«Ватанни севмоқ иймондандир”.

9-09-2021, 14:48 admin Мақолалар 669

«Ватанни севмоқ иймондандир”.
Исломда Ватанга мухаббат ҳақида нималар айтилган.
-Ислом инсонпарвар дин. Барча инсоний туйғу ва қаратгани улуғлайди, кишиларни шунга ўргатади. Шундай туёғулар меҳр-оқибат, соғинч, муҳаббатдир. Аввало ота-она, ака-ука,ёр-биродарлар билан боғлиқ. Барча инсон туғилиб ўсган уйи, маҳалласи, қишлоғи-Ватан деган тушунчада мужассамдир.
Ватан бу она-юрт маъносини англатади. Ватан тушунчасини кенг ва тор маънода ўрганилади. Жамул-жам яшаб турган, уларнинг аждодлари азалдан истиқомат қилган ҳудуд назарда тутилса, бу кенг маънода тушунилади. Киши ўзи туғилиб ўсган уй, маҳалла бу тор маънодаги тушунчадир. Қуръони каримда “дор” маъноли сўзи жами 47 марта такрорланиб келган.Жумладан Ватан, мамлакат, ер, диёр, яшаш манзил каби маъноларни англатган. Бу сўзнинг кўп такрорланиши ҳам ифода этган маъноларнинг муҳимлигидан далолат беради. Инсонни ўз Ватанидан бадарға қилиш, мажбурлаб чиқариб юбориш оғир гуноҳлиги ҳам таъкидланади. Қуръони каримда (Бақара 84) “Бир-бирингизнинг қонингизни тўкмангиз, ўзларингизни юртингиздан бадарға қилмайсиз ” деган. Бундан кўриниб турибдики, Ватандан бадарға қилиш қатл қилишдан кейинги энг оғир гуноҳлардан экан.
Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи васаллам ривоят қилинган ҳадисда, Мадинага ҳижрат қилаётганларида: “Агар қовмим мени Маккадан чиқиб кетишга мажбур қилмаганида, ҳеч ҳам ўз ихтиёрим билан ташлаб кетмаган бўлар эдим,”- деганлар.
Имом Бухорийнинг “Ал-Жомиъ ас- Саҳиҳ” тўпламида Ватанни қумсаш, уни севиш ҳақида бир қанча ривоятлар ёзилган.
Ота-боболаримиз, улуғ аждодларимиз ва алломаларимиз ёшларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялашга алоҳида эътибор бериб, ўз юртларига муҳаббатни ифода этиш борасида ажойиб намуналар кўрсатилган. Имом Бухорий, Термизий, Аҳмад Фарғоний, Муҳаммад Хоразмий,Абул Муъин Насофий каби буюк мутафаккирларимиз ўзларини киндик қонлари тўкилган юрт билан боғлаганлари уларнинг номини дунёга машҳур қилганликлари ҳам бир ибратдир.Буюк шоир саркарда, давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёти ҳам Ватанни севишга ёрқин мисол бўлади. Ўз даврини йирик ва қудратли давлатларидан бири Ҳиндистондек мамлакат ҳукмдори бўла туриб, бир умр Андижонини, сўлим Фарғонаси бобокалонларидан мерос Самарқандини қумсаб ўтди, ижодини салмоқли қисмини Ватан соғинчига бағишлаган келтирилган оят, ҳадис ва ибратли мисоллардан маълум бўладики, Ватан инсон учун муқаддас, уни ҳеч нарса билан алмаштириб бўлмайди, у ўз-ўзидан севилишга, ардоқлашга ва қадрлашга лойиқдир.
Кармана тумани “Сардоба”МФЙ отинойиси Хусенова.Н.




Ватанни севмоқ иймондандир.




скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш