Ҳашар – бирлик ва ҳамжиҳатлик намунасидир

11-03-2017, 18:35 Istamjon Khamrayev Мақолалар / Янгиликлар 1 880

Ҳашар – бирлик ва ҳамжиҳатлик намунасидирЎзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Ҳазратларининг буйруғи билан жорий йилнинг 11-12 март кунлари масжидлар, зиёратгоҳлар ва қабристонларда ҳашар куни деб белгиланди.
Куни кеча яъни, 10-март куни имом–хатибларимиз муфтий Ҳазратнинг ушбу буйруқларини жумъа намозидан олдинги мавъизаларида ўқиб эшиттирдилар.
Алҳамдулиллаҳ, ихлосли халқимиз бугундан масжидлар ва зиёратгоҳлар ҳамда қабристонлардаги ҳашарларга келиб, савоб умидида баҳоли қудрат хизмат қилиб бермоқдалар.
Ўзи истиқомат қилаётган заминни ардоқлаш, унинг ободлиги йўлида хизмат қилиш ҳар бир инсоннинг бурчидир. Яратганнинг инояти ила тинчлик, осойишталик ҳукм сураётган ватанимиздаги бунёдкорлик ишларида, айниқса, мўмин мусулмон халқимиз намуна бўлишлари лозим. Тарихга ҳам қарайдиган бўлсак, азал азалдан мусулмонлар биргаликда, аҳилликда иш олиб боришган, боғу- роғ, масжидлар, кўприклар бино қилишган. Қуръони Каримда таърифи келган машҳур “Зулқарнайн девори” ҳам ўша ерда истиқомат қилувчи мусулмон ҳалқнинг кўмагида бино этилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошчилигида илк тикланган масжид “Масжидул қубо” ҳам ҳашар йўли билан қурилган. Ота боболаримиз ҳам яқин ўтмишгача фалончиникида ҳашар дейилса барча ишларини йиғиштириб ҳашарга шошилган, агар ҳашарга айтилмай қолса ўзига буни иснод деб билган.
“Ким Аллоҳ таолонинг исми зикр қилинадиган бир масжидни бино қилса Аллоҳ унга жаннатда бир уй бино қилади.” Масжидларни, Аллоҳнинг номи зикр этиладиган масканларни обод этган инсонга жаннатда бир уй ваъда қилиняпти. Лекин, ҳамманинг ҳам масжид қуришга қурби, салоҳияти етавермайди, лекин, исломнинг мукаммаллиги шундаки, ҳар бир инсон савоб умидида бўлса оз бўлсада амали учун ажр олади. Ҳашар орқали ерларга ишлов берилади, турли кўчатлар ўтқазилади. Оддий бир кўчат ўтқазишнинг савоби ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар:
“Агар бир муслим банда кўчат ўтказса ёки экин экса, ундан қушми, инсонми ёки ҳайвонми еса бунинг учун унга садақа(қилганлик) савоби бўлади.”
Имом Бухорий ва имом Аҳмад ривоят қилган бошқа бир ҳадисда эса “Агар қиёмат бўлиб қолса ва бирортангизнинг қўлида хурмо дарахти бўлса бас, уни экиб олсин” деганлар.
Масжидларимиз, қабристонлар кўча ва уйларимиз ободлигига масъул эканлигимизни яна бир бор ҳис этиб ҳаракат қиладиган бўлсак, дунё ва охират яхшиликларига сазовор бўламиз. Бундай савобли ишларда айниқса ёши улуғларимиз бош бўлиб, фарзанду набираларини халқ хизматига йўллаб қўйсалар нур устига аъло нурдир. Мусулмонлар якдилликда юрт фаровонлиги йўлида қилган ишларига Аллоҳ таолонинг ўзи баракасини ёғдириб қўяди.
Ҳашар – бирлик ва ҳамжиҳатлик намунасидирБугунги кунларда аҳли маъни кишилар, айниқса, имом-хатибларимиз зўр бериб халқимизни ана шундай ҳашарларга тарғибот қилмоқдалар. Чунки, “Ҳашар- элга ярашар” деган гап бор халқимизда. Ҳашарлар инсонлар орасида меҳр муҳаббат, раҳм шафқат, ватанга муҳаббат, тинчликка шукрона, ҳамжиҳатлик ҳиссини кучайтириши ҳам барчага маълум. Имом-хатибларимиз ҳашар ҳақидаги буйруқ ва кўрсатмаларни халқимизга чиройли тарзда етказиш билан бирга ўзлари намуна бўлиб масжиду-зиёратгоҳлар, қабристонларда ҳашарларда иштирок этмоқдалар ҳам.
Суриялик дунёга машҳур алломаи замон Муҳаммад Саид Рамазон Бутий ҳазратлари раҳматуллоҳи алайҳи (2013 вафот) ўзларининг бир маърузаларида : “Аллоҳга қасамки, агар Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи васаллам бизнинг асримизда зоҳир бўлсалар, албатта, мана шундай яхшиликка, тинчликка, ҳамжиҳатликка, меҳр шафқатга ва раҳбариятга итоатга буюриб насиҳат қилган бўлардилар. Ва Аллоҳга қасамки, мен биламан сенлар (экстремистик фирқаларга қарата айтаяпдилар) Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламга ҳам “сарой малайларидан” , “ҳукумат муллаларидан” деб таъна тошини отган бўлардинглар.”

Тоҳиржон РЎЗИЕВ
Навоий вилояти бош имом хатибискачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш