"Оила -улуғ неъмат".

15-12-2021, 10:22 admin Мақолалар 466

"Оила -улуғ неъмат".

Аллоҳ таоло Исломда Қуръони карим орқали бандаларининг ҳаётини низомга, тартибга солиб қўйган. Бунинг йўл-йўриғини кўрсатиш учун муаллим қилиб Пайғамбар алайҳиссаломни юборган.Исломда оила ибодат даражасига кўтарилган.
Ибн Обидин раҳматуллоҳи алайҳ ёзадилар: «Дунёда ҳам, охиратда ҳам инсон билан давом этадиган иккита робита бор. Биринчиси – инсон қалбидаги имони. Имон саломат бўлса, бу дунёда ҳам жаннатда ҳам бирга бўлади. Иккинчиси – ўзининг ҳалол-пок оиласи. Банданинг бу дунёдаги ҳалол-пок оилавий ҳаёти жаннатларда ҳам давом этади. Қолган барча нарсаси жой-жойида қолади».
Динимизда, ҳар бир жамият, ташкилот ва корхонанинг раҳбари бор. У бўлмаса, ўша жамиятнинг тартиби, фаолияти, интизоми бўлмайди. Шунингдек, оиланинг таъминоти масаласида ҳам Аллоҳ субҳанаҳу таоло Ўз каломида кўрсатма қилиб, «Оилада эркаклар аёлларга раҳбардирлар», дейди.
Нима учун деганда, баъзисини баъзисидан афзал қилиб қўйгани учундир.
Бу афзаллик нимада? Куч-қувватда, ирода, оиланинг таъминотчиси ва муҳофазачиси бўлгани нуқтайи назаридандир.
Аллоҳ таоло оятнинг давомида бу саволга жавоб бериб, «мол-мулкидан сарфлагани учун ҳам эркак раҳбар бўлишини» билдиради.
Эр киши оиласига таом келтирар экан, шунга садақа савоби ёзилади. Динимизда қайси бир амалга савоб ёзилса, у ибодат даражасига кўтарилади.
Расули акрам алайҳиссаломнинг бир муборак ҳадислари бор: «Агар ким уйланса, яхши ният билан оила қурса, унинг динининг ярми мукаммал бўлди, қолган ярмида Аллоҳга тақво қилсин, Аллоҳдан қўрқсин», дея марҳамат қилганлар.

Учқудуқ туман " Айтим" мфй отинойиси М Жабборова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Имомларимиз ва ҳожиларимиз "Маънавият тарғиботчилари"
АЛЛОҲ СУЙГАН БАНДАСИНИНГ - УСТИ БОШИ ГЎЗАЛ БЎЛАДИ
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Кармана  туманида.
Навоий вилоятимиздан Ҳаж зиёратига  245  фуқаро жўнаб кетди.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Хатирчи туманида
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Учқудуқ  туманида
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш