“Миссионерлик ёҳуд эътиқод овчилари”

24-01-2022, 13:27 admin Мақолалар 414

“Миссионерлик ёҳуд эътиқод овчилари”
Бугунги кунда ислом динига нисбатан бутун дунёда қизиқиш ва интилиш кучайиб , унинг хайрихоҳ ва тарафдорлари кўпайиб бораётгани , ҳеч кимга сир эмас.Бир неча экстремистик оқим, ва йўналишлар фаолияти тобора муқаддас ислом динимизга ва миллий маънавиятимиз ҳамда қадриятларимизга раҳна солишга уринаётган ноисломий йўналишлардан бири бу миссионерлик йўналишидир.Миссионерлик тушунчаси умумий маънода бирор динга эътиқод қилувчи халқлар ўртасида бошқа динни тарғиб қилиш маъносини англатади.Миссионерларнинг турли давлатлар жумладан ,марказий осиё минтақаси мамлакатларида олиб бораётган фаолияти христианликни тарғиб қилишда махсус адабиётлар аудио ва видео касеталарни маҳаллий тилларда тайёрлаш ва бепул тарқатиш масалаларига эътибар қаратадилар .Миссионерлик сўзи лотинча
“Missio” феълидан олинган бўлиб ,юбориш ,вазифа топшириш;
Миссионер эса “вазифани бажарувчи деган маъноларни англатади.
“Миссионерлик”-бирор динга эътиқод қилувчи халқлар орасида бошқа бир динни тарғиб қилиш демакдир.
Прозелитизм –бу тўғридан-тўғри бирон бир динга ишонган фуқарони ўз динидан воз кечишга ва ўзга динни қабул қилишга мажбур қилишдан иборатдир.Бундай холатларнинг олдини олиш учун эса миссионерликнинг моҳиятини тўғри ва чуқурроқ англаш,уни бартараф этиш йўлида мақсадли ,тизимли ва тадрижий фаолият олиб бориш лозим.Бугунги кунда миссионерлар ўз фаолиятларида янги замонавий теле, ва аудио ,ведео, радио ва компютер техналогияларидан кенг фойдаланилмоқда.Юзаки қараганда ,бундай усул яхши натижа бермайдигандек туюлади. Аслидачи ? Маълумотларга кўра 200 дан ортиқ мамлакатда тўлиқ Инжил христианларга қарашли,120 дан ортиқ “Библия” жамиятлари фаолият юритади.Зилзила,тошқин,очарчилик каби офатларни содир бўлиши миссионерлар учун айни муддао ҳисобланади .Қаерда шундай холатлар юз берса биринчи бўлиб миссионерлар етиб боришади. Дастлаб улар ўзларининг беғараз ёрдам кўрсатаётганликларини кўз-кўз қилиб, аста секин асл мақсадларини кўрсатадилар.Миссионерларнинг ёшлар билан ишлашда ҳам бир неча усуллари мавжуд : талабалар ,болалар учун миссиялар ёзги оромгоҳлар ташкиллаштирган.Ҳозирги кунда “халқаро христиан оромгоҳлари” МДҲ нинг 7 та мамлакатларида 177 та оромгоҳ аъзо бўлган.Уш бу оромгоҳлар дастури шундай ишлаб чиқилганки ,мавсум оҳирига бориб у ерда дам олган бола христианликни қабул қилади.Шундай экан миссионерлик республикамиз аҳолиси тинчлиги ва осойишталиги учун таҳдид эканини,чуқур англашимиз ва унинг олдини олишимиз лозим .Нотаниш шахсларни динни тарғиб қилишга бўлган интилишари ҳақидаги қизиқишларга қарши курашсак ,ўзлигимизни,миллий қадриятларимизни ,миллий байрамларимизни ва энг асосийси “Ўзбек халқининг келажагини буюк бўлишига катта ҳисса қўшган бўламиз.
Кармана тумани бош отинойиси Мирзаева.Ф
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш