Ажрим - ечимми?

24-02-2020, 08:01 admin Мақолалар 705

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Аллоҳ таолога чексиз ҳамд-у санолар, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга беҳисоб салавот-у саломлар бўлсин.
Оила қўрғони мустаҳкам бўлмас экан, жамият барқарор бўла олмайди, зеро мустаҳкам оила жамият таянчидир. Носоғлом оилаларнинг жамият ривожига салбий таъсирини эътиборга оладиган бўлсак, давлатимиз томонидан ҳамиша оила деб аталмиш муқаддас даргоҳга берилган ва берилаётган юксак эътибор, мустаҳкам ижтимоий ҳимоянинг гувоҳи бўламизки, буни энг оқилона сиёсат эканлиги кундай равшан.
Давлатимиз томонидан оилага шунчалик эътибор берилаётганлигига қарамасдан оилавий ажримларнинг кўпайиб бораётганлиги барчани ташвишга соладиган ҳолдир.
Носоғлом оилада бола тарбияси ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас. Улар оилада болалар борлигини, уларнинг тарбияси учун ўзлари масъул эканлигини,бола тарбиясига эътиборсизлик билан қараб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 64-моддасини бузиб, қонунга хилоф иш қилаётганлигини хаёлларига ҳам келтиришмайди. Қолаверса, умрлари охирлаб, билакларидан куч, танларидан қувват кетганида кунига мана шу болалар ярашини ўйлаб ҳам кўришмайди. Улар Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг “Ҳеч бир ота боласига гўзал одобдан аълороқ, афзалроқ мерос бера олмайди. Фарзандларингизга ва оила аъзоларингизга яхшиликни ўргатинг, уларни одобли қилиб ўстиринг” деган гўзал ҳадиси шарифларини эшитмаганмикинлар? Жамиятимизда вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик , ҳуқуқбузарлик, ўз жонига қасд қилиш, гиёҳвандлик каби иллатларнинг ортиб боришига етарлича “ҳисса” қўшаётганликларини билармикинлар?
Бола жиноятчи бўлиб туғилмайди. Уни яшаш муҳити бузади. Оила аъзоларининг маънавий бирлиги ёшлар тарбияси учун асосий омил бўлиб ҳисобланади. Бола улардан ўрганганини такрорлайди.”Қуш уясида кўрганини қилади” дейди доно халқимиз.Ўзаро келиша олмай , кунора жанжал қиладиган, ичкилик ичиб, кўчада тентираб юрадиган, оиладек муқаддас даргоҳни “зиндон”га айлантириб,болалар юрагини ҳовучлаб отасини кутадиган мусибатхонага кўчадан “шер” бўлиб қайтадиган,онасини боласининг кўз ўнгида хўрлаб,она ва болаларини тирқиратиб қувиб, урадиган оталар, кўчада ясан-тусанни ўрнига қўйиб, уйда бола тарбиясига эътиборсиз,”Болам нима еб, нима ичди? Қорни очми, тўқми?” демайдиган, кўчада соатлаб ғийбат билан шуғулланиб, уйининг ҳатто остонасини супурмайдиган оналар фарзанд учун қандай ўрнак бўла оларди?
Халқимизда “бир болага етти қўшни ота-она” деган нақл бор.Маҳалла-кўй ва қўни-қўшнилар кўра-била туриб,одоб доирасидан чиқиб, бузилиб бораётган оилага нисбатан ўз вақтида таъсир ўтказмаса , уларни огоҳлантирмаса , алал-оқибат,оғир кўргиликларга сабаб бўлиши кишилар бошига тушаётган фалокатлардан аён бўлиб турибди. Шу ўринда шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, айрим ёши улуғ ота-оналар ёш оилани бузилишида иштирокчи бўлиб қолишмоқда. Улар на маҳалладаги масъуллар, на юқори ташкилотлардаги масъул лавозимларда фаолият кўрсатаётган раҳбарларга қулоқ солишади. Ўжарлик қилиб ўз ботил фикрларида маҳкам туриб олишади.Уларнинг фикрича, болани едириб ичирса, кийинтирса, борингки, яхши ўқиши учун шароит ҳам яратиб беришса бўлди, шу билан иш битди. Ҳой, биродар, унинг ўксик кўнглини ким тўлдиради? Бошқа болалар ота-оналари бағрида ўйнаб-кулиб юрганида, болалар бирор нарсани “Буни отам (ёки онам) олиб берди” ёки “отам (ёки онам) билан фалон ерга бордик” деб мақтанганида кўнгли вайрон бўлган болани ким, қандоқ овутади? Отасизлик ёки онасизликнинг ўрнини ҳеч ким, ҳеч нарса билан тўлдира олмайди. Шундай экан, ҳушёр бўлайлик, азиз одамлар, токи дунёда болалар тирик етим бўлмасин!
Аллоҳ таоло инсонни азиз ва мукаррам қилиб яратган, уни хор қилмайлик, азизлар!!



Ўзбекистон Республикаси халқ таълими аълочиси, Навбаҳор тумани “Сарбозор” маҳалласи отинойиси: К.Жабборова ҳожи она.

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш