
Жорий йилнинг 16-январь куни Навоий шаҳар 4-сонли мактаб ўқувчиларига, 17-январь куни Навоий давлат Кончилик институти талабаларига Ўзбекистон мусулмонлари идораси Навоий вилоят вакили Тоҳир Рўзиев “Маърифий Ислом ақидапарастликни қоралайди” мавзусида маъруза қилди. Тоҳир Рўзиев маърузасида “шаҳидлик, жиҳод, ҳижрат,” каби тушунчаларни асл мазмун моҳиятини кенг ёритиб “халифалик” даъво қилаётган фирқаларга раддиялар бериб ўтди.
Шунингдек, ўқувчи ва талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди ҳамда, тадбир ташкилотчиларига чуқур миннатдорчилик билдиришди.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги котибияти