ГЎЗАЛ ХУЛҚ

23-06-2021, 15:47 admin Мақолалар 639

ГЎЗАЛ ХУЛҚ

Абу Зарр Ғифорий ва Муоз ибн Жабал (розияллҳу анҳумо) ривоят қилишади: “Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) бундай деганлар: “Қаерда бўлсангизда, Аллоҳдан қўрқинг. Ёмон ишнинг орқасидан уни кетказадиган яхшилик қилинг ва инсонларга гўзал ахлоқ билан муомалада бўлинг!”” (Термизий, Доримий, Имом Аҳмад ривояти).
“Қаерда бўлсангизда...”, яъни, одамлар кўз ўнгида ёмон ишлар қилмаганингиз каби улар бўлмаган жойларда ҳам ёмон ишлар қилманг. Инсон ҳар қандай ҳолатда бўлмасин, Аллоҳ таоло унинг қилмишларидан огоҳдир. Буни ёдда тутган киши асло ёмон ишлар қилмайди. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:
“Уч кишининг ўзаро шивир-шивирлари бўлса, албатта, У Зот уларнинг тўртинчисидир” (Мужодала, 7).
Мўмин инсон динимиз вожиб этган ишларни адо қилса, қайтарган нарсалардан ўзини тийса, муттақий бўлади.
“Ёмон ишнинг орқасидан уни кетказадиган яхши иш қилинг”, яъни, Аллоҳ таоло амрига бўйсунмай, бир гуноҳ қилиб қўйсангиз, дарҳол тавба қилинг ва уни кетказадиган яхшилик, солиҳ амал қилинг.
Агар шахсга нисбатан ёмонлик қилган бўлсангиз: зулм, туҳмат, ғийбат ва ҳоказо қабиҳликлар содир этган бўлсангиз – ундан кечирим сўранг, кўнглини олинг.
Бунинг учун инсон ўз ишларини таҳлил қилиб бориши керак. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) “Сизлар ҳисобга тортилишингиз ортидан (ўзларингизни) ҳисоб-китоб қилинг”, деганлар (Ҳиндий, “Канзул уммон”).
Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
“Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар ва (ҳар бир) жон (Қиёмат куни) учун нима (яъни, қандай эзгу амални) тақдим этганига қарасин!” (Ҳашр, 18).
“Инсонларга гўзал ахлоқ билан муомала қилинг”. Инсонларга ширин ва мулойим сўзлаш, уларни алдамаслик, сўкмаслик, ҳақларини поймол қилмаслик гўзал хулқдандир.
Бир киши Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг олдиларига келиб: “Ё Расулуллоҳ, амалларнинг энг фазилатлиси (афзали) нима?”, деб сўраганида, у зот: “Гўзал ахлоқ”, деб жавоб берганлар.
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) дедилар: “Ахлоқи энг гўзал киши имони мукаммал мўминдир. (Мўминларнинг) энг хайрлилари эса аёлларига нисбатан гўзал муомалада бўладиганларидир”” (Абу Довуд, Термизий ва Имом Аҳмад ривояти).
Яна, Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) “Аллоҳ таоло сизга Исломни дин этиб эхтиёр этди. Уни гўзал хулқ ва саховат билан эъзозланг. Чунки Ислом фақат шу икки ҳислат билан мукаммал бўлади”- деганлар.
“(Эй Муҳаммад, алайҳиссалом) албатта, Сиз улуғ хулқ эгасидирсиз!” (Қалам, 4). Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг хулқлари Қуръон эди.



Хатирчи тумани Имом Аъзам жомеъ
масжиди имом хатиби: Муҳаммад Эргашев
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш