"Жиҳод нима ?"

3-03-2022, 21:59 admin Мақолалар 303

"Жиҳод нима ?"
Жиҳод сўзи диний маънода Аллоҳ хохишини бажаришда бор кучини сарфлаш, ҳаракат қилиш маъносини билдиради. "Мужоҳид" дегани-Аллоҳнинг ҳукмларини амалга оширишда бор имкониятидан фойдаланиб кучини сарфлайдиган кишига айтилади. Жиҳод Аллоҳнинг йўлидаги уруш хисобланадию, фақат мусулмонга душман ҳужум қилганда фарз бўлади. Одамларни қонини тўкиш эмас, одамларни ибодат қилишга чақириш, одамларни зулмдан адолатга чақириш, бу дунёни торлигини унутиб охиратни кенглигини орзу қилиб яшашга даъват қилиш. Ўзи яхши кўрган яхшиликни бошқаларга ҳам ўргатишга қилинадиган ҳаракат. Босқинчилик ва бировга ҳужум қилиш Исломда ман қилинган.
Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам.) бирор бир гуруҳ ёки фирқа доирасида уруш олиб бормадилар. У зотга Маккада зулм қилишган пайтда ҳам, бирор марта Саҳобаларига Макка мушрикларига қарши қуролли курашни бошлаш туғрисида буйруқ бермадилар. Ҳар холда жанговор курашни бошлашга етарли одамлари бор эди. Шунга қарамай Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) маънавий хақдор бўлсаларда, исён кўтармай бундай мамлакатни тарк этишни афзал кўрдилар.
Жиҳодни ҳар ким ўзича тасвирлайди. Қалб жиҳоди - ўз нафси билан курашиш. Тил жиҳоди - амри маъруф, наҳий мункар. Сўз ёки қалам жиҳоди - диний тарғибот ва маърифат тарқатиш ҳаракати ва ҳаказо. Ҳар биримиз қалб, тил, сўз ёки қалам жиҳодлари билан курашсак инсонийлик, мусулмонлик бурчимизни қолаверса Аллоҳ олдидаги фарзимизни бажарган бўламиз.

Кармана тумани "Зарафшон" МФЙ отинойиси Худойбердиева Манзура.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш