Ақл билан енгиб ўтайлик.
Бандаларини ақл, фаҳм билан ўзга маҳлуқотларидан ажратиб қўйган Аллоҳ таолога беадад ҳамдлар бўлсин. Аллоҳ илми ила бизга покликни тарғиб қилган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам га давомли дурудлар бўлсин.
Икки йиллик тожли вирус яна айни пайтда ўз чўққисини кўрсатмоқда. Аҳоли ўртасида кенг тарқалаётган касаллик ёмон натижасини ҳам кўрсатяпти. Кекса-ю ёш бирдек хавотирда. Шифокорлар хавотирланманг деб телевиденияда бот-бот чиқишлар қилса-да, самарасиздек. Интернетдаги совуқ миш-мишлар ҳам кўпчилик хавотирига сабаб бўлмоқда.
Азиз юртдошлар, мулоҳаза қилайлик. Ҳар қандай касаллик, вирус аввало поклик бор жойдан қочади. Инсонпарварлик дини бўлган ислом дини ҳам покликка даъват этади. Аввало ўзимиз, фарзандларимиз тозаликка эътибор берайлик. Ошхона, идиш-товоқ, ҳовли, уйлар тоза бўлсин. Ётоқхонани тез-тез шамоллатайлик. Овқатимиз кўпроқ суюқ ва калорияли бўлсин. Чанқоқбосди ичимликлар(сув, компот) ни илиқ ҳолда ичайлик. Кунига 2-3 бор юз-қўлларни обдон кир совун билан ювайлик. Бадан тозалиги, кийим тозалиги, емак-ичмак тозалигига эътиборли бўлайлик. Яна бир муҳим жиҳат кўнгил хотиржамлиги. Менга ҳеч бир касаллик яқинлаша олмайди, оилам, емоғим тоза деб ишонинг ва шундай яшашда давом этинг. Таомномангизда қадимий вирус ҳайдовчи-пиёз, саримсоқ пиёз, кўкатлар бўлсин. Совуқликдан қочинг, ваҳималарга эътибор берманг. Муҳим томонлардан бири вакцина олинг. Сиз рицерлардек ҳимояланган бўласиз. Вирус даҳшат билан келса ҳам, кийимингизга тегиб қайтиб кетади.
Қадимда икки ўртоқ ўйнаб турган экан. Бири иккинчисига: "Менинг отам табиб касал бўлсам ўзи даволайди, сен касал бўлсанг нима қиласан, отанг оламдан ўтганку,"- дебди. Ўртоғи бироз хомуш бўлиб, жавоб берибди:" Мен касал бўлмайман. Совуқ сув ичмайман, захда ўтирмайман, тоза юраман, табибга ишим тушмайди"-дебди. Бу гапни боланинг отаси эшитиб,: "Қани эди барча шу боладек фикрлаб, амал қилса, бизга иш қолмасди,"-дебди хурсанд бўлиб.
Азиз ота-оналар, шу болакайнинг ҳаёти барчамизга ўрнак бўлсин. Фарзандларимизни тоза-озодаликка ўргатайлик. Кўнгил хотиржамлиги ва ишонч ҳар биримизнинг қуролимиз бўлсин. Фарзандларимизни, ўзимизни асрайлик. Жамоат жойларда, таъзияларда, автоуловларда қўл бериб, қучоқлашиб кўришишдан чекинайлик. Онгимиздан турли нотўғри фикрларни чиқариб ташлайлик.
Иншааллоҳ, бу касаллик тез чекинади, даф бўлади.
Хатирчи туман Зарафшон мфй
отинойиси
Исломова Марзия.