“Миссионерликка қарши кураш – долзарб вазифа.
Кишилик жамияти ривожига кучли таъсир кўрсатаётган, унга ўзига хослик бахш этаётган бошқа ижтимоий омиллар қаторида диннинг алоҳида ўрни бор. Диннинг яратувчанлик, бунёдкорлик, уюштирувчанлик ва йўналтирувчанлик салоҳиятидан фойдаланганда у ҳамиша жамият ривожи ва инсон камолотига хизмат қилган. Айни пайтда инсониятнинг кўп асрлик тарихидан ниқоб сифатида фойдаланиш, ундаги инсонпарварлик ғояларни вайронакорлик руҳида талқин этиш одамлар бошига кўплаб кулфатлар келтирганини кўрсатади. Замонавий воқелик диндан ғаразли ниятда фойдаланиш давом этиши баробарида у ўта нозик тус ва хатарли кўринишлар олаётганидан гувоҳлик беради.
Турли шаклларда намоён бўлаётган миссионерлик ҳаракатлари бунга мисол бўла олади. Миссионерлик миллий бирлик ва жамият барқарорлигида таҳдидга айланган экан, демак бу хуружга қарши ғоявий ва миллий мафкуравий кураш фурсати етганлигини англамоқ керак. Бунинг учун мамлакатимизда етарли ҳуқуқий асослар яратилган. Сўнгги маълумотларга кўра миссионерликнинг учдан икки қисмини христиан миссионерлари ташкил қилади.Асосан миссионерликни христиан динининг учинчи оқими ёхуд мазхаби протестантлик замонавий миссионерликнинг асосий ҳомийси бўлиб турганлигини алоҳида қайд қилиш лозим. Ҳозирги кунда протестантларнинг АҚШ да марказий бошқарув штаби бор. Миссионерлик дастлаб 1795-йил Лондонда тузилган. Миссионер сўзининг луғавий маъноси лотин тилидан олинган бўлиб, "юбориш", "вазифа топшириш" ёки "вазифа бажарувчи" деган маъноларни англатади. Жаҳон энциклопедиясида "Миссионер бирор диний гуруҳ томонидан бошқаларни ўз динига тарғиб қилиш ва динга киритиш учун юборилган инсон" деб таъриф берилган.Миссионерлар асосан христиан дини вакиллари бўлганлиги учун улар бутун дунёни христиан дини таркибига киритишни мақсад қилиб олган. Аммо бу мақсад ниҳоятда қаттиқ, сир тутилади. Дастлаб улар ўз сафига қўшиб олганларни христиан динининг бошқа динлардан устунлигини исботлаш асосида 6 ойлик курсда ўқитади. Онги, ақидаси заҳарланган тингловчини христиан динига ўтишга ундайди, динга кирмаганларга иқтисодий ёрдам уюштириш билан ўз тарафига оғдириб оладилар.Ҳозирги вақтда миссионерлар бир неча секталарга бўлиниб ҳаракат қилмоқдалар. Бу секталарнинг ашаддийси "Иедово шоҳидлари", "Кришначилар", "Баҳоийлар", "Еттинчи кун адвентислари", "Пятидесятниклар", "Бабтистлар" каби секталардир. Биргина "Иедово шоҳидлари" сектасида 700 мингдан ортик, миссионерлар фаолият олиб борадилар. Жамоа раҳбарияти томонидан миссионерларни тайёрлаш ишларига катта аҳамият беради. АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида жамоанинг бош офиси билан бирга "Галаад" номли миссионерлар тайёрлаш маркази мавжуд.Ушбу марказда ташкил этилган 6 ойлик курсларда бутун дунёдан чақирилган тингловчилар миссионерлик бўйича таҳсил олишади.АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида Корпорацияни етти директордан иборат бошқарув Кенгаши бошқаради ва улар Корпорация Президентини сайлашади. Ҳозирги кунда "Иедово шоҳидлари" 230 дан ортиқ мамлакатда фаолият олиб бормокда ва дунё бўйича 111 та минтақавий ваколатхонага эга.Миссионерлар фақат Ислом динига эътиқод қилувчи мамлакатларни эмас, дунёдаги 3 та диннинг энг қадимгиси бўлган Будда динига эътиқод қилувчиларга ҳам аллақачонлар миссионерлик ҳужумини бошлаб юборганлар. Масалан, ҳозирги кунда Жанубий Кореянинг катта қисми, филиппинликларнинг аксарияти христиан динига эътиқод қилиши ана шу зафарли юришлар натижасидир.2001 йилга келиб 47 миллион аҳолиси бўлган Жанубий Кореянинг 12 миллиони христиан динига ўтишини, энг хатарлиси кореяликларнинг ўзлари миссионерлик қилаётганини миссионерларнинг қўли устунлигидан далолат беради. Тайваннинг ҳар қандай йўл билан Хитойга қўшилиб кетишининг олдини олишга қаратилган сиёсий стратегия доирасида фаолият олиб борган миссионерлар барча восита ва услубларни ишга солган ҳолда орол аҳолисининг деярли 100 фоизини христианлаштиришга эришдилар.Миссионерлар ўзининг дунё бўйича мавжуд 125 та минтақавий бўлимлари орқали дунёнинг турли нуқталарида бепул тиббий ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш билан шуғулланадилар. Миссионерларнинг МДҲ давлатлари бўйича минтақавий маркази 1992 йилда Москва шаҳрида очилган бўлса, 1998 йилдан Қозоғистонда унинг ваколатхонаси иш олиб бормокда.Миссионерлар томонидан 2006-йилда Тожикистонда бепул бичиш-тикиш курслари очилиб, 2008-йилнинг ноябрида курс битирувчиларига бепул тикув машиналари тарқатилган. 2008-йилда миссионерлар Кирғизистонга вирусли гепатитга қарши 9,6 млн. АҚШ доллари қийматига тенг вакциналар етказиб берган. Миссионерлар амалга ошираётган тадбирларда баъзан очиқдан-очиқ, аксарият ҳолларда зимдан христианликнинг тарғиб қилиниши унинг ёрдамлари асло беғараз эмаслигини кўрсатади. 2002-йилда АҚШда "Бутунжаҳон христианлиги тенденсияси" китоби нашр этилди. Мазкур китобда 2025- йилга бориб "христиан динига мансуб бўлган дунё аҳолиси 73,1 фоизни ташкил қилиши керак" деб режалаштирилган. Бу режадан асосий мақсад дунё халқларини христианлаштириш йўли билан уларнинг бирдамлигига путур етказиш, ички низоларни келтириб чиқариш орқали уларнинг ривожланишига тўсқинлик қилиш, халқларни, ижтимоий ва маънавий жиҳатдан қарам ва тобе килишдан иборат.Бизнинг мамлакатимизда 179 та ноисломий, хусусан Православ ва Протестант семинарлари фаолият юритмоқда. Бу ташкилотлар христианлаштиришга зимдан иш олиб бормаётганлигига ҳеч қандай кафолат йўқ. Мамлакатимизнинг кўпгина шаҳарларида миссионерларнинг христианликни тарғиб қилувчи адабиётлари бепул тарқатилганлиги ҳеч кимга сир эмас. Туманимизда миссионерларнинг тузоғига 19 нафар фуқароларимиз илинган.Шулардан 14 нафари олиб борилган маънавий ва мафкуравий суҳбатлар асосида ортга қайтди. Шаҳар марказида миссионерларнинг "Баптистлар" сектаси ишлаб турибди. Улар жуда усталик билан савияси ғур ёшларимизга, ногиронларга тузоқ қўймокдалар.Биз, туманимиз имом хатиблари, маҳалла оқсоқоллари, ёшларимизга Ислом динининг асосий моҳияти ва миссионерликнинг ғаразли мақсадларини ҳар доим тушунтириб бермоғимиз керак.Қолаверса, бу масъулият фақат имом хотиблар ёки маҳалла оқсоқолларининг иши эмас, балки ўзини мустақил Ватанимизнинг фуқароси деб ҳисоблаган ҳар бир кишининг муқаддас бурчидир. Миссионерлар яширин суратда олиб бораётган ёппасига христианлаштириш сиёсати ҳозирча сезиларли бўлмасада, аммо 30-40 йилдан кейин жуда катта натижа бериши мумкин. Масалан, Испания, Филиппин ва Тайван давлатлари каби.Бизнинг халқимиз муқаддас динимизга собит халқ. Аммо ҳушёр бўлишимиз керак, миссионерлик ҳақиқатдан жиддий хавф. Бу ҳакда ҳурматли Юртбошимиз "Миллат бор экан, миллий давлат бор экан, унинг мустақиллигига ва эркинлигига анъана ва урф -одатларига таҳдид соладиган, уни ўз таъсирига олиш, унинг устидан ҳукмронлик қилиш, унинг бойликларидан манфаати йўлида фойдаланишга қаратилган интилиш ва ҳаракатлар доимий хавф сифатида сақланиб қолиши муқаррар" деб ёзади.Шундай экан, ҳар биримиз маънавий ва маърифий тадбирларнинг энг таъсирчан услубларидан фойдаланиш, халқимизнинг миллий-диний анъана ва қадриятларини қўпоришга қаратилган миссионерликнинг ҳар қандай кўринишига қарши тушунтириш ҳаракатларини олиб бориш, фаол курашувчанлик позициясини шакллантириш ҳар биримизнинг кундалик вазифамиз бўлиши шарт ва зарур. Шундагина озод ва обод Ватан, эркин, фаровон ҳаётни таъминлашга хизмат қилган бўламиз.
Хатирчи тумани “А.Навоий” МФЙ отинойиси М.Амонова.