Миссионерлик ва ноқонуний секталар

11-11-2021, 12:32 admin Мақолалар 1 421

Миссионерлик ва ноқонуний секталар
Айни дамда, миссионерлик фаолияти билан фаол шуғулланишга ҳаракат қилаётганлар орасида баҳоийлар, кришначилар билан бир қаторда янги пайдо бўлган секталар борлигини ҳам таъкидлаш зарур. Секта бу – фақат ўзини ҳақ дин, инсонларни нажотга этказувчи деб даъво қиладиган, аслида эса муайян сиёсий ва иқтисодий мақсадларни кўзлайдиган гуруҳ ҳисобланади. Психологлар мазкур секталарни «оммавий ижтимоий-психологик қирғин қуроли» деб таърифлайдилар.
Мазкур секталар аҳолининг диний билимлари пастлигидан фойдаланиб, охиратнинг яқинлиги билан қўрқитиш ҳамда асосан ёшлар ва моддий аҳволи ночор бўлганлар ичида ташвиқот олиб бориш йўли билан ўз тарафдорларини кўпайтиришга ҳаракат қилмоқда.
Диний секталар ва улар фаолиятининг оқибатлари тўғрисида мутахассисларнинг фикрича, бугунги кунда дунё бўйича 5000 га яқин диний секта фаолият кўрсатмоқда. Уларга хос хусусиятлар ҳақида гап кетар экан, айрим секталар муайян конфессия доирасида шаклланиб, асосий эътиборни собиқ эътиқоддошлари орасида тарғибот олиб боришга, баъзи секталар эса бошқа конфессияга мансуб инсонлар орасидан ҳам ўз тарафдорларини шакллантиришга ҳаракат қилишини таъкидлаш зарур. диний секталар ўз мақсадларига эришиш учун амал қиладиган қоидалар: инсоннинг маънавий ва жисмоний камолатга эришишга бўлган интилишидан фойдаланиш аҳолининг диний билимлари пастлигидан фойдаланиш охиратнинг яқинлиги билан қўрқитиш асосан ёшлар ва моддий эҳтиёжманд кимсаларни ўз таъсирларига олиш яширин фаолият олиб бориш ва секта ичида бўлаётган воқеаларнинг кўпчиликка маълум бўлиб қолмаслигини қаттиқ назорат қилиш Айни пайтда, ҳеч бир конфессияга мансуб бўлмаган, муайян шахс – «устоз», «йўлбошчи» ёки «раҳнамо» томонидан асос солинган ва аҳолининг дуч келган ижтимоий ва конфессионал қатлами билан иш олиб борадиган секталар ҳам мавжудлигини қайд этиш лозим. Афсуски, юқоридаги каби кўринишларда чиқадиган секталар фаолияти натижасида бир қатор салбий, баъзи ҳолларда фожиавий ҳодисалар келиб чиқмоқда. Жумладан, ўтган асрнинг 70-йилларида АҚШнинг Сан-Франсиско шаҳрида Жим Жонс исмли шахс бир неча минг кишилик маҳаллий протестантларни ўз ичига олган «Халқ ибодатхонаси» номли жамоа тузишга эришади. Секта асосчисининг турли «қилиқ»лари шаҳар жамоатчилигига маълум бўлиб қолгач, Жонс «чиркинликларга тўла шаҳар»дан кетиб, Гаяна чангалзорларида «Худо Подшоҳлиги»ни қуриш лозимлигини эълон қилади.
Миссионерлар аксарият ҳолатларда ўз жамоасига жалб қилишда турли ўқиш курсларини очиб, ўз динига тарғиб қилиш, хорижга ўқишга ёки ишга жўнатиш, ёз фаслида болаларни дам олиш лагерларига жалб қилиш, ҳайрия ёрдам кўрсатиш, бепул тиббий ёрдам бериш ва газета, журнал, китоблар тарқатиш каби усуллардан фойдаланмоқда. Уларнинг диний таълимотида Давлат рамзларини ҳумат қилиш, Конститутсион бурчни бажарган ҳолда ҳарбий хизмат ўташ, жамоат ишларида қатнашиш ман этилган. Бундай ҳолат халқимиз учун ноанъанавий бўлган диний жамоа ва секта вакилларининг мақсади жамиятимиз аъзоларини фуқаролик фаоллигини сўндириш ва қарам қилиб олишга йўналтирилганидан яққол далолат беради. Шунингдек, айрим ноисломий диний жамоаларда ушбу жамоага аъзо бўлган шахс билан оила қуриши, жамоадан ташқаридан келаётган барча маълумотларни ёлғон ва зарарли деб билиш белгилаб қўйилган, баъзиларида оила қуриш умуман маъқулланмай, улар даромадларининг деярли барчасини ушбу жамоа раҳбариятига топшириши лозим. Ушбу фактлар мазкур диний жамоалардаги тартиб шахс, оила ва жамият учун нақадар зарарли эканини тасдиқлайди.
Умуман олганда, юқоридаги каби секталар, миссионерлик ташкилотлари фаолиятига чек қўйиш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бири бўлиб қолмоқда. Бир қатор мамлакатларда секталар ва миссионерлар фаолияти натижасида жабр кўрганларга моддий ва маънавий кўмак бериш мақсадида махсус марказларнинг тузилгани, афсуски, юқоридаги каби ҳолатларнинг кўпайиб бораётгани ва хатарли кўлам касб этиб, жамиятдаги ижтимоий-маънавий муҳитга ўта салбий таъсир кўрсатаётганини кузатамиз.

Навоий вилоят бош имом хатиби Т.Рўзиев











скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш