​​“Иегова шоҳидлари” АДАШГАНЛАР⁉️

26-02-2022, 01:13 admin Мақолалар 576

​​“Иегова шоҳидлари”
АДАШГАНЛАР⁉️

Адашганлар Ёшларимиз онгига таъсир ўтказишга ҳаракат қилаётган яна бир миссионерлик оқими «Иегово шоҳидлари»дир. Ушбу оқимга 1852-йилда Чарльз Тейз Рассел томонидан асос солинган. Оқимнинг диний таълимоти унинг етти томлик «Муқаддас ёзувларни ўрганиш» китобига асосланади. Ушбу оқимга мансуб ёшлар ҳар қандай давлат мадҳиясини ижро этишдан, армияда хизмат қилишдан ва сайловларда қатнашишдан бош тортишади. Иеговочиларнинг қон қуйишга қаршилик кўрсатишлари натижасида эса беморлар ҳалок бўлган ҳолатлар учрамоқда Ташкилот бугунги кунда дунёнинг 230 дан ортиқ давлатларида фаолият олиб бормоқда. Жумладан, Марказий Осиёда «Иегово шоҳидлари» диний ташкилотининг биринчи жамиятлари ўтган асрнинг 50-йилларида пайдо бўлган ва норасмий равишда фаолият кўрсатиб келган. Маълумотларга кўра, 2012 йилда дунё бўйича “Иегова шоҳидлари” ташкилотининг 7,7 млн аъзоси бўлган. Улардан 700 мингдан зиёди миссионерлик фаолияти билан бевосита шуғулланади. Иегово Шоҳидлари миссионерликка катта эътибор берадилар. Жамоа пайдо бўлган даврдан бошлаб асосан уйма-уй юриш ва адабиётлар тарқатиш билан ўзларига янги эътиқодчилар жалб қилишни бошлаган. Ҳозирги кунга келиб миссионерлик билан шуғулланувчи аъзолар сони 700 мингдан ошиб кетган.
Миссонерлик фаолиятини Иегово Шоҳидлари асосан тўрт босқичда амалга оширадилар:
1.Даъватларга заррача бўлсада мойиллик билдирган, “қизиққан” одамларни қидириш;
2. Уларни таълимотни қабул қилишга тайёрлаш;
3. Даъват қилинаётган одамнинг онгига Библия курслари ва унинг матнини ўрганиш орқали диний таълимотларини сингдириш;
4.Прозелитларни сув билан чўқинтириш, уларни тарғиботчилик (миссионерлик) фаолиятига тайёрлаш.
“Иегова шоҳидлари” ўз фаолиятларини амалга оширишда интернетнинг ижтимоий тармоқларидан фаол фойдаланмоқда.
Айниқса, бу ифлослик билан аёлларимизнинг шуғулланаётганини ҳеч нарса билан изоҳлаб бўлмайди. Ҳа-ҳа, аёллар, аёл бўлганда ҳам баъзилари набираларини эркалатиб, фарзандларини, эл-юртни дуо қилиб ўтирадиган нафақа ёшидагилар, бир рўзғорни обод қилдаган ўрта ёшлилар, ҳали бутун ҳаёти олдинда бўлган ёш қизлардан иборат бир гуруҳ шу бугунимизда “Иегова шоҳидлари” ташкилоти ғоялари билан йўғрилган китоблар асосида йиғилишлар ўтказиб, миллатимиз бирдамлигига раҳна солишга интилаётганини қандай баҳолаш мумкин? Аёлни эъзозлаб, бошига кўтарган муқаддас Ислом динидан воз кечиб, ўзга ғоянинг найрангларига ўйнаётган аёллар ўзлари танлаган йўлни яхши англаб етганмикинлар? Албатта йўқ, улар қандай оғир ишга қўл урганларини, икки дунёларини ўз ҳатти-ҳаракатлари билан барбод этганларини чуқурроқ ўйлаб кўрмаганлар.
Юртимизда ғоявий-мафкуравий таҳдид сифатида давом этаётган миссионерлик фаолиятини ўз ўрнида англаш, улардан доимо огоҳ бўлиш, мазкур ҳаракатларни ўз вақтида бартараф этиш бугунги куннинг долзарб муаммоси эканлигини ҳар биримиз англашимиз лозим.

"Қизилқум" жомеъ масжиди бош
имом хатиби Турдиев Абдужалол
домла✍️
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш