Ассалому алайкум ҳурматли Устоз!

7-01-2017, 16:08 Istamjon Khamrayev Ислом олами / Савол-жавоб 1 978

Савол: Бир куни имомимиз жума мавъизасида: “Ҳар бир гўдак фитратда дунёга келади”, деди. Шу гапнинг маъносини тушунтириб берсангиз.
Жавоб: Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ҳаб бир бола фитратда (яъни, мусулмон бўлиб) туғилади. Сўнг ота-онаси уни яҳудий ёки насроний ё мажусий қилади”, деганлар (Имом Бухорий ривояти). Барча машҳур ақида китобларимизда, жумладан, мазҳаббошимиз Имоми Аъзамнинг “Фиқҳул акбар” китобида бундай дейилган: “Аллоҳ таоло Одамнинг (алайҳиссалом) пушти камарларидан қиёматгача дунёга келадиган зурриётларини майда заррачалар шаклида чиқариб, уларга ақл ато этди ва уларга хитоб қилиб, Ўз тоатига буюрди, маъсиятдан қайтарди. Улар Аллоҳни Раббимиз деб иқрор бўлдилар. Бу уларнинг имонидир. Ҳар бир инсон авлоди шу фитрат (имон) билан дунёга келади. Кейин ким куфрга кетса, у мазкур имонни ўзгартирган бўлади. Ким имон келтирса, у фитратда барқарор қолибди ва давом этибди. Аллоҳ таоло ҳеч кимни куфрга ҳам, имонга ҳам мажбур этмайди. Ҳеч кимни мўмин ёки кофир қилиб яратмайди. Балки инсонларнинг ҳар бирини мустақил шахс қилиб яратади. Имон билан куфр бандаларнинг амалидир” (“Ақоид матнлари”).скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш