Фарзандга исм қўйиш одоби

1-03-2022, 17:08 admin Мақолалар 340

Фарзандга исм қўйиш одоби
Фарзанд Аллох таолонинг бандаларига берадиган сон-саноқсиз неъматлари ичида энг улуғ неъматларидан биридир. Хар бир ота-она ўз фарзандларини, ҳам рухий-маънавий жиҳатдан соғлом баркамол бўлиши учун ҳам жисмоний жиҳатдан чиниққан бақувват турли касаллик ва иллатлардан соғ-саломат бўлиб улғайиши учун ҳаракат қилмоғи лозим. Хозирги кунда кўпайиб бораётган замонавий исмлар маъно жиҳатдан шариатимизга ва динимизга тўғри келмайди. Фақх китобларимизда фарзанднинг ота-онадаги ҳаққи зикр қилинган бобларида албатта фарзандга чиройли ва маъноли исмлар қўйиш хусусида айтиб ўтилади. Болага чиройли исм қўйиш ота онанинг фарзанд олдидаги маъсулиятларидан ҳисобланади. Ислом тарихидаги ходисалардан ҳабардор ҳар бир ота-она фарзандларига “Мухаммад” “Иброхим” исмни қўйшлик тўғри эканлиги ва бу исм фарзандга келажак ҳаётида фақат эзгу амаллар билан яшашга ундайди. “Расулуллоҳ соллоллоху алайҳи вассаллам болаларга исм қўйишга алоҳида эътибор берганлар. Бу ўта муҳим ишнинг қиёмат кунига ҳам боғлиқ жойи борлигини айтганлар. “Расулуллоҳ соллаллохи алайҳи вассаллам дедилар: “Албатта қиёмат куни ўз исмингиз ва оталарингизнинг исми ила чақирилурсиз. Бас исмингизни гўзал қилинг”. Исмни чиройли ва маъноли бўлиши шу дунёда ҳам қиёмат кунида ҳам керак бўлар экан. Бинобарин мусулмон инсон барча гўзалликни кўзлаши керак. Шу жумладан болага исм қўйганда ҳам исмда орзу-умид, хайру-барака ўз ифодасини топиши мумкин. Яхши исм инсон зийнати албатта ,исмларининг ўзига яраша баракаси бўлади.
Шунинг учун Аллоҳ таолога бандалик маъносини англатувчи “Абдуллоҳ”, “Абдурроҳман”, “Абдусаттор” ва Аллоҳ таоллога ҳамд маъносини англатувчи “Ҳамидуллоҳ” каби исмлар яхши исмлар ҳисобланади.
Зарафшон шаҳар “Навруз”отинойиси Рахимова Гавҳар.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш