Шукроналик -улуғ неъмат,ношукурлик неъматлар заволидир!

26-01-2022, 09:22 admin Мақолалар 513

Шукроналик -улуғ неъмат,ношукурлик неъматлар заволидир!
Бисмиллаҳир рохманир рохийм.
Ўзининг барча неъматларидан баҳраманд этган Аллоҳга чексиз ҳамду -санолар ва шукроналар бўлсин!.Ислом аҳли уламолари айтадиларки Аллоҳнинг исми “аш-Шукур”дир,яъни бандаларининг озгина қилган амалига кўп савоблар бериш билан мукофатлайди. Оқил кишилар:”Банданинг тилида Аллоҳга ҳамду сано ва зикрлар, қалбида Унга бўлган муҳаббат,аъзоларида эса У Зотга ибодат қилмоқлик шукроналикнинг мукаммалидир”-дейдилар. Аллоҳ ўз бандаларини шукроналикка чорлаб шундай огоҳлантирган “Бас, Мени эслангиз,сизни эсларман.Ва менга шукур қилингиз,куфр қилмангиз.”(Бақара сураси,152оят).Аллоҳ бизга тинч осойишта ҳаёт кечирмоқни настиб этди. Мамлакатимизда яшаётган ҳар бир фуқарони қозони қайнаган, маблағи қўлида, кундалик умрини ва ризқини Аллоҳ етказиб турибди Бизнинг мамлакатимизда инсон нимаики истаги бўлса эришиши мумкин. Президентимиз мамлакатимизда камбағалликни тугатиш , фуқароларини ҳаёти бугунидан эртаси нурли ва фаровон бўлмоқлиги учун турли кўринишларда моддий ва маънавий томондан қўллаб-қувватламоқдалар,камбағаллик вазиятидан чиқиб моддий жиҳатдан ўзларини ўнглаб кетишларига имкон яратиб бермоқдалар.Лекин кўпгина фуқароларимиз берилган имкониятдан тўғри фойдаланиш ўрнига боқимандалик кайфиятига тушиб қолмоқдалар.Бу ҳолатни халқимиз:”Берсанг ейман урсанг ўламан”-деган мақолда яққол таърифлаганлар.Айниқса бундай ҳолат кўпроқ аёллар орасида кузатилмоқда
Давлатимизда энг инсонпарвар қарорлар аёллар учун чиқарилган,энг яхши шарт -шароитлар аёллар учун яратилмоқда.Аёллар ўртасида :“кун кўриш” баҳонасида мамлакатдан чиқиб кетадиган,фаҳш йўллар билан ризқ топадиган, кўрсатилган моддий ёрдамни нотўғри сарфлаб беҳаёларча хукумат эшикларини мунтазам таққилатиб юрадиган тоифалар шаклланган,яна шундай аёллар борки Аллоҳ етказиб турган ризқига, эрининг кундалик топиш-тутишига норози бўлиб ношукурчилик қиладиганлар кўпайган. Остонасидан қадам қўйган кишини бесаришталик ва тўзғиган ҳовли-жойдан кўнгли озади.Ҳар куни, кунора турли важларни топиб оилада жанжал кўтариб оилани ҳам жар ёқасига келтириб қўймоқдалар.Маҳаллаларда нотинч оилалар сонини кўпайтирмоқдалар. Бундай тоифа аёллар сафида бўлишдан Аллоҳ асрасин!Аёл ҳилқатига ярашмайдиган ўта жирканч ҳолат ва Аллоҳга ўта ношукурликдир.Қуръони каримда бандаси Аллоҳ неъматларига ношукурлик қилганларида шундай эслатма келган:”Яна роббингиз эълон қилган (бу сўзлар)ни эслангиз:Қасамки,агар (берган неъматларимизга) шукр қилсангиз,албатта,(уларни янада)зиёда қилурман.Борди-ю ношукурчилик қилсангиз,албатта азобим(ҳам)жуда қаттиқдир) ”(Иброҳим сураси,7-оят) Маълумки бизга Аллоҳ томонидан келаётган неъматларни қадрласак ва шукур қилсак Аллоҳ ўз ваъдасига хос бизга неъматларини кўпайтириб беради ва бизларнинг амалларимиздан рози бўлади,ёки қаноат қилмасдан барча неъматлар етмоқлиги Аллоҳдан деб билмасак ношукурчилигимиз туфайли азоб ва синовда қоламиз. Аллоҳим биз аёлларни ношукур адашган бандаларинг сафида бўлмоқликдан Ўзинг асрагин!Дунё ҳаётида сиротол мустақиймда бўлмоқликни ва хотимамиз гўзал бўлмоқлигини насиб айлагин!.
Навбаҳор тумани бош имом хатибнинг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси: С.Хушматова.
26.01.20 22йил.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш