Бегуноҳ чақалоқлар уволи кимни тутади?

12-02-2022, 13:23 admin Мақолалар 462

Бегуноҳ чақалоқлар уволи кимни тутади?

Бандаларини ота, оналик қилиб сийлаган Аллоҳга беадад ҳамдлар бўлсин ! Фарзанд тарбиясида бизга устоз бўлган Пайғамбаримизга давомли дуруду саловатлар бўлсин!
Фарзанд тарбиясида чақалоқнинг туғилган пайтидан, балки олдинроқ аҳамият берилиши, инсоннинг камолоти ва келажак пойдевори ёшликда олинган таълим-тарбиясига боғлиқлиги маълум. Мутафаккир А. Авлонийнинг "Тарбия биз учун ё ҳаёт ё мамот, ё нажот ё ҳалокат, ё саодат ё фалокат масаласидир" дейиши- миллат тақдири фарзандларимиз қўлида эканлигига ишора эди. Халқимизда "Бир болага етти маҳалла ота-она" деган ҳикматнинг маъноси ҳам тарбиянинг аҳамиятлилик ва масъулиятлилик даражаси нечоғлик юқори эканлигини билдиради.Сўнгги пайтларда қиз ва аёллар ўртасида содир бўлаётган жиноятлар сони ортиб бормоқда. Боласини сотган, ахлатхоналарга ташлаб кетаётган қизлар сони камайиш ўрнига ортиб бормоқда. Давлат сиёсатида Бозор иқтисодиётига босқичма-босқич ўтилмоқда. Бозор иқтисодиётини нотўғри тушунаётган айрим хотин-қизлар бугун чақалоқ сотмоқда, юрагининг бир парчасини, келажак чироғини пулга алмашмоқда. Бу хабарни эшитган кексаларимиз юз буриб, андишадан бўзариб "вой, ўлай, увола" деган муносабатлардан аллақачон узоқлашгандекмиз.
Дастлабки ахборотларда юрак санчитган бу хабарлар жуда кўпайиб кетгани боис, кўпчилик оддий ҳолдек ўрганиб ҳам қолди. Хотин-қизларнинг бола сотиш, туғиб ташлаб кетиш ва бошқа жиноятларини бутунлай бартараф қилиш фақатгина Хотин-қизлар қўмитасининг иши десак, уларга оғирлик қилади. Қадимдан тарбияни болага оила, ота-она, сўнг жамият берган. Бировнинг қизи турмушдан қайтиб келса қўни-қўшни, маҳалла гап қилиб уят санаган. Ота-она бош кўтаролмай қолган. Шунинг учун қиз бола тарбиясидаги нозикликка
момолар эътиборли бўлишган.
Ҳозирда чақалоқ сотиш, турмуш қурмай бола туғиш уятдан узоқ ҳодисага айланиб бормоқда. Чунки айрим аёллар, қизлар диний ва ахлоқий тарбия қоидаларини англаб етмайди. Никоҳсиз фарзанд кўриш, бегона йигитлар билан хуфёна учрашиш каби гуноҳларни англаб етмайди. Хато қилиб қўйиб, чора сифатида чақалоқни сотишга, ахлатхонага ташлашга жазм этади, гуноҳ устига гуноҳга ботади. Бу воқеаларнинг юзага келишида асл сабаб оилада, тарбияда. Айрим оилаларда тарбиядаги сустлашув, ғарбдан кириб келган беҳаё нотаниш ғояларни сезмаслик, фарзандида кечаётган янгича фикрлашларни тўғри йўналтира олмаслик, яна бир муҳим сабаб- таълим берувчи масканларда жисмоний ва руҳий тарбия сустлигидадир.
Азалдан жамият никоҳсиз туғилган болани қабул қилишни хоҳламайди. Динимизда ҳам бу ҳолат қораланган. Ёш, ақли кўп нарсага етмаган қизлар қилган гуноҳини юваман деб, тирик жонни нобуд қилишга ёки сотишга уриняпти. Аслида бу гуноҳнинг ювилиши учун эмас, янада катталашиши учун хизмат қилади. Буни оналар фарзандларига уқтириши, фарзанд Аллоҳнинг буюк неъмати эканини қалбига сингдириши керак. Никоҳсиз бола туғиб сотаётган, ташлаб кетаётган қизлар ҳолига сабабчи бўлган, шу ҳолатни содир этишда маънавий маънода аёл билан теппа- тенг айбдор бўлган эркак омили (эркак дейиш жоиз бўлса), унинг тарбияси-ю шу фожеадаги
"ҳиссаси" етарлича қораланмоғи жоиздир.
Динимизда никоҳсиз туғилган фарзанд зинодан туғилган фарзанд ҳисобланади. Бунда боланинг айби йўқ. Аммо зино қилиб боланинг туғилишига сабаб бўлган йигит ва қиз катта гуноҳ содир этганлардир. Юртбошимиз Ш. Мирзиёевнинг ёшларнинг исломий таълим- тарбиядан узоқ қолганини баҳолаб, "Очиқ айтсак, одамларни тарбиясига ислом нур эканлигини сингдиролмадик. Фожеамиз мана шу ерда" деб куюниб айтган гапларини эслаган ҳолда оиладан диний-маърифий сабоқни жонлантирмоқ зарур. Кейинги афсусдан фойда йўқ. Биров гуноҳ қилганда жим кузатиб туриш ҳам гуноҳдир, дейди доно халқимиз.
"Қизлар саломатлик маркази",
" Аёллар маслаҳатхонаси", маҳалла, оила билан бирлашиш лозим.
Тарбия исломий одоб-аҳлоқ қоидалари билан боғлиқ бўлиб, унда Қуръон ва ҳадис таъминоти анъаналаридан баракали фойдаланилгандир.

Хатирчи тумани "Зарафшон"мфй отинойиси Исломова Марзия.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш