Болани ҳам уволи бор.

17-02-2022, 19:43 admin Мақолалар 435

Болани ҳам уволи бор.

Бугунги кун долзарб масалалардан бири бу қизларимизнинг ҳаётга етарлича тайёр эмаслиги. Енгил-елпи ҳаётни истаб, йўлдан адашаётгани, афсуски бундай иллатларнинг авж олиб, кўпайиб кетишида биз катталарнинг бефарқлигимиз сабаб бўлмоқда. Фарзандларимизни ҳаддан зиёд эркалаётганимиз, улар эса барча нарсага осонлик билан эришаётгани сабаб, қинғир йўллардан ўз бахтини излаётгани сир эмас. Ижтимоий тармоқларда боласини ахлат қутисига ташлаб кетган ёки кўчада қолдириб кетган ёш қизларимиз ҳақида бот-бот эшитиб, кайфиятингиз тушиб кетиши аниқ. Уларни бунга нима мажбур қилмоқда. Ночорликми? Ёки ҳаддан ошган орзу истакларнинг чегарасизлигими? Чунки, уларнинг ўзи ҳали бола. Уларда оналик бахти, фарзанднинг улуғ неъмат эканлигини англаш ҳисси йўқ. Кўча-куйда беҳуда санғиш, пала-партиш ўтказилаётган ҳаёт тарзи мана шундай мудҳиш ҳолатларни келтириб чиқармоқда. Балки баъзи ота-оналар боласини замонавий қилиб тарбияламоқчи бўлаётгани сабаб, бундай ҳаёсизликлар илдиз отаётгандир.
Биз ҳеч қачон унутмайликки, ўзбекона ҳаё, ибо ҳар қандай замонавийликдан усундир. Ўзларини чет эл аёллари ва қизларига тақлид қилаётган опа-сингилларимиз ҳар нарсада меёр борлигини эсда сақлаб, дунё аҳли керак бўлса ўзбек аёлларига ҳавас қилишини англаб етсалар яхши бўларди. Бизларнинг аслимиз, наслимиз буюк зотларга бориб тақалади. Агар бундай номаъқулчиликлар кўпаядиган бўлса, никоҳсиз болалар кўча-куйларда ташлаб кетилса, улардан яна қандай келажакда яхшиликлар кутиш мумкин?Улар сабаб насллар бузилиб, бузғунчиликлар кўпаймайди деб ким кафолат бера олади? Ҳеч ким. Бу инсоният оламининг аламли муоммаларидан биридир. Бунда ҳамма бирдек масъул. Халқ учун қайғурмаган юрак, эл учун ёнмаган ҳар бир қалб билинки, кераксиз матоҳ кабидир.
Шундай экан, ёшларимизга бефарқ бўлмайлик. Улар қўяётган ҳар бир хатода бизни ҳам ҳиссамиз бор. Улар боласини никоҳсиз туғяпти ва маъсиятга ботяпти, яна ундан осонликча воз кечяпти, аммо афсусланмаяпти. Мана шунинг ўзи энг катта фожеа. Бизнинг бола уволига қолаётганимиз. Уларни вақтида яхши тарбиялай олмаганимизнинг уволи бу. Улар боласидан осонликча воз кечиб турганда ота-онадан, юртдан воз кечувчи хиёнаткор, пул учун дини, иймонини сотадиган бебош фарзандлар уволига қолишдан ўзимизни асрайлик. Болаларимизга эътиборли бўлайлик. Огоҳ ва доим ҳушёрликни ўзимизга касб қилиб олсак, ўзимиз оилада тарбия бобида гўзал намуна бўла олсак, ўйлайманки бундай нохуш ҳолатларнинг олдини олган бўлардик.
Жарир ибн Абдуллоҳдан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:" Ким гуноҳ қилаётган қавм ичида бўлиб, уни ўзгартиришга қодир бўлиб, ўзгартирмаса, Аллоҳ уларга ўлмасдан туриб, азобини етказади ", деди" (Абу Довуд ривояти).
Аллоҳ таоло бизлардан азобларини йироқ қилиб, раҳматлари ила сийлашини сўраб дуо қилиб қоламиз !

Ҳафқориён Мфй отинойиси Шоназарова Меҳригул.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш