳунинг ҳаёти ва фаолияти.
Имом ибн Ҳанбалдан ,у зот Ашъасдан, у зот Кирдавсдан , у эса Абдуллоҳ ибн Масъуддан ривоят қиладилар:
" Қурайш зодагонларидан бир гуруҳи Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васалламнинг олдиларидан ўтиб кетаётиб, у кишининг ҳузурларида Суҳайб, Билол, Аммор, Ҳаббоб ва бошқа заифҳол мусулмонларни кўриб қолдилар ва Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васалламга:
" Эй, Муҳаммад! Ўз қавминг ичидан шуларга рози бўлдингми?! Орамиздан Аллоҳ неъмат берганлар шуларми?!
Энди биз шуларга эргашишимиз керакми?!
Уларни ҳайда!
Уларни ҳайдасанг, эҳтимол биз сенга эргашармиз", дейишди".
Ана шунда:
" Эртаю кеч Роббиларига Унинг юзини ирода қилиб дуо этаётганларни ҳвйдама! Уларнинг ҳисоб -китобидан сенинг зиммангда ҳеч нарса йўқ.Санинг ҳисоб- китобингдан уларнинг зиммасида ҳеч нарса йўқ.Уларни ҳайдаб золимлардан бўлиб қолма", ояти каримаси нозил бўлди.
( Анъом сураси , 52- оят)
Аллоҳ таолонинг муборак каломида зикр этилганлардан бири, улуғ саҳоба, Европа халқлари намоёндаларидан биринчи бўлиб мусулмон бўлган зот Суҳайб Румий розияллоҳу анҳу, тўлиқ исмлари Суҳайб ибн Синон ибн Молик ( тав.тахм.588 й - ваф.мил.658й . ҳижрий 37 й.) нинг аждодлари Исломдан анча олдин Ироқ томонларга кўчиб кетган араблардан бўлган.
Оталари Синан ибн Молик Форс подшоҳи Кисро томонидан Убулла деган жойга волий этиб тайинланган бўлиб, қасрлари Фурот дарёси қирғоғида, Мусил яқинида эди. Ёш Суҳайб ноз- неъматларга кўмилган ҳолда яшарди.
Бирдан Румликлар ( Византия) бостириб келиб қолишади . Удар диёрни талаб, жуда кўплаб кишиларни асирга олишади. Улар орасида кичик Суҳайб ибн Синан ҳам бор эди. Рум диёрида кичик Суҳайб қул савдоси билан шуғулланувчи савдогарлар қўлига тушади.Ўша ерда у румликларни тили ва урф - одатларини ўзлаштиради.
Ёш Суҳайб қулдорлар томонидан қўлма- қўл сотила- сотила , охири Маккага келиб қолади. Уни Макка аҳолисидан Абдуллоҳ ибн Жадъон сотиб олади.
Суҳайб ибн Синан ўта ақлли ,фаросатли ва эпчил эди.Уни хожаси Абдуллоҳ ибн Жадъон яхши кўриб қолади ва охири қулликдан озод қилади .
Суҳайб ибн Синан ва Аммор ибн Ёсир иккаласи дўст эдилар. Иккаласи Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бориб имон келтириб, дастлабки мусулмонлардан бўлганлар.Суҳайб Румий розияллоҳу анҳу собиқ қул ( у кишини бой оила аъзоси эканлигини ҳеч ким билмасди), қариндош- уруғи йўқ, ёлғиз ва камбағал бўлганликлари ва энг муҳими биринчилардан бўлиб Исломга кирганликлари учун
мушрикларнинг қаттиқ тазйиқларига учрадилар .У зот тортган азоблар тарих саҳифаларида олтин ҳарфлар билн ёзилиб қолган. Суҳайб Румий розияллоҳу анҳу учун энг оғир азоб инсоний қадриятларининг ерга урилиши эди . Жоҳилият жамияти уларни одам ўрнида кўрмас эди. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло уларнинг ҳимояси учун оятлар нозил қилди.
Мушрикларнинг шиддатли тазйиқи остида қолган мусулмонлар ҳижратга изн сўрадилар .Шунда Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам:
" Менга ҳижрат диёрингиз ҳақида хабар берилди. У Ясрибдир. Ким чиқмоқчи бўлса, ўша ёққа чиқсин", дедилар. Баъзи мусулмонлар махфий равишда ҳижратга тайёрлана бошладилар .
Ҳижрат осон иш эмас эди.
Суҳайб Румий розияллоҳу анҳу Мадинаи Мунавварага ҳижрат учун яширинча чиққанларида , Қурайш мушрикларидан бир гуруҳи у кишини қайтармоқчи бўлиб,ортидан борибди.Шунда у киши отидан тушиб, " Эй, Қурайш аҳли,мен ичингизда энг мерганлардан бири эканлигимни яхши биласиз _ а? Аллоҳга қасамки, ўқдондаги ўқ тугамагунча, биттангиз ҳам менга яқинлаша олмайсиз! Сўнгра қиличим билан, қўлимда қанчаси қолса, шунчаси билан чопаман.Кейин нимани истасангиз, қилаверасиз", деди.
Мушриклар:
" Сен бизнинг юртимизга келганингда ҳеч ниманг йўқ гадо эдинг, ҳозир эса, кўплаб мол-дунёга эга бўлдинг", дедилар.
" Молимни қаердалигини айтиб берсам, ўз йўлимда кетавераманми?", дедилар.
Улар " Ҳа" дедилар . Суҳайб Румий розияллоҳу анҳу шунча меҳнат эвазига топган молларининг ҳаммасини топшириб, Мадинага кетдилар. Бу хабар Пайғамбар алайҳиссаломга етганда:
" Савдо фойда келтирди, эй Суҳайб!", деб икки марта такрорладилар ..
Бироздан сўнг, Аллоҳ таолонинг:
" ВА одамлар ичида Аллоҳнинг розилигини тилаб жонини сотадиганлар бор" ояти нозил бўлди .( Бақара сураси , 207- оят)
Мана шу тарзда Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам ёнларига келган Суҳайб Румий розияллоҳу анҳу ҳар доим у зот билан бирга бўлдилар. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг кўплаб мўъжизаларини ўз кўзлари билан кўрдилар . Набавий дарсларни пухта ўзлаштириб , Ислом жамиятининг кўзга кўринган арбобларидан бирига айландилар.
Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам вафотларидан сўнг халифалар даврида ҳам , Ислом йўлидаги хизматлари туфайли эътибор ва эҳтиромга сазовор бўлдилар.
Айниқса, халифа Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу у зотни ўзларига жуда яқин тутар эдилар. Халифа Умар розияллоҳу анҳуга суиқасд қилинганда , Суҳайб Румий розияллоҳу анҳу оҳ тортиб йиғлаганларида Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу:
" Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васалламнинг" Албатта, маййит тирикнинг йиғиси билан азобланади", деганларини билмайсанми" дедилар .
Суҳайб Румий жуда сахий инсон эдилар. Ўзларига Байтул-молдан тегадиган маошнинг ҳаммасини муҳтожларга тақсимлаб берар эдилар. Бу сахийлик шу даражага етдики, бир куни ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу:
" Сени кўп таом бераётганингни кўрмоқдаман. Исроф қилиб юбормаяпсанми дейман" , дедилар. Шунда у зот:
" Мен Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг:
" Сизларнинг яхшиларингиз таом берганларингиз" деганларини эшитганман" дедилар.
Умар розияллоҳу анҳу ўлимларига кўзлари етгач, халифа сайлаш учун шўро мажлиси туздилар. Уларга тинч- омон макон, қўриқчилар тайинлаш билан бирга ,ишни чўзмаслик учун 3 кун муҳлат бердилар. Ўша 3 кун давомида намозга имомлик қилишни Суҳайб Румий розияллоҳу анҳуга топширдилар. Бу Исломнинг буюк халифаси томонидан билдирилган юксак ишонч эди. Халифа вафот қилгач, ўғиллари Убайдуллоҳ ибн Умар кўчага чиқиб " Отамнинг қонида кимнинг айби бўлса, ҳаммасини ўлдираман" деб эълон қилди. Ўша пайтла Суҳайб Румий розияллоҳу анҳу Мадинанинг волийси эдилар.У киши Убайдуллоҳни ушлаб қамаб қўйишга амр қилдилар. Уни ушлаб Саъд ибн Ваққос розияллоҳу анҳунинг уйига қамаб қўйдилар. Қаранг, Румдан қул қилиб сотилган одам ,Ислом давлати пойтахтига волий бўлса! Яна Халифанинг ўғлини қамашга амр берса! Ислом Суҳайб Румий розияллоҳу анҳуни ана шундай соҳиби фазл қилган эди .Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг жанозасини ҳам Суҳайб Румий розияллоҳу анҳу ўқидилар. Ана шундай улкан фазл эгаси Суҳайб Румий розияллоҳу анҳу 70 ёшда Мадинада вафот этдилар.
Аллоҳ таоло Суҳайб Румий розияллоҳу анҳудан рози бўлсин ,илоҳим!!


Навоий вилояти Навбаҳор тумани Сарбозор маҳалласи отинойиси Жабборова Карима ҳожиона.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш