Ватан – муқаддас

23-12-2021, 11:06 admin Мақолалар 427

Ватан – муқаддас
Бир донишманд айтган экан: “Ватан бир боғдир. Ватаннинг содиқ фарзандлари бу боғни ўз юрак қонлари билан суғоришлари даркордир...”
Ватан боғини юрак қони ила суғормаклик мажозий маънода айтилган. Ўзини Ватан фарзанди деб билган одам бутун тану жони билан бу боғни яшнатиш учун хизмат қилмоғи керак.
“ Ватан – одамнинг киндик қони тўкилган ердир” деган таъриф бекорга айтилмаган. Демак,Ватан ота боболарнинг покиза ҳоклари ила шарафланган жойдир. Ватан ҳар бир кишининг ўз қалбидан, виждонидан бошланади. Ватан – биз нафас олаётган ҳаводир. Ватаннинг бир зарраси эканини англамоқ ифтихор ва шарафдир . Ватанга муҳаббатни юрагида жамлаш одам боласига хосдир.
Ватан билан ўзини бир бутунликда деб ҳис этган, виждони покиза одамда Ватан фойдаси, тараққиёти учун меҳнат қилиш иштиёқидан бошқа нарса бўлмаслиги керак. “Йилларнинг йиғини умр саналмас,
Ватанга наф теккан кунинг умрдир” деган мақол бекорга айтилмаган.
Ватандан олганимиз – қарздир, қарзни эса қайтармоқ фарздир.
“Ватанни севмоқ – иймондандир” ҳадиси шариф бекорга айтилмаган. Ватанга меҳр имондан, имонсиз одам Ватанни сева олмайди.Ватанга меҳр –муҳаббатли бўлиш – ғоят чидам , ғоят юксак онг талаб этувчи ўзига хос илм , буни англаш бешикдан бошланмоғи ва сўнгги нафасга қадар давом этмоғи лозим.
Бугунги кундаги вазифаларимиздан бири – улуғ аждодларимизни фарзандларимизга танитиш, улар билан фахрланиш ҳиссини сингдиришдир.
Ҳазрат Навоий айтганидек:
“Ғурбатда ғариб шодмон бўлмас эмиш...”
Мирзо Бобурнинг қалб яраси битмагандай: “Ўз юртни қўйиб Ҳинд сори юзландим, ё Раб, нетай бу не юз қаролиқ бўлди...”
Инсон юртидан узоқда яшаёлмаслиги ҳақидаги бу рубоийлар барчамизга яхши таниш.
Мавлоно Румий шундай ёзадилар:
Тавоф қилгин ўйнаб-ўсган ерингни,
Ўз халқингга тўккин манглай терингни,
Ҳар нарсадан мусофирлик ёмондир,
Ўзга элда дўстга айтма сирингни.
Ватанга бўлган муҳаббат ва ҳурматимизни ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмайди. Ватанга муҳаббат тарбиясини оиладан бошлаш керак. Болалар оиласи,ота-онасини севиш баробарида Ватанни ўрганадилар. Силаи раҳм фазилати камол топган оиладан Ватанга хиёнат қилувчи чиқмайди.
Шундай экан, оила муҳити Ватан муҳитининг бошланишидир.
Ё Аллоҳ! Она Ватанимизни турли офатлардан, балолардан асра! Тинчлигини бардавом қил. Ватанимизга ёмон назар билан қараётганларга инсоф бер. Миллатимизни дунё миллатлари ичида иззатли миллатлардан қилгин. Динимизга қувват ва ривож бер. Ҳақ йўлида имон билан хизмат қиладиган солиҳ-солиҳа бандаларингдан қилгин.


Навбаҳор тумани “Чорвоқгузар” маҳалласи отинойиси: С.Жумаева
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш