Оилада фарзанд тарбияси.
Фарзанд тарбияси ота-она ва жамият олдидаги энг зарур ва эътиборталаб вазифадир. Фарзанднинг жисмоний, руҳий ва ақлий камолотига болаликдан эътибор қаратиш лозим. Одамнинг инсон сифатида шаклланиши ҳам унинг болалигидан бошланади. Яхши, гўзал тарбия олган болалар улғайгач хуш ахлоқли, гўзал одобли инсонлар бўлиб етишади.
Cолиҳ фарзанд киши ўз ортида қолдирадиган энг яхши бойликдир. Солиҳ фарзанд дунё ва охиратда ота-онасига фойда келтиради. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси муборакларида шундай марҳамат қилганлар: “Киши вафот этса барча амаллари(нинг савоби) тўхтайди. Илло, уч нарсадан (савоби тўхтамайди): садақаи жория, фойдали илм ёки уни дуо қилиб турувчи солиҳ фарзанд”. Муслим ривояти.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: Ўша жойда Закариё Роббига илтижо қилиб деди “Роббим менга ҳам Ўз ҳузурингдан пок зурриёт ато эт! Дарҳақиқат, Сен дуони эшитгувчидирсан”. Аллоҳ бу оятида пок ният ва келажакни орзу қилиб эртанги кун ворисини ўзидангина сўрашни ўргатмоқда. (Олий Имрон сураси 381 оят)...
Алишер Навоий, Мирзо Улуғбек, Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби аждодларимиз дунёга келдилар ва бутун дунёни ҳайратга солдилар.
Бу буюк зотларнинг бу даражада комил инсон бўлиб етишишларига биринчи навбатда ота-оналари сабабчи бўлганлар. Юқорида айтганимиздек, ота-оналар тарбияни ҳали жуфт бўлишларидан олдин ўзларини тарбиялашдан бошлаганлар. Фарзанд кўрганларидан кейин ҳам янада ўзларига кўпроқ эътибор берганлар. Ҳар қандай гуноҳ ишлардан йироқда бўлишга ҳаракат қилганлар. Келажакда фарзандлари буюк инсон бўлиши, бутун инсониятга манфаат етказадиган бўлишини истаганлари учун ҳам фарзандларига ўзларининг юриш-туришлари, гўзал одоб-ахлоқлари, чиройли муомалалари билан ўрнак бўлганлар. Бунинг ўзи ўсиб бораётган фарзандлар учун катта тарбия ҳисобланган. Бир ҳикматли сўзда: “Болаларингни тарбияси билан шуғулланма, барибир улар сенга ўхшайдиган бўлади. Сен ўзингни тарбияла!”, деб айтилгани ҳам бежиз эмас.Фарзанд тарбиясини қачондан бошламоқ керак?, деган савол кўпчиликни ўйлантиради. Кўпчилик олимлар унга турлича жавоб бериб келганлар. Хусусан, Ибн Сино бола тарбияси билан унинг туғилишидан аввалроқ, она қорнидан бошлабоқ шуғулланиш лозим, деб жавоб берган...Таълим-тарбия, одоб-ахлоқ болаликдан берилгани маъқул. Расулуллоҳ (с.а.в.): “Биронтангиз ўз фарзандларингизни тартиб-интизомга ўргатса, бу ҳар куни садақа бергандан яхшироқдир”, дея марҳамат қилганлар. Болаларни интизомга ўргатиш оила мустаҳкамлигига асос бўлади. Ислом шу маънода ота-оналарни ўз фарзандларига соғлом тарбия беришга рағбатлантиради.
Носоғлом муҳитда тарбияланаётган боладан “маънавий касал” инсонлар шаклланади. Бугунги ғоят таҳликали, ҳам иқтисодий, ҳам маънавий инқирозлар кучайиб бораётган, ёшлар онгини ёлғон ва сохта ахборот хуружлари дахл қилаётган, уларнинг қалбига дин ниқоби остидаги зарарли таъсирлар ортиб бораётган хатарли замонда барчамиздан уйғоқлик, хушёрлик талаб қилинади,зеро фарзанд биздан кейин ҳаёт йўлларимизни давом эттирадиган,номимизни мангуга бардавом сақлайдиган издошларимиздир!
Норова Олия Ибодуллаевна