

Кўрик танловда иштирокчиларимиз 4 та шарт бўйича беллашдилар. Отинойиларимиз бунда нафақат маҳаллада олиб бораётган ишлари, Қуръон тиловати, ҳадис шарҳи балки ўзлари ташкил этган ишлаб чикаришлари, қўл меҳнатлари асосида яратилган намуналари билан ҳам иштирок этдилар. Айниқса халқимиз орасида авж олган бидъат ва хурофотлар, ирим сирим, фолбинлик, исрофгарчилик борасида тақдим этилган саҳнавий кўринишлар йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

Тадбир сўнгида биринчиликни Нурото туман отинойиси Г.Рахмоновага иккинчи ўрин Қизилтепа тумани отинойиси Г.Нуритдиновага ва учинчи ўрин Хатирчи туман отинойиси Ш.Асомоваларга насиб этди. Қолган туман отинойилари хам энг фаол, жонкуяр, намунали отинойи йўналиши бўйича фахрли ўринларни қўлга киритдилар. Иштирокчиларимиз тадбир сўнгида ЎМИ вакиллигининг қимматбаҳо совға ва дипломлари билан тақдирландилар. Қўшимча равишда вилоят отинойиларини меҳнатларини муносиб баҳолаш ва мустақиллигимизнинг 28 йиллиги мунособати билан ҳар бир туман бош отинойиси ва бир талай энг фаол отинойиларига хам ЎМИ вакиллигининг қимматбаҳо совға ва фахрий ёрлиқларини бош имом хатиби хотин қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси У.Холова томонидан топширилди.