“Фарзандга исм қўйиш одоби.”

15-03-2022, 12:35 admin Мақолалар 936

“Фарзандга исм қўйиш одоби.”
Фарзанд Аллоҳ таолонинг бандаларига берадиган сон-саноқсиз неъматлари ичида энг улуғ неъматларидан биридир. Хар бир ота-она ўз фарзандларини ҳам рухий-маънавий жиҳатдан соғлом баркамол бўлиши учун ҳам жисмоний жиҳатдан чиниққан бақувват турли касаллик ва иллатлардан соғ-саломат бўлиб улғайиши учун харакат қилмоғи лозим. Хозирги кунда купайиб бораётган замонавий исмлар маъно жиҳатдан шариатимизга ва динимизга тўғри келмайди. Фақх китобларимизда фарзанднинг ота-онадаги хақи зикр қилинган бобларида албатта фарзандга чиройли ва маъноли исмлар қўйиш хусусида айтиб ўтилади. Болага чиройли исм қўйиш ота онанинг фарзанд олдидаги масъулиятларидан хисобланади. Ислом тарихидаги ходисалардан ҳабардор ҳар бир ота-она фарзандларига “Мухаммад” “Иброхим” исмни қўйшлик тўғри эканлиги ва бу исм фарзандга келажак ҳаётида фақат эзгу амаллар билан яшашга ундайди. “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам болаларга исм қўйишга алохида эътибор берганлар. Бу ўта муҳим ишнинг қиёмат кунига ҳам боғлиқ жойи борлигини айтганлар. “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам дедилар: Албатта киёмат куни ўз исмингиз ва оталарингизнинг исми ила чақирилурсиз. Бас исмингизни гўзал қилинг”. Исмни чиройли ва маъноли бўлиши шу дунё балки қиёмат кунида ҳам керак бўлар экан. Бинобарин мусулмон инсон барча гўзалликни кўзлаши керак. Шу жумладан болага исм қўйганда ҳам исмда орзу-умид, хайру-барака ўз ифодасини топиши мумкин. Яхши исм инсон зийнати албатта бу унинг исмларининг ўзига яраша баракаси бўлади. Шунинг учун Аллоҳ таолога бандалик маъносини англатувчи “Абдуллоҳ”, “Абдурроҳман”, “Абдуссаттор” ва Аллоҳ таоллога хамд маъносини англатувчи “Ҳамидуллоҳ” каби исмлар яхши исмлар ҳисобланади.
Зарафшон шаҳар отинойиси Раҳимова Гавҳар.

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш