
Вилоят бош имом хатиби тадбирларда асосан таъмирталаб масжидлар биноси ва таҳоратхоналарини замон талабида таъмирлаш, ёнғин хавфсизлиги асбобларини тўлиқ қилиш, масжидларни замонавий техника воситалари (компьютер жамланмаси, электрон почта, факс, прентер, телефон) билан жиҳозлаш масалаларида сўз юритди.
Имом хатиблар ва масжид ҳайъат аъзолари фаоллигини ошириш, ойлик маошлари кам имомларни маошларини ошириш чораларини кўриш бўйича маслаҳатлар берди.

Шунингдек, 2017 йил “Халқ билан мулоқот қилиш ва инсон манфаатлари йили” муносабати билан фуқароларни қизиқтирган саволларга жавоб бериб, диний соҳадаги қизиқишлари ва уларни қийнаётган муаммолар ҳақида гаплашди. Тадбир иштирокчилари, хусусан, масжидлар ҳайъат аъзолари ўзлари учун манфаатли маълумотлар олганлари учун миннатдочилик билдирдилар.
УМИ вилоят вакиллиги котибияти