Поклик тозалик инсонниг асл табиати (фитратдан)дир. Шунинг учун динимизда покликка жиддий эьтибор берилади. Инсон тозалликка риоя этар экан ўз қадр кийматини, улуғворлигини сақлайди, инсон номига муносиблигини таьмин этади. Покдил ораста мўмин билан бир кўришган инсон у билан яна кўришишни истайди. Нопок юрган инсонлардан эса узоқроқ юришга интилади.
Аллох таоло: "Унда покланишни хуш кўрадиган кишилар бор. Аллох эса покланувчиларни севар", деган" (Тавба сураси, 108 оят).
Пок юриш тан ва рухият соғлиги гаровидир. Сир эмаски, аксар касалликларнинг келиб чиқишига тозаликка риоя қилмаслик, организмга турли микробларнинг тушиши сабаб бўлади. Шунинг учун, оғиз қўл, оёқ каби аьзоларни тоза холда тутиш, хар бир ишда тозаликка риоя қилиш Ислом динимиз талабидир.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аллоҳ таоло пок зотдир, покликни яхши кўради", дедилар. (Имом Термизий ривояти).
Шундай экан, Унга бутун оламларнинг Парвардигорига юзланаётган банда ўзининг жисму жонини покламаслиги мумкинми? Мўмин киши, дуолари ижобат бўлишини истайди. Дуо ижобатининг шартларидан бири хам жисмонан, хам қалбан пок бўлишидир.
Жаноб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Таомнинг баракаси ундан олдин (икки қўлни) ювишдир ва ундан кейин (икки қўлни) ювишдир" деганлар. (Имом Термизий ривояти). "Овқатланишдан олдин қўл ювиш барака, овқатланиб бўлиб ювиш шукрона", деган ҳикмат қатьий қоидага айланиб, халқимиз маданиятининг ажралмас қисми сифатида аждодларимиздан ўтиб келмоқдаки, биз ҳам уни авлодларимизга гўдаклигидан ўргатиб бормоқдамиз.
Инсон организмига нопоклик ташқаридан ва тананинг ўзидан етади. Жисмимиздаги чанг, кир ва ҳоказолар ташқаридан бўлади ва улар сув воситасида ювиб ташланади. Оғиз бурун, юз, қулоқ чиғаноғи, тирноқ остларидаги нопокликлар таҳорат олиш орқали покланади, тозаланади. Тишларни мисвок билан тозалаш ҳам суннат амаллардандир. Мисвокнинг тишлар ва милкнинг соғломлаштириши, тиш эмалини сақлаб, оқартиришини тиббиёт ҳам тасдиқлайди.
Жисмоний ҳаракат натижасида терлаш тананинг ўзидан содир бўлувчи нопокликлардан саналиб ўз вақтида ювиниб покланиш суннат амаллардандир. Аврат жойлар тозалигига риоя қилиш ҳам динимиз талабларидандир. Динимизда тирноқларни ўстириб юриш ҳам макрух ҳисобланади.Ўзини замонавий кўрсатишга интилиб тирноқ ўстириб юриш ҳам аёл-қизларимиз ўртасида учраб туради. Ваҳоланки, табиий инсон саломатлигига хавф солувчи энг кўп микроб тирноқ остида йиғилишини тасдиқлайди. Тирноқларни ҳар жума куни олиб туриш суннат амаллардан саналади.
Исломда инсоннинг вужуди, кийими ва унга хос нарсалар поклиги билан бирга, унинг атрофидаги барча нарсалар ҳам пок бўлишига катта аҳамият берилган. Турар жой, кўча-кўй, майдонлар, ишхоналар, таьлим муассасалари, масжидлар, дам олиш жойлари, ҳамма-ҳаммаси пок бўлиши талаб қилинган.
Абу Молик Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Поклик иймоннинг яримидир", дедилар. Муслим, Насоий ва Термизий ривоят қилганлар.

Зарафшон шаҳар "Геолог"МФЙ отинойиси: Х.Худжиярова.