"ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ"

16-06-2021, 13:49 admin Мақолалар 1 249

"ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ" Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга соллаллоҳу алайҳи васалламга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Хонадонда фарзанд туғилиши, оила аъзолари учун катта бахт ва кувонч ҳисобланади. Ота-она қалбида ширин умидлар пайдо бўлади. Фарзанд улғая борган сари, ота-онанинг қалбидаги умид ҳам кенгая боради. Фарзанд туғилганда унга чиройли, маъноси гўзал исм қўйиш зарур ҳисобланади. Ота-онанинг вазифаси фарзандни дунёга келтиришгина эмас, балки унинг тарбиясига, касб эгаллашига ҳам эътибор беришдан иборат бўлади. Пайғамбаримиз(соллллоҳу алайҳи васаллам.) : “Кимнинг гўдак боласи бўлса, у ҳам гўдак бўлсин,”-деганлар. Яъни, унга гўдакларча муомалада бўлиш ҳақида айтганлар. Яна, “олти ёшлигида таълимга ўргатинг, ўн ёшидан таълимга мажбурланг,”-деганлар. Ҳақиқатан ҳам бола тарбияси ҳаётий зарур масаладир. Ҳар бир оиладаги тарбия боланинг гўдаклигиданоқ бошланади, бола ҳаётининг кўп қисмини оилада ўтказади. Умуман, ҳар қандай оиланинг мустаҳкамлиги, оилавий тарбиянинг таъсирчанлиги ва самарадорлиги кўп жиҳатдан оилада қарор топган ўзаро муносабатларга, уларнинг маънавий-ахлоқий иқлимига боғлиқ. Зеро, Пайғамбаримиз Муҳаммад(соллаллоҳу алайҳи васаллам.)нинг бир неча Ҳадисларида айтилганидек, ота-оналарнинг фарзандларига қолдирадиган энг катта мероси уларга ўргатадиган ахлоқи ва одобидир. Демак, ота-она ва фарзанд тарбиясига масъул бўлган шахслар ёш авлодни ростгўйлик, ваъдага вафо, омонатдорлик, каттага ҳурмат, кичикка иззат, ўзгаларга меҳр-оқибатли бўлиш каби фазилатлар соҳиби қилиб вояга етказишга катта аҳамият қаратишлари – динимиз талабидир! Ҳозирги кунда фарзандларимиз мактабдан таътилга чиқмоқдалар. Мана шу пайтдан ҳам унумли фойдаланиб, ёшларимизни касб-ҳунар, тил курслари каби фойдали тўгаракларга йўналтиришимиз – айни муддаодир. Шу билан бирга таътил пайтида фарзандларимиз кимлар билан дўстлашяпти ва бўш вақтларини кимлар билан ўтказяпти шуларга ҳам алоҳида эътибор бериб қўйишимиз керак бўлади. Ҳар бир ота болалари тарбияси учун жавобгар эканини унутмаслигимиз ва охиратда бу ҳақда айнан ота сўралишини ёдимиздан чиқармаслигимиз керак. Ислом динида “илм” деганда “диний” ва “дунёвий” илмлар тушунилади. Диний илм инсоннинг руҳий ҳаёти, унинг эътиқодига оид бўлиб, охирати учун зарур бўлса, дунёвий илм унинг жисмоний ҳаёти, дунё ободлиги учун зарурдир. Шунинг учун ҳам ҳадиси шарифда: “Сизларнинг энг яхшиларингиз – бу дунёсини деб охиратини унутмаган, охиратини деб бу дунёсини унутмаган ва ўзгаларга малол келтирмаганидир” дейилган. Ушбу таълимотларга жону дили билан амал қилган аждодларимиз, буюк бобокалонларимиз ҳам шариат, ҳам тариқат ва ҳам илм-фан соҳасида бутун дунёга ўрнак бўлганлар.
Учқудуқ тумани "Мустақиллик" маҳалласи отинойиси
Файзиева Зилола.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш