"Одоб-ахлок, фарзанд тарбияси".

14-12-2021, 13:05 admin Мақолалар 701

"Одоб-ахлок, фарзанд тарбияси".
Она заминимиз Ўзбекистон азал-азалдан не-не олим ва фозил кишиларни тарбиялаб вояга етишишлари учун макон вазифасини ўтагани кўпчиликка сир эмас. Ҳеч бир ота-она фарзандига гўзал тарбия ва яхши одобдан ортиқ бир тухфа ином этолмайди. Ахлоқий сифатларида солиҳлик мавжуд бўлган фарзандни ҳам яхши тарбия қилиб унга одоб-ахлоқ бериб парваришланса барча ҳавас қиладиган солиҳ ва одобли фарзанд камолга етади.
Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривояат қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида ўтирган эдим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга гапираётганларида Хасан ва Хусайн розияллоҳу анҳума боболари Росулуллох соллоллоху алайҳи васалламнинг елкаларига миниб олишди, сўзларини тугатгач уларга ,,Эй болаларим тушинглар'' дедилар. Шу вақтда Али Карамуллоху вожҳаҳу келиб қолдилар.Буни кўрган болалар отасидан қўрқиб боболари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг елкаларидан пастга тушишди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга қараб сизларга нма бўлди дедилар.Улар отамиздан қўрқдик дейишди. Али розияллоҳу анҳу келиб уларни урушдилар.Икковинг ҳам одобли бўлинглар,одоб сизлар учун яхши дедилар.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ,,Эй Али Хасан ва Хусайинни урушма'' дедилар. Улар менинг райхонларим ва қалбим қувончи дедилар.Али карамуллоҳу важҳаҳу хўп бўлади, Эй Аллоҳнинг Росули дедилар: шунда Жаброил алайҳиссалом тушиб, Эй Муҳаммад у тўғри айтди Алини қуй одобни ўргатсин.Фарзандларингизни қорнини тўқланглар, уларга чиройли исм қўйинглар ва баданларини хушбуй, тоза-покиза қилинглар.Уларнинг яхшилигидан баҳраманд бўласиз, ризқланасизлар деди.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам буни эшитгач ,,Эй мусулмонлар кимийкий Аллоҳ таоло фарзанд немати билан рисқланган бўлса унга одоб ва талим бериши лозим.Кимда ким фарзандига одоб ва талим берса, Аллоҳ унинг шафоати билан ризқлантиради.Яхши фарзанднинг шафоатидан ота-онаси хам баҳраманд бўлади. Кимда ким фарзандини таълим ва одоб бермасдан жоҳил холда колдирса унинг хар бир гуноҳи тарбия бермагани учун унга бўлади дедилар.Бу мисолларни келтиришимиздан мақсад аксари ота-оналар фарзанд тарбиясидан узоқлашиб, мол дунё йиғиш билан овора бўлиб қолмоқдалар. Албатта қобилятли ва хушмуомала ҳар бир фарзанддан давлатимиз тараққиёти учун садоқатли Ватанпарвар шахс шакилланишини кутсак бўлади. Бу соҳада ҳукуматимиз ,,Она ва бола'' соғлом авлод давлат дастурини қабул қилиб босқичма -босқич ишларни олиб бормоқда. Аллохим фарзандларимизни ишини хайрли қилсин, хайрсиз бўлса Аллоҳнинг Ўзи узоқлаштирсин.Ватанимизнинг келажаги обру-этибори авваланбор фарзандларимизнинг униб-ўсиб, улғайиб қандай инсон бўлиб ҳаётга кириб боришига боғлиқдир.Улуғ аждодларимизнинг ўлмас мерослари билан озиқланган элнинг фарзандлари эканимизни унутмаслигимиз шарт.

Хатирчи туман "Мирдош" МФЙ отинойиси Умарова Шоира.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш