Ободлик файзи.

31-03-2022, 21:42 admin Мақолалар 419

Ободлик файзи.

Кўнгил ободлиги, юрт ободлиги, кўнгил хотиржамлиги юрт ва мамлакат осойишталигига айланади. Юрт ободлиги, эл ҳаётнинг тўкин бўлиши билан бирга кўнгил обод бўлмай туриб, чинакам гўзаликка эришиб бўлмайди. Муқаддас динимизда покликка алоҳида эътибор қаратилган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар : "Поклик иймондандир", яна бир машҳур ҳадисда" Аллоҳ покдир, покликни севади",-дея ривоят қилинади. Шундай экан яшаб турган жойимизни пок тутиш, уни асраб авайлаш, ниҳол экиш, уни парвариш этиш, ҳар биримизнинг инсонийлик бурчимиздир. "Аллоҳ осмондан сув тушурганда ернинг ям-яшил бўлишини кўрмадингми, Албатта Аллоҳ ўта лутфли ва хабардор Зотдир!(Ҳаж сураси 63-оят). Аллоҳ таоло жамиъки неъматларни инсон манфаати учун яратган экан, ҳар бир уруғдан, ҳосил униши ҳам Аллоҳнинг изни ила бўлур. Бугунги кунда яшил ҳудуд барпо этишга эътибор қаратилмоқда. Яшил ҳудуд бу янги боғ роғлар барпо этиш, кўкаламзорлаштириш, юртимиз кўркига кўрк қўшиш билан бир қаторда, юртимиз янада ободонлаштиришга мусаффо бўлишига, чанг ғуборлардан асрашга ёрдам беради. Дарахтларнинг кўпайиши, мева чеваларнинг ортишига, турмушимиз яхшиланишига ёрдам беради. Дарҳақиқат ернинг ям яшил тусга кириши,Аллоҳнинг бандларига улкан марҳаматидан бир далолатдир. Осмондан тушаётган раҳмат ёмғири яшил гилам мисоли, бутун борлиқни яшиликка буркайди. Яшил ранг инсонга ўзгача завқ бахш этади. Уни гўзаллигига қараб кўнгиллар баҳра олади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яшил рангни яхши кўрар эдилар. Яшил ранг нафақат фоний дунёда, жаннатда ҳам гўзал ранглардан бири сифатида эътироф этилди. Инсон сурасининг 21-оятида шундай марҳамат қилинади:" Уларнинг устиларида яшил сундусдан(юпқа ипакдан) ва истобракдан(қалин ипакдан) кийимлар ва кумуш билак узуклар ла ясанганлар ва Роббилари уларни пок шароблар ла суғорур-дея марҳамат қилинади. Аллоҳ таоло барчамизни хайрли ишларга собитқадам қилиб, жаннати ила мукофотласин.

Навоий вилояти бош имом хатиби Т. Рўзиев.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш