ГЎЗАЛ ХУЛҚ.

9-03-2022, 21:28 admin Мақолалар 351

ГЎЗАЛ ХУЛҚ.
Аллоҳ таоло Ўз Расули саллоллоҳу алайҳи ва салламни қуръони каримда чиройларини мақтамади. Ҳолбуки, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам ниҳоятда гўзал инсон эдилар. Аллоҳ таоло у зот саллоллоҳу алайҳи васалламнинг насабларини мақтамади. Ҳолбуки, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам қавмлари ичида буюк насабли эдилар. Аллоҳ таоло у зот саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг гўзал хулқларини мақтади:
"Ва албатта сен буюк хулқдасан!".
Исломдаги энг муҳим дарс ахлоқ дарсидир. Агар бу дарсни қўлдан чиқарсангиз исломнинг кўп қисмини қўлдан чиқарган бўласиз. Шунинг учун Ибнул Қоййим роҳимаҳуллоҳ:
"Диннинг бари хулқдир. Ким сендан хулқда ўзиб кетса, демак динда ўзиб кетибди", деган.
Ахлоқ ҳақида Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам қуйидагиларни айтганлар:
"Аллоҳ таоло бандалари ичидан хулқи яхшисини яхши кўради".
Яна айтадилар:
"Мен учун энг суюклигингиз ва қиёматда менга энг яқин ўтирадиганингиз хулқи гўзалингиздир!".
Яна марҳамат қиладилар:
"Мезонда гўзал хулқдан кўра оғирроқ нарса бўлмайди".
Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг хулқлари ҳақида сўрашганда: "У кишининг хулқлар қуръон эди", деганлар.
Шайх Абдурраҳмон Сумайт Африкада даъват ишлари билан юрган эди. У кишининг қўлида 29 йил ичида 11 миллион киши исломга кирган.Шайх Абдурраҳмон Сумайтнинг машинаси шаҳардан узоқроқ жойда бузилиб қолади. Унинг олдидан Италиялик пастор бир нечта ҳамроҳлари билан ўтиб қолади. Шайх улардан ёрдам сўрайди. Улар шайхга масхараомуз қилиб: "Муҳаммадга айт, ёрдам берсин, Соллаллоху алайхи васаллам деб ўтиб кетишади.
Шайх машинасини тузатиб йўлда давом этади. Тасодифни қарангки, йўлда ўша пасторнинг машинаси бузилиб қолади. Шайх ёнидаги ёш ҳамроҳлари билан биргаликда унинг машинасини тузатишга ёрдамлашиб юборади. Пастор хижолатдан тернинг остида қолади. Шайх Сумайт унга: "Бу яхшиликни биз ўзимизча қилмаяпмиз, уни бизга Набиййимиз соллаллоху алайҳи васаллам ўргатган", дейди.
Кейинчалик шайх Сумайтга ўша машинадаги барча насронийларнинг мусулмон бўлганлиги хабари етиб келади. Шайх: "Биз уларга ислом ҳақида ҳеч нарса демаган эдик", дея хотирлайди, Аллоҳ уни раҳмат қилсин! Аллоҳга бўлган даъватда биз нақадар бу каби ишларга эҳтиёжлимиз!
Азизлар! Инсон гўзал хулқи билан ҳам исломга даъват қилиши мумкин. Индонезия, Малайзия каби давлатларни ислом қўшинлари фатҳ қилмаган. Бу жойларни мусулмон савдогарлар ўз ахлоқи билан, ростгўйлиги, ваъдада тура олиши ва хиёнат қилмаслиги билан фатҳ қилган.
Тўғри, биздан барча инсонларга гўзал хулқда бўлишимиз талаб қилинган. Аммо энг аввал бунга яқинларимиз ҳақдордирлар. Айниқса оиламиз, ака-укаларимиз, қариндошларимиз, қўшниларимиз, мактаб-мадрасадаги тенгдошларимиз, ҳамкасбларимиз, мижозларимиз, уйларида ётган беморларимиз, ширкатимиздаги ишчиларимиз бунга ҳақдор.
Жаннат биз ўйлаганчалик узоқ эмас. У жуда яқин. Инсонларга ислом хулқи билан муомалада бўлар эканмиз, жаннат бизга бир қадам!
Аллоҳумма солли васаллим ва баарик ала саййидина Муҳаммад.

Асомова Шоҳиста Деҳқонобод Мфй отинойиси.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш