14-Январ Ватан ҳимоячилари куни.

14-01-2022, 12:47 admin Мақолалар 737

14-Январ Ватан ҳимоячилари куни.

14 январ Ўзбекистон Республикасининг суверенитети, ҳудудий яхлитлиги, аҳолининг тинч ҳаёти ва ҳавфсизлигини ҳимоя қиладиган касб эгалари Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси қуролли кучлари ташкил топган кун сифатида нишонланади. Байрам санаси Ўзбекистон республикаси қуролли кучлари тарихидаги қўйидаги энг муҳим воқеалар билан боғлиқдир. 1991-йил 6-сентябрдаги Мудофаа ишлари вазирлигини ташкил этиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони соҳанинг илк пойдевори саналади. 1992-йил 3-июл куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирлигига айлантирилади. 1992 йилнинг 14-январ куни Ўзбекистон Республикаси олий кенгашининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган ҳарбий қисмлар ва ҳарбий ўқув муассасалари тўғрисидаги қарори жуда муҳим тарихий аҳамиятга эгадир. Мазкур қарорга кўра давлатимиз ҳудудидаги ҳарбий тузилмалар республика тасарруфига олинди. 1993-йил 29-декабр куни Ўзбекистон Республикаси олий кенгашининг қарори билан 14-январ "Ватан ҳимоячилари" куни деб белгиланди. Бугунги кунда Ўзбекистон фарзардлари учун Миллий армия сафларида хизмат қилиш, қуролли кучлар сафида она Ватан сарҳадларини қўриқлаш юксак бурч ва шарафга айланган.

Навоий вилояти бош имом хатиби
Т. Рўзиев
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоятимиздан Ҳаж зиёратига  245  фуқаро жўнаб кетди.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Хатирчи туманида
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Учқудуқ  туманида
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Зарафшон шаҳри ва Томди  туманида.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш