Маърифатли аёл

19-03-2022, 16:19 admin Мақолалар 585

Маърифатли аёл
Маърифатли аёл ! Қулоққа ҳам қалбимизга ҳам хуш ёқадиган ажойиб сўз бу десак адашмаган бўламиз. Ҳар бир мусулмон хонадонларининг аёлларига шундай таъриф берилса нақадар ажойиб бўларди. Бундай аёли бор хонадонни жаннатга ўхшатиш мумкин албатта. Маърифатли аёл бўлиш учун ҳар бир аёл ва оналаримиз ўз устларида кўпроқ ишлаб ўзини-ўзи ислоҳ қилмоғи даркор. Авваламбор ҳар бир аёл болалик ва ўсмирлик давриданоқ маърифатга интилиб, илм олиб яшашни ўзига мақсад қилиб олиши керак десак муболаға бўлмайди. Агар бир инсонни тарбияламоқчи бўлсанг ўғлингга яхши тарбия бер, агар жамиятни тарбияламоқчи бўлсанг қизингни маърифатли қилиб тарбияла деган нақл бор халқимизда. Чунки қиз бола бўлажак она у ўзи каби фарзандларини ҳам маърифатга етаклайди.
Ҳозирги пайтда Призидентимиз Ш.Мирзиёев раҳбарлигида барча соҳаларда янгиланиш ва ижобий ўзгаришлар ва ислоҳотлар амалга оширилгандек диний маърифий соҳани ҳам ривожлантиришни йўлга қўймоқдалар. Бу жараён ҳар бир зиёлидан ўз салоҳияти ва истеъдодини ишга солиб халқимизга сидқи дилдан хизмат қилишни талаб этмоқда. Бугунги кунда «Жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш» шиори остида улкан илмий-маърифий ва маънавий хазиналарга йўл очмоқда. Бугунги кунда аёл маърифати долзарб масалалардан бири десак адашмаймиз. Чунки ҳар бир оиланинг тарбияси, тинчлиги ва ҳаммага намуна бўлишлиги ана шу оиланинг аёлига бориб тақалади. Демак бу оиланинг аёли маърифатли, илмли ва донишманд аёл эканини сезиш қийин эмас аслида. Ҳар бир илмли маърифатли аёл хонадони тинч ва осуда саранжом саришта бўлишлиги ҳеч кимга сир эмас. Маърифатли аёл авваламбор ўз фарзандларига берган тарбияси билан жамиятимизга катта яхшилик қилган ҳисобланади. Бундай аёллардан олган тарбияси билан бу болалар жамиятни ва ўзининг ён атрофидагиларга ҳам ўз нурини сочади десак адашмаймиз.
Ҳозирги кунда ана шундай маърифатли аёлларимизни кўпайтириш учун ислом динимизни чуқур ўрганган, диний ва дунёвий билимлардан хабардор отинойиларимиз фаолияти йўлга қўйилганлигига ҳам анча бўлди. Ҳар бир маҳаллада битта отинойи фаолият олиб бормоқда. Ушбу отинойиларимиз шарофатлари билан қанчадан қанча ажрим холатига келиб қолган оилалар яраштирилмоқда. Нотинж хонадонларга бориб панду насиҳатлари билан уларга йўл-йўриқ кўрсатишда илғор бўлиб келишмоқда. Маҳаллаларнинг ҳар бир маърака маросимларида ўзининг теран фикрлари билан маҳалладаги аёл қизлар олдида ана шундай отинойиларимиз ҳурматга сазовор бўлишмоқда. Бидъату хурофотлар билан курашиб маракаларни ортиқча исрофсиз ихчамгина қилиб ўтказилишида ўз хиссаларини қўшишмоқда. Ҳозирги пайтда халқимизнинг ҳар бир хонадонида ўтказиладиган маърака маросимларида отинойиларимизнинг иштироклари бор албатта. Маърифатли отинойиларимиз ўтирган давраларда ҳикматли ривоятлардан, ҳадислардан гапириб аёлларимизни тўғри йўлга йўналтиришда жонбозлик қилишмоқда . отинойиларимиз аёл қизларимизнинг фиқҳий масалаларида ҳам шариъатимиз кўрсатмаларига асосан уларга тўғри маслаҳатлар беришмоқда. Қатнашган ҳар бир давраларида амру маъруф, наҳи мункарсиз бўлмайди албатта. Ана шундай отинойиларимизга ғайратига ғайрат ва куч қувват берилишини Аллоҳдан сўраб қоламиз. Зеро инсон ўзи ўрганган билимларини бошқаларга ҳам ўргатмоғи жуда катта савобдир. Маърифатли аёлларимизни кўпайтиришда ана шундай маърифатли отинойиларимизнинг ҳиссалари катта десак адашмаган бўламиз.
Кўкча мфй отинойиси Рахматова Умида Суннатовна.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш