Буюк саҳобалар ҳаёти.

3-04-2022, 00:50 admin Мақолалар 568

Буюк саҳобалар ҳаёти.
Ҳазрат Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу.
Ҳаёти ва фаолияти.
Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламдан сўрадилар:
" Энг кўп кимни севасиз ,ё Расулуллоҳ?
- Ойшани - дедилар.
- Эркаклардан кимни севасиз?
- Ойшанинг отасини....
Суюкли Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам айтганлари энг севикли ва энг вафоли бу инсон ҳазрат Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу эдилар.
Ҳазрат Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу , тўлиқ исмлари Абдуллоҳ ибн Куҳофа ибн Омир (тав. 572 Макка - вафоти 634 Мадина ) хулафои рошидонларнинг биринчиси, бизнинг Мовароуннаҳрда чорёрлар аталмиш тўрт халифанинг биринчиси. Ашараи мубашшарадан, яъни вафотидан аввал жаннат башорати берилган пешқадам саҳобалардан эдилар. Отаси Абу Куҳофа Усмон ибн Омир қаттиққўл , онаси Салмо хоним Уммул хайр исми шарафланган , барчага яхшилик улашувчи инсон эдилар. У зотгача туғилган барча фарзандларини тупроққа қўйган ота- она шу фарзандларини яшаб қолишидан жудаям умидвор эдилар. Аллоҳ таолога қилинган дуолар ижобат бўлиб , фарзандлари бутун дунёга машҳур инсон , буюк саҳоба бўлиб етишди.Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу йирик савдогар, Макканинг Қурайш қабиласидан, Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам билан қалин дўст эдилар. Сиддиқ лақабини олишларига Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васалламга энг биринчи бўлиб ишониб , имон келтирганлари, исро ва меърож кечасини биринчи бўлиб тасдиқлаганлари сабаб бўлган.
Покиза хулқли, ҳалол ва самимий, шароб ва зинодан йироқ бу инсоннинг ҳаётида кўп қийинчиликлар бўлган. Ҳаммасини матонат билан енгиб, Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг ҳурматини қозонган, кейинчалик у кишига севимли қайнота бўлган эдилар.Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам ўзларига келган ҳар бир ваҳийни биринчи бўлиб у кишига айтардилар. Исломга ошкора даъват бошланган пайтларда, йирик савдогар, Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васалламнинг тарафларида туриб у киши учун мушриклардан ўлар даражада калтак еган, шундаям ўз йўлидан саҳоба исломни қабул этиб азоб чекаётган қулларни хожалари билан савдога киришади. У Билол, Амр ибн Фуқайра, Зубёна, Зимурра, Наҳдиййа ва Уммуабас исмли икки эркак ва тўрт аёлни катта пулга сотиб олиб озод қилди. Шунда Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам: " Жаҳаннамдан озод қилинган инсонни кўриш билан бахтиёрлик ҳис қиладиганлар бу одамга боқсинлар" , дея ҳазрат Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳуни кўрсатган эдилар.Ҳазрат бу ишлари билан икки дунё саодатини сотиб олган эдилар. Шунинг учун ҳам у киши ҳақида Аллоҳ таолонинг ушбу оятлари нозил бўлганди:
" Қайсики,у мол- давлатини яхшилик йўлида сарф қилур.Унинг ҳузурида ( зиммасида) бирор кимсага қайтариладиган неъмат йўқдир.У фақат жнг олий зот бўлмиш Парвардигорнинг "юзи"ни истаб ( эҳсон қилур). ( У) яқинда ( адо этилажак мукофотдан) рози бўлур."
Лайл сураси 18-21 оятлар.
Ҳазрат Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ўзларига тегишли бўлган бу оятларни чексиз ҳаяжон ва кўз ёшлари билан тинглаганлар.Ҳазрат бутун ҳаётлар да Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламга ҳамроҳ эдилар. Мушриклар озорига 13 йил бардош қилган дўстлар ниҳоят Мадинага ҳижрат қилишади.
Ҳазрат Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ўзи учун ниҳоятда катта бахт ва абадий шараф деб билган бу сафарда қаттиқ қийинчиликлар ичида 3 кунни Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам билан ғорда ўтказади.Бу муборак сафар у кишини бутун Ислом оламига " ғор биродари" сифатида танитди. Аллоҳ таолонинг иродаси билан икки дўст эсон- омон Мадинага етиб олишади.
Ҳазрат умрининг қолган қисмини ҳам Бадр, Ухуд, Хандақ, каби барча жангларда Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васалламнинг ёнларида бўлдилар. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг вафотидан сўнг, биринчи халифа этиб сайландилар. Умрларининг охиригача исломга содиқ қолган бу инсон , араб қабилаларининг Мадина ҳокимиятига қарши қўзғолонларини бостириб, исломни ёйишда жонбозлик кўрсатганлар. Халифа бўлсаларда жуда камтарона ҳаёт кечирганлар.Ҳатто Байтулмолдан тўланган маошларини ишлатмасдан, барчасини мискинларга эҳсон қилишни васият қилганлари ўқилганида ҳазрат Умар йиғлаб " Оҳ, Абу Бакр, вафотингдан кейин ҳам ўзингдан олдинга ҳеч кимни ўтказмадинг" деган эканлар..
Аллоҳ таолонинг муборак каломи Қуръони Каримни тўплаб Мусҳаф ҳолига келтиришда фидойилик кўрсатдилар. Мусҳаф саҳобалар кўмагида у кишининг ҳузурларида синчиклаб текширилди ва тартиблаб саҳифаланди.
Ҳазрат сарвари оламдан 142 та ҳадис ривоят қилганлар.Ислом давлатини бошқаришда қатор ҳуқуқий тартибларни жорий қилганлар. Маслаҳат кенгаши яхни шўро, ҳар бир вилоятга волий яъни ҳоким тайинлаш, Байтул мол ташкил этиш..ва ҳоказо.
Суюкли Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг содиқ дўстлари , севимли аёллари Ойша онамизнинг падари бузрукворлари ҳазрат Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу 634 йилда 63 ёшларида Мадинада вафот қилдилар.
Ўринларига ҳазрат Умар ибн Форуқни халифа қилиб васият қилиб қолдирдилар. Аллоҳ таоло у кишини жаннат билан сийлаган. Охиратлари обод бўлсин!!!

Сарбозор маҳалласи отинойиси Жабборова Карима ҳожиона
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш