МИССИОНЕРЛИК ЖАҲОЛАТГА ЕТАКЛАЙДИ
Бугунги глобаллашув замонида инсонлар орасида бошқа динни тарғиб қилиш, инсон қалби ва онгини забт этишга, ўз динидан воз кечишга қаратилаётган миссионерлик ҳаракати авж олмокда. Марказий Осиё халқлари орасида миссионерлик ҳамда ўз моҳиятига кўра унинг таркибий қисми бўлган прозелитизм кўп учрамоқда. Бугунги кунда миссионерликни христианлик динининг протестантлик оқимида вужудга келган айрим секта, диний ташкилотлар ғояларини “Евангел христиан баптистлари”, “Исо Масиҳ” прозелитик гурухдари, Буддизмда “Кришнани англаш” диний ташкилоти харакатида кенг тарғиб этилиши фаолиятида кўриш мумкин. Ёшларимиз онгига таъсир ўтказишга ҳаракат қилаётган яна бир миссионерлик оқими «Иегово шоҳидлари»дир. Ушбу оқимга Чарльз Тейз Рассел (1852-1916) томонидан асос солинган. Оқимнинг диний таълимоти унинг етти томлик «Муқаддас ёзувларни ўрганиш» китобига асосланади. Ушбу оқимга мансуб ёшлар ҳар қандай давлат мадҳиясини ижро этишдан, армияда хизмат қилишдан ва сайловларда қатнашишдан бош тортишади. Иеговочиларнинг қон қуйишга қаршилик кўрсатишлари натижасида эса беморлар ҳалок бўлган ҳолатлар учрамоқда. Иегово Шоҳидлари миссионерликка катта эътибор берадилар. Жамоа пайдо бўлган даврдан бошлаб асосан уйма-уй юриш ва адабиётлар тарқатиш билан ўзларига янги эътиқодчилар жалб қилишни бошлаган. Ҳозирги кунга келиб миссионерлик билан шугулланувчи аъзолар сони 700 мингдан ошиб кетган. Миссионерлик фаолиятини молиявий қўллаб қувватлаш ва адабиётларни нашр этиш учун “Қўриқчи минора, библия ва брошюралар жамияти” (1882) тузилган. Инжилнинг маҳаллий тил ва лаҳжаларга таржима қилиниши ва текинга тарқатилиши ташкилот ҳаракатининг энг бошида келмоқда. Бундан ташқари даъват қилинаётган шахсларнинг савиясига мос китоб, рисола ва шу кабиларни етказишга катта аҳамият берилади. Ташкилот томонидан 25 млндан зиёдададда“Қўриқчи минора”, “Уйгонинг ” журналлари нашр этилмоқда. Бундан ташқари ташкилотнинг “Фарзандларингизга таълим беринг”, “Сиз Худонинг дўсти бўлишингиз мумкин ”, “Ҳақиқий имон қалбда бўлади ”, “Яҳовага цайтинг ” номли даврий журналлари ҳам чоп этилмоқда. 2006 йилдан “Қўриқчи минораси” журналини ўзбек тилида ҳам чиқариш бошланди. Ушбу нашрлар асосан миссионерлик фаолиятини ривожлантиришга қаратилгани учун уларни юртимиз ҳудудига олиб кирилишига йўл қўйилмаяпти.
Миссонерлик фаолиятини Иегово Шоҳидлари асосан тўрт босқичда амалга оширадилар:
1. Даъватларга заррача бўлсада мойиллик билдирган, “қизиққан” одамларни қидириш;
2. Уларни таълимотни қабул қилишга тайёрлаш;
3. Даъват қилинаётган одамнинг онгига Библия курслари ва унинг матнини ўрганиш орқали диний таълимотларини сингдириш;
4. Прозелитларни сув билан чўқинтириш, уларни тарғиботчилик (миссионерлик) фаолиятига тайёрлаш-. “Иегова шоҳидлари” ўз фаолиятларини амалга оширишда интернетнинг ижтимоий тармоқларидан фаолфойдаланмокда. Ташкилотнинг интернет сайти дунёнинг 784 хил тилида фаолият олиб бормоқда.
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, республикамизда расман рўйхатдан ўтиб фаолият кўрсатаётган ноисломий диний конфессияларга мансуб жамоалар талайгина. Умумий аҳоли сонининг 3-4 фоизини ташкил қиладйган фуқаролар учун шунча имконият яратиб берилгани қонунларимиз нечоғлик демократик тамойилларга асосланганининг исботидир. Бироқ қонунларимизни нодемократик деб жар солаётган миссионерларнинг даъволари одамларни чалғитиш, уларнинг кўнглига ғулғула солишдан бошқа нарса эмас. Шунинг учун Адлия вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита томонидан диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказишда уларнинг фаолиятини ҳар томонлама ўрганиш ҳамда раҳбарлари ва аъзоларининг амалдаги қонунларга оғишмай амал қилишларига алоҳида эътибор берилмоқда.
Дин, унинг моҳияти, инсон ва жамият ҳаётидаги ўрни ҳақида чуқур маълумотга эга бўлмаган одамлар фикрини ўзгартириш, уларга бир динни ёмон кўрсатиб, бошқасини яхши деб талқин қилиш ҳамиша осон. Миссионерлар асосан таъсирчан ваъзлари орқали айнан билимсиз кишиларни чалгитишга ва таклиф этилаётган динни қабул қилишга даъват этадилар. Оқибатда эса оми инсонлардан ташкил топган турли секталар, оқим ва диний жамоалар мамлакатда тартибсизликларни келтириб чиқаради.
Маълумки, давлатимизда дунёвий давлат сифатида барча фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш, диний бағркенглик ва ўзаро ҳамжиҳат бўлиб яшаши, тинчлиги ва барқарорлигини таъминлаш мақсадида “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун қабул қилинган. Унда динлар хилма-хиллиги, миллий қадриятлари уларнинг маънавий ҳаётининг ажралмас қисми эканлиги ҳисобга олинган, чунки мамлакатимизда 130 дан ортиқ турли миллат вакиллари тинч-тотув истиқомат қилиб келмоқда. Охирги пайтларда минтақамизда миссионерлик ва прозелитизм ҳаракатлари жиддий муаммо бўлиб келаётган фаолиятлардан бири бўлиб у ОАВларда ҳам тез-тез акс эттирилиб келинмоқда. Мазкур фаолият қонуний тақиқланган, лекин миссионерлик ва прозелитик ҳаракатлари кишиларни турли услуб ва воситаларда ўз диний ақидаларини сингдиришга, ўзгартиришга интилмоқдалар. Унинг моҳиятини, аянчли оқибатини тушунмаётган айрим кишилар ушбу ҳаракатларга аралашиб турли оқимларга кириб кетмокдалар. Бундай (миссионерлик ва прозелитизм) оқим ва ҳаракатлар домига билим савияси пастлиги, моддий манфаатга ўч, маънавий қашшоқ ва дунёқараши тор, ўзлигини англамаган кишилар тушиб қоладилар. Ва бу ҳатти-ҳаракатлари қандай оқибатларга олиб келишини ўз вақтида англаб етмайдилар.
Шуни айтиш лозимки, миссионерларнинг бу ҳатти-ҳаракатлари бошида узоқ вақтни мўлжаллаган, муайян мақсадни кўзлаётган геосиёсий кучлар ва дунёга гегемонлик қилишга интилаётган ҳаракатлар ётганлигини ҳалқимиз англаб олиши зарур.
Дарҳақиқат, миссионерликка қарши кураш асрлар давомида шаклланган диний-миллий қадриятларга эга мамлакатлар учун энг долзарб масалалардан бири бўлиб қолмоқда. Мамлакатимизда ҳам бу борада тизимли ишлар олиб борилмокда. Бу курашнинг моҳияти фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш тамойилида ўзининг ёрқин ифодасини топган. Жойларда аҳоли ўртасида диний экстремизм ва терроризмга қарши ва диний вазиятни соғломлаштиришга қаратилган турли маънавий-маърифий ишлар олиб бориляпти. Диннинг асл моҳиятини тушунмаслик, инсон ва жамият ҳаётидаги ўрнини тўғри баҳолай олмаслик жаҳолатга олиб келади. Шу сабабли унга қарши маърифат билан курашиш, фуқароларимизнинг ҳар томонлама чуқур билимга эга бўлишларига эришиш, таълим муассасаларида ёшларга дин ҳақида илмий асосланган билимлар бериш, диний қадриятлардан маънавий-маърифий мақсадларда фойдаланиш миссионерликнинг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга. Табиийки, инсон табиати ахборот олишга мойил. Уз вақтида тўғри ахборот етказиб берилмаса, жамиятда гоявий бўшлиқ пайдо бўлади. Бундай эҳтиёж маърифат, тўғри йўлга бошловчи ғоя билан қондирилмаса, четдаги ёвуз кучлар шу заҳоти ишга тушади. Ёшларни заҳарлашга киришади. «Ёшларнинг онгида қандай кайфият устунлигини айтсанг, мен сенга кейинги авлоднинг табиати қандай бўлишини айтиб бераман4», — деган эди инглиз сиёсий арбоби Эдмунд Берк. Шу нуқтаи назардан миссионерларнинг ёш авлод онгини эгаллаш, назорат қилишни кўзлаб иш юритаётгани барчамизни янада сергакроқ бўлишга ундайди.
Бинобарин, дунё миқёсида, ғоявий-мафкуравий таҳдид сифатида намоён бўлаётган миссионерлик фаолиятини ўз ўрнида англаш, улардан доимо огоҳ бўлиш, мазкур ҳаракатларни ўз вақтида бартараф этиш бугунги куннинг долзарб муаммоси эканлигини ҳар биримиз англашимиз лозим.
Навоий вилоят бош имом хатиби Тоҳиржон Рўзиев