Фарзандга ақийқа қилиш
Ассалому алайкум! Фарзанд туғилганда ақийқа қилиш ҳақида кўп эшитганман. Ҳозир, алҳамдуилиллаҳ, иккинчи фарзандим дунёга келиш арафасида. Бироқ ўғлимизга ҳам чилла ичида ақийқа қилмаганмиз. Турмуш ўртоғим: «Бу нарса шарт эмас», дейди. Лекин оилавий шароитимиз яхши. Буни ҳўжайинимга қандай тушунтирсам бўлади? Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин.
Жавоб:
– Ва алайкум ассалом! Ҳар бир туғилган болага ақийқа қилиш суннат эканлигини, имкони бўла туриб қилмаслик суннатни тарк этиш эканлигини, бу эса яхши эмаслигини тушунтириш лозим.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир ғулом ақийқаси гаровидир», деганлар.
Демак, ҳар бир янги туғилган фарзанднинг баъзи бир ишлари унга ақийқа қилишга боғлиқ бўлиб турар экан. Агар ақийқа қилинса, ўша ишлар юзага чиқади, бўлмаса, худди гаровга олингандай, юзага чиқмай тураверади.
Баъзи уламоларимиз, жумладан, Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ва Ато Хуросонийлар айтишадики, гўдаклигида ўлган фарзанднинг ўз ота-онасига шафоатчи бўлиши унинг ақийқасига боғлиқдир. Агар унга ақийқа қилинган бўлса, Қиёматда жаннат эркатойларидан бўлади ва: «Агар жаннатга олдин ота-онам кирмаса, мен кирмайман», деб туриб олади. Шундай қилиб, у ўз шафоати ила ота-онасининг жаннатга киришига сабаб бўлади.
Имом Лайс, Довуд Зоҳирий ва бошқалар эса янги туғилган фарзанднинг яхши униб-ўсиб, бахтли-саодатли бўлиши унинг ақийқасига боғлиқдир, шунинг учун ақийқа қилиш вожибдир», деганлар.
Эрингизга шу маълумотларни ҳам етказинг.
Валлоҳу аълам.
Одинахон Муҳаммад Содиқ
#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Веб-сайт
@bintusodiq