Миссионерлик ҳаракатини кўпроқ аёлларга қаратилишининг сабаблари.

11-10-2021, 09:53 admin Мақолалар 1 370

Миссионерлик ҳаракатини кўпроқ аёлларга қаратилишининг сабаблари.
Бисмиллаҳир рохманир рохийм.
Ислом дини шариатига кўра Аллоҳ аёллар зиммасига асосан қуйидаги маъсулиятларни юклаган: жуфтининг барча шаърий талабларини хушфеъллик билан бажариш ва фарзандларини туғиш,парваришлаш ва тарбиялашдир. Халқимизда шундай ҳикмат бор:”Уйнинг чинакам пойдевори цемент ёки тош эмас балки солиҳа аёлдир”-дейилади. Оила жамиятда кичик бир давлат бўлиб бу давлатнинг подшоҳи эркак-ота экан,вазири аёл-она ҳисобланади.Шу оиланинг вазири тарбиячиси она маънавиятли,маърифатли,дини-диёнатли солиҳа бўлмаса бундай аёллар миссионерлар тузоғигага осонгина ўлжа бўлиши эҳтимоли бор .Аёл зотини Аллоҳ таоло фидоий,жонкуяр ,сабр -бардошли қилиб яратган бўлиши билан биргаликда уларда ҳис-туйғуга берилиш кучли бўлганлигидан кўпчилиги маънавий-руҳий кўмакка муҳтож бўлишади. Уларнинг феълидаги шу хусусиятларидан миссионерлар унумли фойдаланишлари мумкин.Динини ўзгартирган фуқаролар жинсга ажратилиб таҳлил қилинганда уларнинг кўпчилиги аёллар эканлиги маълум бўлган.
Агар оиланинг аёли муртад бўлган бўлса энди биринчи навбатда эр ва хотин ўртасидаги никоҳ ботилдир. Шу билан бирга эътиқодий бирлик йўқки эр-хотин ўртасида вафодорлик садоқат муҳаббат туйғулари барҳам топади.Оилада якдиллик, ҳамжиҳатлик оила тотувлиги йўқотилганлигидан ундай онани фарзандларига меҳри бўлмайди.Фарзандларини ва ўзига тегишли барча қариндошларини ўзи эътиқод қилаётган янги динига даъват этади.Мабодо унинг даъвати рад этилса,рад этган яқинларидан осонгина кечиб юбораверади.Айни мана шу жойда оилавий парокандалик келиб чиқади. Пароканда бўлган оилада тарбия топган фарзандларнинг дунёқараши ўзгартирилган бўлиб бу фарзандлар келажакда диннинг обрўсизланишига,миллат ва жамиятнинг инқирозига хизмат қиладилар.Ана шундай фожеали ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида биз отинойилар жамоаси миссионерлик ва прозелитизмнинг салбий оқибатлари ҳақида доимий равишда тарғибот -ташвиқот ишларини аҳоли ўртасида олиб боришимиз, фарзандлар тарбияси асосан аёллар қўлида бўлганлигидан фарзандларни миллий урф-одатларимиз ва диний қадриятларимиз асосида ота-онага,қовм-қариндошларга меҳрибон, ватанига садоқатли, дини-диёнатли қилиб тарбиялашда фарзандларнинг миллий мафкураси, маънавиятини шаклланишида биринчи навбатда онаниниг пок маънавияти, отанинг ўгитлари ҳамда ота макон,она юрт алломалари қолдирган меърослари асосий омил эканлигини тарғиб қилмоғимиз шарт.
Навбаҳор тумани бош отинойиси: С.Хушматова. 11.10.2021.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш