Туркияда Ўзбекистондаги диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар эътироф этилди

13-08-2017, 10:59 admin Янгиликлар 1 598

Туркиядаги Марказий Осиё мусулмонлари таълим ва тадқиқот маркази “Ўзбекистонда охирги бир йил ичида қилинган ислоҳотлар” номли мақолани чоп этди. Унда ўтган йилнинг охири ва жорий йилда юртимизда жадаллик билан олиб борилаётган турли соҳадаги ўзгаришлар қаторида маънавий-маърифий, диний соҳадаги ислоҳотлар санаб ўтилган:

Ўзбекистон янги ҳукумати томонидан охирги бир йил, яъни жорий йил ичида жуда хайрли ҳамда халқона ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, исломий ва илмий соҳаларда қилинган ўзгаришлар бутун мусулмон оламини севинтирди. Ушбу хайрли ишларга қисқача тўхталадиган бўлсак, шундай тартиблашимиз мумкин:
1. Ислом Илмий Марказлари:
Янги Президент Шавкат Мирзиёев “Имом Термизий номли Халқаро Илмий Тадқиқот Маркази” қурилиши учун Фармон қабул қилди. Бунга кўра ҳар бир вилоятда илмий марказлар ташкил этилади ва ушбу марказларда диний мутахассислар тайёрланади.
2. Ислом Маданияти Маркази
Яна бир янги Фармонга кўра Тошкентда Ислом Маданияти Маркази қурилади.Тарихий меросни қадрлаш.
Янги ҳукумат жаҳон бўйлаб Ўзбекистон тарихига тегишли илмий ишларни, ёхуд ўтмишда яшаб ўтган аждодларининг илмий асарларини тўплаш орқали ўзбек халқи меросига эга бўлишни мақсад қилган янги бир лойиҳа бошлади.
4. Мадраса ва Тошкент ислом институтида таълим олувчи талабалар сони уч каррага кўпаядиган бўлди.
5. «Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида»ги Фармонига Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари Президент томонидан ажратилган маблағлар ҳисобидан ҳаж зиёратига юборилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Иккинчи Жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш” тўғрисида имзолаган Фармонга биноан ҳажга боролмаган ёки бориш имкони бўлмаган Иккинчи Жаҳон уруши қатнашчилари Республика Президенти тарафидан ажратилган моддий маблағ ҳисобига ҳажга юбориладилар. Бунга кўра ҳаж зиёратини бажаришни истайдиганларнинг рўйхатлари тузилиб, тиббий кўрикдан ўтказилдилар. Айни кунларда 73 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиcи ҳаж сафарига бориш тараддудини кўрмоқда. Ўзбекистон ҳукумати Саудия Арабистонидан Ўзбекистон фуқаролари учун ҳаж ва умра зиёратига борувчилар сонини оширини сўраган.
Янги ҳукуматининг бундан ташқари иқтисодий, ижтимоий ҳамда дипломатик соҳалардаги ислоҳотлари ҳам таҳсинга лойиқдир. Қўшни давлатлар билан бўлган муносабатлар Мирзиёевнинг саъй-ҳаракатлари билан ижобий томонга бурилмоқда.
Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон давлатлари билан йўлга қўйилган ижобий муносабатлар ҳамда иқтисодий ҳамкорлик ушбу ўлкада тинчлик ва тараққиётга йўл очиши шубҳасиз!


Қосим ОДИЛ,
Мамер Академик аъзоси


манба: vakillik.uzскачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш