Соғлом она – баркамол авлод !

10-02-2021, 17:02 admin Мақолалар 460

Соғлом она – баркамол авлод !

Юртимизга Баҳор фасли кириб келишига ҳам оз кунлар қолди. Баҳорнинг илк кунларида хотин-қизлар байрамининг нишонланишида ажойиб рамзий маъно бор. Баҳор аёлларимизга, аёлларимиз баҳорга ўхшайди – бири биридан гўзал.
Мамлакатимизнинг бош майдони – Мустақиллик майдонида Бахтиёр она ҳайкали барпо этилгани юртимизда оналарга, аёл зотига юксак эҳтиром кўрсатиш, хотин-қизларни эъзозлаш, соғлом авлодни вояга етказиш Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилган ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан эканининг рамзий ифодасидир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 25 майдаги «Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони хотин-қизларимизнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги, оила, жамият ва мамлакат ҳаётидаги ўрнини юксалтиришда муҳим омил бўлмоқда.
Ҳар қайси жамиятнинг маданий даражаси ва маънавий баркамоллиги аёлларга бўлган муносабат билан белгиланади. Шу жиҳатдан Ўзбекистон энг маданиятли, юксак маънавиятли мамлакатлардан десак арзийди. Онани эъзозлаш – халқимизда олий қадрият. Ватанни она, онани муқаддас аташимиз шундан.
Aна шундай юксак муносабат туфайли мамлакатимиз хотин-қизлари ўз орзу-интилишларини рўёбга чиқармоқда, барча соҳаларда муваффақиятларга эришмоқда. Aёллар тадбиркорлиги изчил ривожланмоқда. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, оилавий бизнес учун яратилган қулай шароитлар, хотин-қизларни иш билан таъминлашда, уларнинг жамиятдаги фаоллигини, оилалар фаровонлигини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари халқимиз фаровонлигига хизмат қилмоқда. Қишлоқларда намунавий лойиҳалар асосида барпо этилаётган уй-жойлар оилаларнинг ҳаёт сифатини оширмоқда, хотин-қизларнинг оғирини енгил, мушкулини осон қилмоқда. Ёш оилаларга топширилаётган «Камолот» уйлари уларнинг оёққа туриб олиши, ҳаётда ўз ўрнини топиши ва фарзандларини баркамол этиб тарбиялаши учун рағбат, катта мадад бўлмоқда.
Бундай шароит ва имкониятлар туфайли меҳрибон онажонларимиз, азиз опа-сингилларимиз фароғатли ҳаёт кечирмоқда. Уларнинг саломатлиги мустаҳкамланиб, умри узаймоқда.
Хотин-қизларимиз ҳар қанча эъзоз ва эҳтиромга муносиб. Негаки улар соғлом авлодни дунёга келтиради, баркамол этиб вояга етказади. Мамлакатимиз эртаси, келажаги кўп жиҳатдан аёллар маънавияти ва саломатлигига боғлиқ.
Юртимизда 2016 йилга Соғлом она ва бола йили деб ном берилишида ҳам ана шу эзгу мақсад мужассам. Шу муносабат билан қабул қилинган Давлат дастури ижроси доирасида хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, қизларни касб-ҳунарга ўқитиш ва спортга кенг жалб этиш кўлами янада кенгаймоқда.
Хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида улар ўртасида спортни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Қизлар учун миллий менталитетимизга хос кийимлар ишлаб чиқарилмоқда. Бунинг самарасида оилавий спорт, аёллар спорти тобора оммалашиб бормоқда. Спортчи қизларимиз халқаро мусобақаларда, мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчи-қизлари халқаро кўрик-танловларда юксак мукофотларни қўлга киритмоқда.
Она саломатлиги-юртимизда бугунги кунда энг долзарб жабҳалардан бирига айланган ҳамда она ва бола саломатлигига катта эътибор қаратилмоқда. Оналар саломатлиги - келажак пойдевори эканлигини ҳеч биримиз унутмаслигимиз керак, зеро соғлом онадан соғлом фарзанд туғилади ва келажаги буюк баркамол авлодлар йитишиб чиқади.

Навбаҳор тумани «Ялтирабод» МФЙ отинойси Ш.Худоёрова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш